Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Пастки жағ ўткир остеомиелити



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Пастки жағ ўткир остеомиелити 
164 


Шикоятлар:
юзда шиш борлигига, тана ҳароратини кўтарилишига, 
ҳолсизлик, тишларни қимирлаб қолганига, жағда оғриқ борлигига, оғиздан бадбўй 
хид келишига. 
Клиник манзараси.
Пастки жағ ўткир остеомиелитининг клиник 
манзараси бола касаллик бошланганидан врачга мурожаат қилгунига қадар ўтган 
вақтга, ёшига, жараённи кечиши ва қай даражада тарқалганлиги (кўлами)га 
боғлиқ. Дастлабки кунларда мурожаат қилган бола юзининг касалланган 
томонида юмшоқ шиш сабабли асимметрияни кўриш мумкин. Пастки жағ чайнов 
тишлари соҳасида кечувчи жараёнда, шиш лунжга, фронтал тишлардан пастки 
лаб, гоҳида лунжгача тарқалган, аксарият ҳолларда, умумий аҳвол қониқарли 
бўлади. Айримларда тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик, иштаҳа йўқлиги, 
уйқунинг бузилиши каби ҳолатлар кузатилади. Оғиз ичида альвеоляр ўсиқ 2-4 ёки 
ундан кўроқ тишлар соҳасида муфта шаклида шишган, ўтув бурмаси саёзлашган, 
устидаги шиллиқ парда қизарган, сабабчи ва ёнидаги тишлар қимирлаб қолган, 
милк–тиш чўнтакларидан йиринг ажралади (1Б). 
Пастки жағ сут озиқ тишлари туфайли ривожланган остеомиелит, 
яллиғланиш жараёни жағнинг альвеоляр ўсиқ ва тана қисмига тарқалганлиги (IВ) 
сабабли жағ ости соҳаси, айримларда тил жағ тарнови абсцесси ёки флегмонаси 
билан кечади. Фронтал тишлар сабабчи бўлган ҳолларда, флегмона даҳан остида 
юзага келади. Йирингли яллиғланиш пастки жағ танаси ва альвеоляр ўсиғида (1Г) 
кечганда оғиз туби (иккала томон жағ ости учбурчаги ва даҳан ости) 
флегмонасига хос белгилар намоён бўлади. Бунда оғиз ичида альвеоляр ўсиқ 
шишганлиги, устидаги милк ва ўтув бурмасининг шиллиқ пардаси қизарганлиги, 
барча тишлар қимирлаб қолганлиги, ҳамда тиш милк чўнтакларидан йиринг 
ажралишини кўриш мумкин. 
Мактабгача ёшдаги болаларда, чайнов тишлар сабабчи бўлган 
остеомиелитик жараён жағ танаси, бурчаги ва шохига (2А) тарқалиши кузатилади. 
Бундай ҳолатда жағ ости бурчагидан ташқари, қанотсимон жағ оралиғи 
флегмоналарига, айримларда чайнов ости соҳалари флегмоналарига хос белгилар 
намоён бўлади. Оғиз ичида чайнов тишлар атрофида альвеоляр ўсиқ шишганлиги, 
165 


милк ва ўтув бурма қизарганлиги, сабабчи ва ёнидаги тишлар қимирлаши 
аниқланади.
Пастки жағ бир томони (ярми)нинг (2Б) (жағ ўсиқлари жалб этилмаган) 
остиомиелитида жағ ости, даҳан ости, қанот-жағ оралиқларига тарқалган 
флегмоналар юзага келади. Агар бир томонда пастки жағ шохи, бурчаги ва 
қисман танада кечаётган бўлса (2В) юмшоқ тўқималарда-жағ ости, қанотсимон-
жағ ва чайнов соҳалари флегмоналари билан кечади, айрим (ўтказиб 
юборган)ларда жағ орти, қулоқ олди, чайнов ва лунж соҳаларида ҳам 
флегмоналар ривожланади. 
Остеомиелит жағни бир томнида бошланиб (2Г), иккинчи томонига (3А, 
3Б, 3В, 3Г) ўтган бўлса бўйин соҳаси ва кўксга тарқалиш хавфи бўлган, кўплаб 
юз-жағ оралиқларига тарқалган флегмоналар билан кечади. Юмшоқ тўқималарда 
кечган йирингли жараён суякдан унинг қобиғини тўлиқ ажратади. Суяк ичида 
йиринг тўпланиб, ички босим ошади, жағнинг қон билан таъминланиши бузилади, 
натижада жағ суяги некрозга учрайди. Интакт тишлар тўкилиб, тиш 
катакчаларидан ҳамда юмшоқ тўқималарнинг жағдан кўчган жойларидан кўп 
миқдорда йиринг ажралади. Бундай беморларнинг умумий аҳволи жуда оғир 
бўлади, уларда сепсис белгилари намоён бўлади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish