Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


БОЛАЛАРДА ТИШЛАР, ЖАҒЛАР ВА ЮЗ



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
БОЛАЛАРДА ТИШЛАР, ЖАҒЛАР ВА ЮЗ
СУЯКЛАРИНИ ЖАРОҲАТЛАРИ 
Тишлар жароҳати 
Адабиётларда Ҳаркевичнинг келтирган маълумотларига кўра, юз-жағ 
соҳасининг жаъми жароҳатлари орасида тишлар жароҳати 5% ташкил қилади. 
Тишлар жароҳати болаларнинг ёшига бевосита боғлиқ бўлган актив 
ҳаракатчанлигидан келиб чиққан ҳолда содир бўлади, яъни 2-3 ёшдаги болалар, 
308 


оғзига турли предметлар ва ўйинчоқларни солган ҳолда югуриб йиқиладилар ва 
тишлари шикастланади. Катта болалар (8-11 ёш) қаттиқ юзалар (пол, стол, эшик 
ва шу кабилар)га урилиб ёки ўткир қирралар (зина, бетон, ёғоч) га шунингдек 
туртиб чиқиб қолган жойлар, (арматура, қозиқ, панжара темири) га йиқилиб, 
тишларни жароҳатлайдилар. 
Барча тишлар баробар жароҳатланмайди. Аксарият ҳолларда, юқори 
жағнинг фронтал тишлари шикастланади. 
Тишлар жароҳати беш тоифага бўлинади: 
Лат ейиш. 
Тишларнинг травматик қисман чиқиши (вертикал, горизонтал, 
трансверзал). 
Тишни тўлиқ (тиш катакчасидан) чиқиб кетиши. 
Тишнинг синиши. 
Аралаш жароҳатлар. 
Тишларнинг лат ейишида – механик куч таъсири зарбидан тиш атрофидаги 
боғлам (периодонт толалар) ва қон – томир нерв тутами узилиб, пульпага қон 
қуйилади, аммо тишларнинг анатомик яхлитлиги сақланиб қолади. Сут 
тишларида бундай ҳолат камдан –кам учрайди. 
Шикоятлари.
Жароҳатдан кейинги бир неча соат давомида бола тишдаги 
оғриққа, айниқса, тишлаганда оғриқ кучайишига шикоят қилади. 
Клиник манзараси:
жароҳатланган тиш ва атрофдаги тўқималарда 
ўзгариш деярли аниқланмайди, тиш бир йўналишдагина бир оз қимирлайди. 
Перкуссия қилинганда кучли оғриқ сезилади, қон – томири узилган тишнинг тож 
қисми пушти ранг тус олади. Пульпанинг ҳолатини аниқлаш мақсадида 
жароҳатдан сўнг 1, 3, 6 - ой орасида электроодонтодиагностика қилинади ва бунда 
электр токига жавоб ўсиб бориши кузатилса, мазкур ҳолат тиш пульпаси нобуд 
бўлганидан далолат беради ва эндодонтик даволаш чоралари кўрилишини тақазо 
этади. 
Рентгенологик 
текширувда (тиш жароҳатлангунча соғлом бўлган бўлса) 
илдиз ва периодонт оралиғида ўзгаришлар аниқланмайди. 
309 



Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish