Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Сурункали периостит 
Жағ суяклари сурункали периостити болаларда кам учрайдиган касаллик. 
Одатда, периодонтдаги яллиғланиш жараёни тўлиқ бартараф этилмаса, 10-14 
кундан сўнг сурункали одонтоген периостит ривожлана бошлайди. Болаларда 
сурункали периостит сурункали периодонтит, сурункали остеомиелит, ўткир 
периостит ва жароҳатдан сўнг (инфекцион ва механиқ омиллар таъсирида) юзага 
келиши мумкин.
Ўткир яллиғланиш жараёнидан сўнг ривожланган сурункали 
периоститнинг гиперпластик (оддий), ва суякланувчи шакллари фарқланади. 
Гиперпластик 
(оддий) периоститда адекват, яъни айнан тўғри даволаш 
ўтказилса, ҳосил бўлган янги суяк сўрилиб, жағ суягининг шакли ўз ҳолига 
қайтади, 
суякланувчи 
периоститда эса касалликнинг дастлабки кунлари ҳосил 
бўлган суяк сўрилмай, гиперостоз ҳолатида қолади. 
Бўлардан ташқари, периоститнинг бирламчи сурункали шакли ҳам 
фарқланади. Бирламчи сурункали периостит, одатда, сурункали периодонтит ва 
суякнинг лат ейиши оқибатида ривожланади. Касалликка сут ва доимий тишлар 
сабабчи бўлганда, суякда чегараси аниқ, думалоқ, бўртиб турган (радикуляр 
кистага ўхшаш) шиш сифатида намоён бўлади. Суяк лат ейиши туфайли 
ривожланган периостит жароҳат соҳаси (даҳан, ёноқ, бурун) да ривожланади. 
Шикоятлар:
Бола ёки унинг ота-онаси жағ соҳасида оғриқсиз шиш ҳосил 
бўлиб, юзнинг шакли ўзгарганлигини айтади. Суриштирилганда, сабабчи тишда 
бир неча марта оғриқ ҳуружи бўлганлиги ва жағ атрофида шиш пайдо бўлганлиги 
ёки жағ суяги жароҳатланганлиги аниқланиб, қайд этилади. 
Клиник манзараси: 
Гиперпластик (оддий) периоститда жағ маълум 
даражада катталашганлиги сабабли юзнинг шакли ўзгаради. Пайпаслаганда 
шикастланган соҳасада бироз оғриқ бўлади. Жағ ости соҳасида регионар 
лимфатик тугунлар катталашиши мумкин. Оғиз очилиши эркин, саёзланган ўтув 
бурма шиллиқ пардаси кўкимтир, шишган, пайпаслаганда альвеоляр ўсиқ 
қалинлашганлиги аниқланади. Сабабчи тиш тожининг ранги ўзгарган, емирилган, 
чуқур кариоз каваги мавжуд бўлади. 
152 


Рентген тасвири
(ортопантомограмма)да: гиперпластик периоститда жағ 
қиррасида суяк периостал қалинлашганлигини, суякланувчи периоститда эса 
суякнинг ҳосил бўлган янги қатламини кўриш мумкин. Юқори жағ сурункали 
периоститини рентгенологик текширув ёрдамида аниқлаш қийин.
Жағлар сурункали периостит ташхиси, одатда, йиғилган анамнез, клиник, 
рентгенологик ва КТ текширувлари асосида қўйилади. Айрим ҳолларда 
анъанавий текширувлар кифоя қилмаса, биопсия олинади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish