ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
12
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
ти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин. Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган
ҳолларда ҳам, унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига,
шунингдек тарафлар, учинчи шахслар ёки қонуний вакилнинг ҳуқуқий ворисла-
ри ҳам эга.
Шахснинг биринчи инстанция судида қатнашаётган вакили, шу жумладан ад-
вокат, агар бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада мах-
сус кўрсатилган бўлсагина, суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида
шикоят қилишга ҳақли (ФПК 69-моддасининг иккинчи қисми).
3. Қонунга мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
(протест) ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун ичида,
кассация шикояти (протест) эса, у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида берилиши мумкин.
Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтишининг бошла-
ниши, тегишлича ҳал қилув қарори қабул қилинган ёки қонуний кучга кирган
куннинг эртасидан ҳисобланади (ФПК 152-моддаси).
4. Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш
тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан ФПК 155-моддаси қоидалари бўйича
кўриб чиқилади.
Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ёки рад
қилиш ҳақида суд ажрим чиқаради.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан
ФПК 155-моддасининг олтинчи қисмига кўра, хусусий шикоят (протест) берили-
ши мумкин.
Суднинг ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажри-
ми устидан шикоят (протест) берилганда, апелляция, кассация инстанцияси суди
шикоятни (протестни) асосли деб топганда, биринчи инстанция судининг ажри-
мини бекор қилиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди ва шикоятни (протест-
ни) ФПК 386, 406-моддалари талабларига мувофиқлигини текшириш ҳамда ФПК
389, 409-моддаларида кўрсатилган ҳаракатларни бажариш учун ишни биринчи
инстанция судига юборади.
5. ФПК 385, 405-моддаларига кўра, апелляция шикояти (протести) апелляция инс-
танцияси судига, кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судига берила-
ди, аммо ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни қабул қилган судга топширилади.
Бевосита апелляция, кассация инстанцияси судига берилган шикоят (протест)
ФПК 389, 409-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун
суд ҳужжати қабул қилган судга юборилиши лозим.
Ҳар бир шикоят (протест) келиб тушган санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга
олиниши лозим.
6. Судларга тушунтирилсинки, қонунда апелляция, кассация тартибида
Do'stlaringiz bilan baham: |