ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
15
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИ
моддасида назарда тутилган иш бўйича иш юритишни тугатишнинг оқибатларини
тушунтириши шарт.
Апелляция, кассация инстанцияси суди даъвогарнинг даъво талабларидан
воз кечишини қабул қилишда ва тарафларнинг келишув битимини тасдиқлашда
ҳал қилув қарорининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги масаласини
муҳокама қилишга киришмасдан, уни бекор қилади ва иш бўйича иш юритишни
тугатади.
11. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларни шикоят (протест) бўйича ишни
апелляция, кассация инстанцияси судида кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабар-
дор қилиши мажбурий эканлиги қонунда белгиланганлиги сабабли, ФПК 389-
моддасининг биринчи қисми, 409-моддасининг биринчи қисми талабларининг
бажармаслиги ФПК 397, 417-моддаларига мувофиқ ишни кўришни кейинга
қолдиришга сабаб бўлади.
Апелляция, кассация инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахслар иш
кўрилиши ҳақида тегишлича хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар
бўлган тақдирда ҳам, улардан бирортасининг келмаганлик сабабини узрли деб
топса, ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлик сабаблари узрсиз деб то-
пилган тақдирда, шунингдек келмаганлик сабаблари ҳақида маълумотлар ва бу
сабабларнинг узрли эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаганда, апел-
ляция, кассация инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича ишни уларнинг иш-
тирокисиз кўришга ҳақли.
12. Тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили низоли
ёхуд суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб
кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил қилиниши,
бошқа шахс фойдасига талабдан воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши
ва ҳ.к.) апелляция, кассация инстанцияси суди процессуал ҳуқуқий ворислик
ФПК 47-моддасига кўра, суд процессининг ҳар қандай босқичида амалга ошири-
лиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, бундай шахслар уларнинг ҳуқуқий
ворислари билан алмаштирилишига йўл қўяди ҳамда уларга ишга доир барча ма-
териаллар билан танишишга имкон беради. Ҳуқуқий вориснинг процессга ки-
ришганлиги ҳақида апелляция, кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради.
13. Судларнинг эътибори ишларни апелляция, кассация шикояти (протести)
бўйича кўришда ФПК 395, 415-моддаларида белгиланган муддатларга, шунинг-
дек апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш
юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтган ҳолда ҳам риоя қилиниши лозимлиги-
га қаратилсин.
Шикоят (протест) бўйича тушган ишни апелляция, кассация тартибида кўриш
муддатлари қонунда белгиланган муддат доирасида (ФПК 395, 415-моддалари)
иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда узайтирилиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |