ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
14
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга, протест кел-
тирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор эса, протестни тўлдиришга,
ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақли.
Шикоятдан воз кечиш (протестни қайтариб олиш)ни қабул қилиш масаласи
апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан шикоят (протест)ни кўриш
учун тайинланган суд мажлисида ҳал қилинади ва бунда шахснинг шикоятдан
воз кечиш (протестни қайтариб олиш) ваколати текширилиши зарур. ФПК 69-
моддаси мазмунига кўра, ишончномада вакилга берилган биринчи инстанция
суди суд ҳужжатига нисбатан шикоят келтириш ҳуқуқи, агар ишончномада бошқа
ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса, шикоятдан воз кечиш ҳуқуқини бермайди.
Агар шикоятдан воз кечиш қонунга зид бўлмаса ёки бошқа бировнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, апелляция,
кассация инстанцияси суди уни қабул қилишга ҳақли.
Агар тегишли суд ҳужжатига нисбатан бошқа шахслар томонидан шикоят бе-
рилмаган бўлса, суд шикоятдан воз кечиш қабул қилинганлиги тўғрисида, шу-
нингдек протест қайтариб олинганда ажрим чиқаради ва апелляция, кассация
тартибида иш юритишни тугатади.
Шикоятга қўшилиш ҳақидаги ёзма ариза мустақил шикоят сифатида кўриб
чиқилиши сабабли, агар суд процессида шикоят берган тараф томонида иштирок
этаётган шерик иштирокчилар ёки учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилган
тақдирда, шикоятдан воз кечишни қабул қилиш апелляция, кассация тартиби-
да иш юритишни тугатишга олиб келмайди. Шуни эътиборга олиш лозимки,
кўрсатилган шахслар берилган протестга ҳам қўшилишлари мумкин.
Апелляция шикоятидан воз кечилганлиги (протест қайтариб олинганлиги)
муносабати билан апелляция тартибида иш юритиш тугатилганда, суд ҳужжати
қонуний кучга киради.
10. ФПК 166-моддасига кўра, суд тарафларни яраштириш чораларини кўради,
уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал
этишга кўмаклашади. Апелляция, кассация шикояти (протести) берилгандан
кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъ-
вогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими ёзма шаклда, шу
жумладан электрон ҳужжат тарзида тегишли инстанция судига тақдим этилиши
керак. Бунда тарафларнинг тасдиқлаш учун тақдим этилаётган келишув битими
ФПК 166, 167-моддалари талабларига жавоб бериши лозим.
Агар даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг арз
қилинган талабларни тан олиши ёхуд тарафларнинг келишув битимига эришиши
ишни апелляция, кассация инстанцияси суди муҳокамасида амалга оширилса, бу
ҳақда суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
Апелляция, кассация инстанцияси суди даъводан воз кечишни қабул қилишдан
ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга (тарафларга) ФПК 126-
Do'stlaringiz bilan baham: |