6
МУҚАДДИМА
Бутун борлиқни йўқдан
бор этиб, одамзотни
коинот гултожи қилиб улуғлаган Аллоҳ таолога
битмас-туганмас ҳамду саноларимиз бўлсин! Дунёю
охиратда саодат топишимиз учун бизларни ҳидоят
сари бошлаб, (Аллоҳнинг изни) Ўзини пурҳикмат
панду ўгитлари ила қоронғу йўлларимизни ётирган
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) саловоту дурудлар бўлсин!..
Маълумки,
динимиз Ислом кишиларнинг
фақат шахсий ҳаётларини эмас, балки ижтимоий
турмушларидаги ўзгалар билан олиб борадиган
турли-туман муомалот ва муносабатларини
ҳам шаръий йўл ва одоблар доирасида тартибга
солиб, ҳаётнинг барча жабҳасида ахлоқ ва
маданиятнинг гўзал намунаси бўлишга чақиради.
Ҳадиси шарифлар мазмунида келишича [1]
1
,
мўмин киши чиройли хулқи орқали кундузлари
рўзадор, кечалари тоат-ибодатларда қоим бўлган
улуғ
зотлар даражасига етишади
2
. Айни дамда,
1
Рисолада келтирилган ҳадиси
шарифларнинг арабча
матнлари билан танишиш учун китобимиз сўнгидаги
“Илова”га қарашингизни тавсия қиламиз. Улар юқоридагидек
тартиб рақамлари бўйича жойлаштирилган.
2
Имом Абу Довуд. Сунан. Ойиша онамиздан ривоят қилинган.
Ҳадис матни (маъноси): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг шундай деётганларини эшитдим: “Албатта
мўмин киши ўзининг гўзал хулқи билан кундузлари рўзадор,
кечалари ибодат билан бедор бўлган киши даражасига етади”.
7
кундузлари мудом рўза тутиб, тунларини нафл
ибодатлар билан қоим қилувчи художўй шахс ўз
атрофидагиларга, хусусан қўни-қўшниларига тили
ёки қўли билан озор етказиб юрадиган бўлса, унинг
савобли амаллари ўзгаларга нисбатан дилозорлиги
туфайли ювилиб кетиб, охиратда жазога лойиқ
бўлар экан
3
. Яна кўплаб ҳадислар борки, уларнинг
мазмуни
маънавий баркамоллик, гўзал хулқу
одобнинг Ислом динида нечоғли юксак ўринни
эгаллаганидан далолат қилади. Зотан, Пайғамбар
алайҳиссалом: [2]
“Мен аслида олижаноб хулқларни
камолга етказиш учун юборилгандирман
4
”, дея
марҳамат қилганларида ўз рисолаларининг асоси
ва ҳосиласини баён қилиб берганлар.
Мазкур олижаноб хулқлар жамият аъзоларини
бир-бирлари билан жипс боғлаб турувчи турли
ижтимоий алоқа ва муносабатлар доирасида амал
қилиб, ўз самарасини беради. Бундай алоқа ва
муносабатлар турлича бўлиб, улар қариндошлик,
қуда-андачилик, дўстлик, ҳамкасблик, қўшничилик
ва бошқа кўплаб ижтимоий ҳодисаларда намоён
бўлади. Таъбир жоиз бўлса, бу ришталарни
инсонийлик ва башарият робитаси ҳисобланмиш
катта силсиладаги бириктирувчи ҳалқалар дейиш
мумкин. Мазкур алоқалар ва робиталар туфайли
халқлар миллат бўлиб шаклланади, маданиятлар
3
Имом Бухорий. Ал-адаб ал-муфрад. Баб: “Лаа юъзий жароҳу”
(“Қўшнига озор бермаслик” ҳақидаги боб). Абу Ҳурайра
ривояти. 119-ҳадис.
4
Имом Аҳмад. Ал-Муснад. 2-жилд, 381-бет; Ҳоким. Ал-
Мустадрак. 2-жилд, 613-бет. Ҳоким ҳадисни Муслим шартига
кўра саҳиҳ санаган. Заҳабий маъқуллаган; Имом Бухорий. Ал-
адаб ал-муфрад. 273-ҳадис; Байҳақий: 10-жилд, 192-бет;
8
қад ростлаб, фуқаролик давлатлари ва жамиятлари
ташкил топади.
Инсонлар ўртасидаги бу муносабатларнинг ҳақ-
ҳуқуқларига риоя қилиниб, эзгулик, ўзаро ҳурмат
ва меҳр-оқибат
асосида шаклланган жамият
гуллаб-яшнаб, фозил жамиятга айланади ва унинг
бирлигига ҳеч қандай ташқи куч, ғаразли мақсад ва
ҳоказолар раҳна сололмайди. Зеро, унинг биноси
ўзаро бир-бирига бирикиб,
киришиб кетган ва
бир-бирини маҳкам тутиб турадиган пишиқ
ғиштлардан бунёд бўлгандир. Бордию бу жипсликка
путур етадиган бўлса, жамият таназзулга юз тутиш
хавфи остида қолади. Шунинг учун ҳам динимиз
кишиларнинг ижтимоий алоқаларидаги ахлоқий
меъёрларни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш,
уларнинг биносини тўғри тиклаб, минорасини
баланд кўтаришга буюради.
Юқорида зикр қилинган ижтимоий муносабат
турларидан бири
Do'stlaringiz bilan baham: