34
тўйиб, ёнидаги қўшниси оч бўлган одам (комил)
мўмин эмас
14
”, деганлар.
Бошқа бир ҳадисда Набий алайҳиссалом уй
бекаларини ўз қўшниларига нисбатан очиқ қўл
ва саховатли бўлишга чорлаб шундай марҳамат
қиладилар [15]:
“Эй Муслима аёллар, биронта
уй бекаси ўзига қўшни бўлган аёлга нисбатан
(саховат қилишда)
ҳеч нарсани ҳақир-арзимас
санамасин, ҳатто ўша (берадиган нарсаси) қўйнинг
туёғи бўлса ҳам!” (Муттафақун алайҳ).
Ушбу ҳадиси шарифда олам-олам маъно
яширинган. Қарангки,
нима учун унда айнан
аёлларга мурожаат этилмоқда?! Чунки аёллар
кўпроқ уйда бўлишади. Бинобарин қўшнисининг
ҳол-аҳволини ҳам улар яхшироқ биладилар. Ҳар
куни турли-туман масаллиқлардан бир-биридан
ширин, бир-биридан мазали егулик ва таомларни
тайёрлайдиганлар ҳам уй бекаларидир. Кундуз
кунлари пиширган таомидан қўшни аёлга насиба
чиқариб туриш ҳам уларнинг қўлида.
Баъзан
аёлларимиз масаллиқ камлиги ёки бошқа сабаб
туфайли оддийроқ овқат қилишса, шуни ҳам
қўшнига чиқарадими, деган андишага бориб,
билмаган ҳолда савобдан маҳрум бўладилар. Гўёки
нафис бўлмаган таомни қўшнига ҳадя қилишга
арзимайди, деб ўйлайдилар. Лекин қўшни хонадон
аҳли моддий жиҳатдан қийналиб турган бўлишса,
бир коса оддий овқат ҳам уларга қувват ва мадад,
маҳзун дилларига сурур, шикаста қалбларига
14
Имом Бухорий.
Ал-адаб ал-муфрад; Имом Табароний.
Ал-муъжам ал-Кабир; Ҳоким. Мустадрак; Ибн Абу Шайба.
Китобу-л-имон; Хатиб Бағдодий. Тарихи Бағдод; Ибн Асокир
ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ
35
малҳам бўлади. Иккинчи томондан эса, қўшнилар
орасидаги мана шундай арзимас олди-бердилар,
ҳадялар туфайли қалблар бир-бирига яқинлашади.
Ўртадан гина-кудуратлар кўтарилиб, ўрнини меҳр-
оқибат эгаллайди. Шу боис Набий алайҳиссалом
зоҳирда арзимас бўлиб туюлган таомни, гарчи у
қўй туёғи бўлган тақдирда ҳам қўшнига илинишга
чақирмоқдалар. Ҳадисда бу сўз “фирсин” лафзи
билан ифода қилинган. Мазкур арабий лафз
мажозий маънода гўшти кам суяк маъносини ҳам
англатади. Лекин бундан уйида анвойи таомлару
турфа ноз-неъматлар бисёр бўла туриб, бахиллик
юзасидан арзимас нарсани қўшнига туҳфа қилса
ҳам бўлвераркан, деган маънони уқмаслик керак
албатта. Зеро, атайин паст нарсани қўшнига бериш
олижанобликка кирмайди. Ҳадисдаги маъно имкон
даражасида қўшнига егулик улашиб, туҳфалар
қилишга даъватдир холос. Уй бекаси қўшнисига
рўзғоридаги яхши деб билган нарсадан берса, нур
устига нур. Бордию, имконияти камроқ бўлса, у
ҳолда ўша имкониятидаги таомни
арзимас деб
билиб, қўшнига чиқаришдан турли андишалар
билан ўзини тиймасин. Валлоҳу аълам...
Имом Нававий мазкур ҳадис
маъносини
қуйидаги шарҳлайди: “
Ҳадис мазмунини шундай
тушунмоқ лозим: “Ҳеч бир аёл уйида мавжуд бўлган
бирон нарсани арзимас билиб, қўшни бўлган аёлга
туҳфа қилишдан бош тортмасин. Балки, уйидаги
имкониятига қараб тортиқ қилаверсин, гарчи у
нарса қўй туёғи каби кам ва кичик нарса бўлса ҳам”.
Чунки бу ҳеч нарса бермагандан кўра яхшироқдир.
Зотан, Аллоҳ таоло:
Do'stlaringiz bilan baham: