Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Касалликнинг клиник манзараси



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Касалликнинг клиник манзараси
умумий ва маҳаллий белгилар билан 
намоён бўлади. Боланинг умумий аҳволи периостит ривожланишидан аввалги 
соматик ҳолати ва ёшига боғлиқ. Бола нечоғлик кичик бўлса, ўткир йирингли 
периостит шунчалик оғир кечади. Тана ҳарорати 38-38.8
С
0
га кўтарилиб, 
заҳарланиш белгилари намоён бўлади. 
Юқори жағда периоститда
юқори лаб, бурун-лаб бурмаcи, кўз ости 
соҳаси ва лунжда юмшоқ (колатерал) шиш пайдо бўлади, натижада, кўз ёриғи 
тораяди ёки умуман ёпилиб қолади. Жараён жағнинг вестибўляр юзасида 
кечганида, оғиз ичида сабабчи ва икки ён қўшни тишлар соҳасида ўтув бурма 
шиш ҳисобига саёз (текис)ланганлиги ва шиллиқ парда қизарганлигини кўриш 
мумкин. Абсцесс танглайда жойлашганда бола юзининг симметрияси 
бузилмайди, оғиз эркин очилади. Танглайда алвеоляр ўсиқ яқинида шиллиқ парда 
қизариб, бўртиб чиққанлигини кўриш мумкин. Пайпаслаганда – оғриқ, шиш 
ўртаси юмшаб қолганлигини аниқлаш мумкин. 
Пастки жағ периоститида
шиш лунж, пастки лаб, жағ остига (айрим 
ҳолларда шикастланган томон) кўз ости, пастки қовоққа тарқалади. Оғиз ичида, 
жағнинг вестибўляр юзаси, яллиғланган соҳасида ўтув бурма инфильтрат 
ҳисобига саёзлашган, устки шиллиқ парда шишган, қизарган, йирингли экссудат 
кўп миқдорда тўпланган бўлса, пайпаслаганда флюктуация белгиси аниқланади.
Даволаш
ўз вақтида ўтказилмаса, лунж ва жағ ости соҳаларидаги шиш 
ҳисобига оғиз очилиши чегараланади. Яллиғланиш ўчоғи атрофида қаттиқ шиш 
(инфильтрат) ҳосил бўлади, устидаги тери қизаради, лимфа тугунлари 
катталашади, бир-бири билан қўшилиб, периаденит белгилари ҳам юзага келади. 
Сабабчи тиш қимирлаб қолган тож қисми емирилган, бўлади. Периодонтдаги 
яллиғланиш периост остига ўтгандан сўнг сабабчи тиш перкуссияси оғриқсиз 
бўлиши мумкин. 
148 


Эслатма!
Сут тишлар илдизлари ярмигача сўрилган бўлса, периостит 
касаллиги юқорида келтирилган клиник манзара билан намоён бўлмайди. Бундай 
ҳолларда периостит милк абсцесси шаклида кечади. 
Қонда ЭЧТ 30-40мм/сга етганлиги, лейкоцитлар 20-25х10
9
/л кўпайганлиги, 
оқ қон таначаларида яллиғланишга хос ўзгаришлар аниқланади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish