Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Жағ ўткир остеомиелити бўлган болаларни текшириш усуллари



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Жағ ўткир остеомиелити бўлган болаларни текшириш усуллари 
Болаларда юз-жағ аъзоларини яллиғланиш касалликларига клиник ташҳис 
қўйиш малум қийинчиликлар туғдиради. Биринчидан, бу боланинг руҳий-
эмоционал барқарорлиги билан боғлиқ. Болалар организмида содир бўлаётган 
ўзгаришларни аниқ баҳолаб ва тўғри тарифлаб бера олмайдилар. Шу сабабли, 
анамнез йиғилаётганда ота-она ва болани парвариш қилувчи кимса 
(энага,тарбиячи, мураббий)лар жалб этилади. Сўров ўтказганда касаллик қандай, 
қачон бошланган ва шу давргача нима ёрдам кўрсатилганлиги аниқланади. 
Шунингдек, боланинг касаллик бошланганидан сўнг ўзини тутиши, уйқуси, 
иштаҳаси, ичи келиш, сийиши, тана ҳарорати кўтарилганлиги, кўтарилган бўлса 
неча марта, қандай рақамларгача, қанча вақт кўтарилиб тургани, даво ўтказилган 
166 


бўлса, кимни тавсияси билан, қандай дори-дармон қабўл қилгани, уларни 
ишлатган дозаси, давомийлиги (ва бошқалар)ни хронологик тартибда ўрганиб 
чиқилади, сўнг хулоса қилинади. Шундан сўнг, беморни кўрикдан ўтказилади. 
Дастлаб ташқи кўрик ўтказилади. Бунда асосан юзни шаклига, шиш бор соҳага: 
шиш ўлчами ва устидаги тери рангига аҳамият берилади. Пастки жағни 
ҳаракатларига баҳо берилади, оғизнинг очилиб-ёпилишида чегараланиш борлиги 
жиддий эътиборга молик ҳолатдир. Оғиз бўшлиғи кўздан кечирилганда, 
емирилган тишлар, уларнинг ҳолати, асосий жараёнга боғлиқлиги, оғиз даҳлизи, 
қизарган ва шишган шиллиқ парда, альвеоляр ўсиқнинг иккала тарафидаги 
периоститга хос бўлган белгилар, сабачи ва унинг атрофидаги тишларни 
қимирлаши ва бошқа белгилар аниқланади. Бола оғзи яхши очилмаса 1% ли 
новакаин эритмаси билан блокада қилиб, оғиз очилгандант сўнг кўрикни давом 
эттириш мумкин. 
Кўрикни тугатиб, текшириш пайпаслаш усулида давом эттирилади. 
Пайпаслашни болада жуда оҳиста, оғриқсиз ўтказиш зарур. Бунда инфилтратни 
тарқалиши, жойлашиши, чегаралари, юмшаган соҳаси, атрофдаги тўқималарга 
муносабатини аниқлаш керак. Алоҳида этибор сўлак чиқиши, унинг миқдорига, 
қаратилиб, шикастланган тишларни зонд билан текшириб, оғриқ ҳамда қимирлаш 
белгилари аниқланади. 
Боланинг гемодинамика кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги 
сабаб (пульс, қон босими), қон текширув натижалари - гемоглобин, лейкоцитар 
формула, ЭЧТ, оқсил ва уни фракциялари, сийдик кўрсаткичлари ўрганилади. 
Касалликнинг юқорида келтирилган умумий ва маҳаллий белгиларини 
этиборга олган ҳолда, ташхис куйилади, ўткир одонтоген остеомиелит билан 
касалланган бола шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлади, чунки унинг ҳаёти 
хавф остида деб ҳисоб қилинади. 
Бола танаси ҳароратини юқорилиги (38 С
0
дан баланд) умумий аҳволининг 
оғирлиги, яллиғланиш кўлами кенглиги, оғирлаштирувчи ва ҳамроҳ касалликлар 
қўшилиши, шошилинч жарроҳлик амалиётини умумий оғриқсизлантиришда 
167 


ўтказилиши, уй шароитида лозим бўлган парваришни ташкил қилиб бўлмаслиги – 
бўларнинг ҳаммаси болани стационарга ётқазишга кўрсатма бўлади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish