Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Ўткир йирингли периоститни даволаш принципи



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Ўткир йирингли периоститни даволаш принципи
– 
шошилинч равишда 
йирингли ўчоқни очиш, сабачи тишни олиш, медикаментоз даволаш, 
физиотерапевтик ва умумқувватловчи воситалар билан саломатликни тиклаш. 
Кичик ёшдаги болаларга периостит ташхиси қўйилса, йирингли ўчоқни умумий 
оғриқсизлантириш остида кесиб очиш ва жадал медикаментоз даволаш 
тадбирларини ўтказиш учун, бемор стационарга ётқизилиши шарт. 
Ўткир зардобли периоститга сабабчи бўлган сут тишининг алмашишига 1–
1,5 йил қолган бўлса, у олиб ташланади ва периостотомия ўтказилади, бу 
яллиғланиш бартараф этилишини тезлаштиради. Ўткир йирингли периоститга 
сабабчи бўлган сут тишлар, одатда, олиб ташланади. 
Сабабчи (одатда, доимий биринчи моляр) бўлган доимий тиш, илдизлари 
атрофи ва илдизлар орасидаги суяк сезиларли даражада сўрилган бўлса, олиб 
ташланади.
Йирингли ўчоқни очиш вақтида, доимий тишни сақлашга қарор қилинса, 
қисқа вақт мобайнидада илдиз канали тозаланиб, даво ўтказилиши шарт. 
Периоститда йирингли ажралма яхши чиқиши ва тез тозаланиши учун периост 
кенг кўламда кесилиши лозим.
150 


Окклюзия (тишлам) алмашинуви даврида
пастки жағда периостотомия 
(кесма) ўтув бурмадан пастрокда, юқори жағда – юқорироқ ва параллель равишда 
ўтказилади. 
Пастки моляр сут тишлардан ривожланган периоститни очаётганда, ментал 
тешик илдизлар орасида жойлашганлиги боис, кесма ўтув бурмадан пастроқда 
ўтказилади. 
Абсцесс танглайда жойлашган бўлса, кесма тўғри чизиқли ўтказилганда, 
четлари қисқа вақт ичида бир бири билан ёпишиб, операцион яра бекилиб қолади 
ва ажралма чиқа олмайди. Яра чуқур бўлмаганлиги туфайли ичига киритилган 
резина чиқаргич ярадан тез чиқиб кетади. Шу сабабдан, шиш устидаги шиллиқ 
пардани учбурчак ёки овал шаклда кесиб олиб ташлаш керак. Бундай ўтказилган 
операциядан сўнг ярага чиқаргич қўйишга ҳожат қолмайди. Яра иккиламчи 
тортилиш билан битади. 
Болаларда жарроҳлик амалиёти қўполлик билан бажарилса, скальпель 
ёрдамида доимий тиш куртаклари, юқори жағ бўшлиғининг олд деворини кесиб, 
очиб қўйиш, ментал ва кўз ости қон томир-нерв тутамларини жароҳатлаш 
мумкин. 
Амбўлатор 
шароитда 
даволанаётганда, 
антибактериал 
(сульфаниламидлар, антибиотиклар) ва яллиғланишга қарши (аскорутин, кальций 
глюконат), десенсибилизацияловчи дорилар боланинг ёши ва вазни этиборга 
олинган ҳолда буюрилади. 
Жағ суяклари ўткир периостити касаллиги, яллиғланиш инфильтрати, 
лимфаденит, периаденит каби хасталиклари билан асоратланиб кечган ҳолатларда 
физиотерапевтик муолажалардан: гелий-неон лазер, ЮЧ-ток буюрилади ҳамда 
яллиғланишга қарши ва сўрилиш жараёнини таъминловчи гидрофил асосдаги 
малҳамлар (левомеколь, левомизол ва бошқалар) билан боғламлар қўйилади. Агар 
периостотомия ўтказилгандан бир сутка (24 соат) ўтганидан сўнг ҳам боланинг 
умумий аҳволи яхшиланмаса ва интоксикация белгилари ҳамда ярадан ажралма 
чиқиши камаймаган бўлса, жағ суягида ўткир одонтоген остеомиелит 
ривожланаётганлиги, касаллик абсцесс ёки флегмона билан асоратланганлигидан 
далолат беради. 
151 



Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish