Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Юқори лабнинг туғма нуқсони туфайли юзага келадиган



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Юқори лабнинг туғма нуқсони туфайли юзага келадиган
анатомик ўзгаришлар 
Кемтик одатда, Кўпидон ёйи ён нуқтасини иккига ажратиб, фильтрумнинг 
шу томон устуни бўйлаб бурун тешиги асосига йўналади. Кўпидон ёйи ён 
нуқтасининг ярми лабнинг кичик (латерал), иккинчи ярми катта бўлакда 
жойлашади. Лабнинг катта бўлаги олд томонга чиққан, кичик бўлаги осилиб 
ичкарига чўккан ҳолатда бўлади. Катта бўлакдаги айлана мушак толалари кемтик 
чети бўйлаб юқорига йўналади ва колумелла асоси билан бурун қаноти 
тоғайининг медиал оёчасига бирикади. 
Кичик бўлакдаги айлана мушак толалари кемтик четидан юқорига 
йўналиб, шакли бузилган бурун қанотининг асосига бирикади. 
Юқори лабнинг бир томонлама тўлиқ туғма нуқсонида одатда айлана 
мушак толалари фильтрумга ўсиб кирмайди. Агарда кемтик юқори лабнинг 2/3 
402 


қисми ёки ярмигача давом этган бўлса, айлана мушакнинг сийраклашган толалари 
фильтрумда елпиғичдай ёйилиб жойлашади. 
Кемтик икки томонлама бўлганида, айлана мушак бўлиниб, фақат ён 
бўлаклардагина сақланиб қолади. Ўртадаги бўлак (филтрум)да мушак қават 
бўлмайди. Оғиз айлана мушагининг узлуксизлиги бузилганида, унга бириккан 
қатор мимик мушакларнинг тортиш (қисқариш) вектори ҳам ўзгаради. 
 
Юқори лаб туғма нуқсонларининг таснифи
Юқори лаб ва танглайнинг кемтиклари ҳар-хил даража ва шаклларда 
ифодаланган бўлиши мумкин. Уларни аниқ ва тўлиқ акс эттириш учун бир неча 
таснифлар таклиф қилинган. 
А.А.Колесовнинг “Стоматология детского возраста” дарслигида, клиник 
анатомик ўзгаришларга асосланиб тузилган ва МДМСУда қабўл қилинган содда 
тасниф келтирилган. 
Ушбу таснифда юқори лаб туғма кемтиклари уч тоифага ажратилган: 
Юқори лабнинг яширин туғма кемтиги (бир ёки икки томонлама). 
Юқори лабнинг тўлиқ бўлмаган туғма кемтиги
А) бурун тери-тоғай қисмининг шакли (бир ёки икки томонлама) 
ўзгармаган
Б) бурун тери-тоғай қисмининг шакли (бир ёки икки томонлама) ўзгарган
Юқори лабнинг (бир ёки икки томонлама) тўлиқ туғма кемтиги 
ТТА болалар стоматологияси кафедрасида Л.Е.Фролова (1973) клиник – 
анатомик таснифи қабўл қилинган.
Л.Е. Фролова (1973) юқори лабнинг уч анатомик қисми (юқори лабнинг 
қизил ҳошия қисми, лабнинг тери қисми, лаб ва бурун дахлизи)ни эътиборга олиб, 
кемтикларни уч даражага бўлади. Нуқсон катталашган сайин даражаси ортиб 
боради. Ҳар бир даража ўз навбатида икки ним даражага бўлинади. 
Iа – Юқори лаб қизил ҳошиясининг яширин туғма кемтиги 
Iб - Юқори лаб қизил ҳошиясининг туғма кемтиги 
403 


IIа - Юқори лаб қизил ҳошияси ва терисининг 1/3 қисмигача давом этган 
туғма кемтиги 
IIб - Юқори лаб қизил ҳошияси ва терисининг 1/3 қисмигача давом этган 
туғма кемтиги 
IIIа – Юқори лабнинг бурун тубигача давом этган туғма кемтиги 
IIIб – Юқори лаб, бурун туби ва алвеоляр ўсиқнинг туғма кемтиги 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish