Таркибида водород сулфиди бўлган газ ва конденсатни қайта ишлаш объектлари ишчиларини ўқитиш дастурида асосий бўлимлардан ташқари қуйидаги қўшимчалар назарда тутилиши лозим:
водород сулфиди ва бошқа зарарли моддалар хоссалари ва уларнинг одам организмига таъсири;
ШҲВ, уларнинг вазифаси, тузилиши ва фойдаланиш қоидалари;
эҳтимоли бор аварияли ҳолатлар ва улар вужудга келиш хавфи туғилгандаги хавфсизлик чоралари ва ҳаракат қилиш тартиби;
жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари ва воситалари.
ГҚИЗ ва К да аварияни бартараф қилиш режаси (АБР) билан бир қаторда эҳтимоли бор аварияли ҳолатларда ходимни эвакуация қилиш режаси техник раҳбар томонидан тузилиб тасдиқланиши керак.
ГҚИЗ ва К ишчилари, АБР ва эҳтимоли бор аварияли ҳолатларда ходимни эвакуация қилиш режаси билан танишиб имзо қўйишлари ва бу режаларга асосан ҳарбийлашган газдан қутқариш хизмати билан келишиб, техник раҳбар томонидан тасдиқланган жадвалга асосан мунтазам назарий ва амалий сабоқлар олишлари даркор.
Иш жойларида АБР (тезкор қисми)дан нусхалар, ҳамда авария ҳолатларида ходимни эвакуация қилиш режаларини осиб қўйиш керак. Мазкур режаларда эвакуация йўллари, эвакуация қилинган одамларни йиғиш ва тарқатиш йўллари, объектни ўзига ҳос хавфларини инобатга олувчи маълумотлар, ҳамда авария ҳолати вужудга келганда ишчиларнинг ҳаракат тартиби белгиланиши лозим.
Водород сулфиднинг агрессив таъсири шароитида ишлатиладиган ускуналар водород сулфиддан емирилишга бардошли пўлат ва махсус материаллардан ясалиши зарур.
Агар аппарат, қувурўтказгич, НЎА ва А воситалари, беркитиш мосламалари ва бошқа асосий, ҳамда ёрдамчи ускуналарни, лойиҳада белгиланган кўрсаткичлардаги тегишли муҳитда ишлашга уларни ясаган завод (тақдим этувчи фирма) нинг кафолатлари бўлмаса, қўлланилиши тақиқланади.
Таркибида водород сулфиди бўлган маҳсулотларни ҳайдаш учун асосан маҳсулот сизиб чиқишига барҳам берувчи салниксиз насослар қўлланиши керак.
Салник тўлдиргич туридаги зичламали ва ёнтомон зичламали насосларда қўшқават зичлама бўлиши лозим. Бундан ташқари улар қуйидагилар билан жиҳозланиши керак:
а) салниклардан сизиб чиқадиган маҳсулот учун йиғгичлар;
в) махсус сўргичлар (осон буғланадиган заҳарли, ёнувчан ва тезалангаланадиган суюқлилар ҳайдалганда);
с) насос ичини ювиш ёки газсизлантириш учун ишлатишда ҳайдалган суюқлик қолдиқларини тўкиш учун мосламалар.
Қувурўтказгичларда, одатда, фланецли ёки бошқа ажратиб (ечиб) олинадиган уламалар бўлмаслиги керак.
Фланецли бирикмаларни, фақат, арматура ўрнатилган жойларда ёки қувурўтказгичлар аппаратларга уланган жойларга, ҳамда технология шартларига кўра қувурўтказгични тозалаш ва таъмирлаш учун вақти-вақти билан қисмларга ажратиш керак бўлган участкаларда қўллаш рухсат этилади.
Таркибида водород сулфиди бўлган маҳсулотларни узатувчи технологик қувурўтказгичларнинг пайвандланган туташмаларига, ички кучланишни йўқ қилиш учун термик ишлов бериш ва 100 % ли бузмайдиган назоратдан ўтказиш керак.
Водород сулфиди бор суюқликлар учун алоҳида дренаж тизими назарда тутилиши керак. Сувланган водород сулфидли муҳитларга мўлжалланган дренаж қувурўтказгичлари иситилиши лозим.
Водород сулфидли суюқликларни сақлашга мўлжалланган азот билан нафас олувчи ер усти резервуарлари суюқлик сатҳини масофадан ўлчайдиган мосламалар, сатҳнинг энг юқори тепа чегарасини сигнал юборгичи ва сатҳ охирги чегарага етганда суюқлик берилишини автоматик равишда тўхтатиш мосламаларига эга бўлиши зарур.
Қудуқларда жойлашган сурма зулфинларни бошқаришни юқорида туриб, махсус мосламалар ёрдамида амалга ошириш лозим.
Технологик ускунанинг боғламаси аппарат ва коммуникацияларни таъмирлашдан олдин тозаланган табиий ёки инерт гази билан пуфлаш имконини назарда тутиш керак.
ГҚИЗ ва К объект ва ташқи қурилмалари ёруғлик ва товушли аварияли сигналлагич билан жиҳозланиши зарур.
Товушли аварияли сигналлаш, сигнал юбориш даражасини атрофдаги шовқин даражасидан камида 10 децибелдан ортиқлигини таъминлаши ва баланд овоздан гапириб боғланиш тизими билан таъминланиши керак.
Аварияли сигнал бериш тизими автоматлаштирилган бошқарув тизими, ҳаво муҳитини автоматик назорат қилиш тизими билан муҳосараланган бўлиб, аварияга барҳам берилгунча сигнални марказий операторлик хонасидан, ишлаб чиқариш объектларининг операторлик хоналаридан ва ҳарбийлаштирилган газдан қутқариш хизмати (ҲГҚХ)нинг масъул навбатчи бошқариш пултидан сигнални қўл билан тўхтатиш имкони бўлмаслиги керак.
Таркибида водород сулфид бўлган газ ва конденсат намуналарини таҳлил қилганда, одатда, оқимларда ўрнатиладиган автоматик газ таҳлиллагичлар ёрдамида ўтказилиши керак. Намунаолгичларда намуна олиш зарурати туғилганда, улар водород сулфид таъсирига бардошли материаллардан ясалган бўлиши керак.
Технологик қурилма, ускуна ва қувурўтказгични ишга тушириш, водород сулфидли хомашёни берилишидан бошлаб лойиҳадаги технологик режимга чиқарилгунча, қўшимча ўқитилган ва зарур ҳолатларда ўхшаш ташкилотларда амалиёт ўтган малакали ходим томонидан бажарилиши даркор.
Технологик қурилмаларни ишга тушириш ва ишлатиш доимий назоратда бўлиши, ҳамда ҲГҚХ ишчилари иштирокида амалга оширилиши лозим.
Ишлатилмайдиган ускуналар (захирадаги аппаратлар, қувурўтказгичлар ва ҳ.к.) таркибида водород сулфиди бўлган технологик муҳитда ишлаб турган ускуналардан тиқин (ёпкич)лар ўрнатиш йўли билан тўсилиши лозим. Техник сабабларга кўра фақат беркитиш арматураси билан узиб қўйилса, узилган ускуна ишлаб турганлари билан баробар емирилишдан ҳимояланиши керак ва унинг емирилиш ҳолати устидан зарур назорат ўрнатилиши шарт.
Бир ойдан ортиқ муддатга ишлатишдан тўхтатилган ускунани консервация қилиш даркор.
Ишлаб чиқариш объектларининг операторлик хоналарида жараённинг технологик чизмасидан ташқари аварияли инвентар, бирламчи ўт ўчириш воситалари, ходимни эвакуация қилиш йўллари ва эвакуация қилинганларни йиғилиш пунктлари жойлашиш чизма (режа)си осиб қўйилган бўлиши лозим.
Смена (вахта) бошланишидан олдин, шунингдек, иқлим шароити кескин ўзгарса, смена бошлиғи (иш раҳбари) эҳтимоли бор аварияли ҳолатлардаги эвакуация маршрути билан ходимларни таништириши, ҳамда НАШҲВ ва ҳаво муҳитини экспресс назорат қилиш воситалари мавжудлигини текшириши лозим.
Сменани қабул қилиш ва топширишда хизмат кўрсатувчи ходим газ таҳлилллагичлар қайд қилиш асбобларининг диаграмма тасмаларида белги қўйиши керак (вахтани топшириш вақти ва қайд қилувчи имзоси белгиланган ҳолда).
Автоматик назорат билан биргаликда хизмат қилувчи ходим кўчма газтаҳлиллагич ёрдамида ҳаво муҳит назоратини амалга ошириши керак:
таркибида зарарли моддалар бўлган газ ва суюқликлар ҳайдаладиган хоналарда – ҳар 4 соатда;
зарарли моддалар ажралиб чиқиши ва йиғилиши мумкин бўлган хоналарда, ҳамда ташқаридаги қурилмалардан ажралиб чиқиш ва йиғилиш жойларида – сменада камида бир марта;
ажралиб чиқиш манбалари йўқ, лекин ташқаридан зарарли моддалар кириб келиш эҳтимоли бор жойларда – суткада камида бир марта;
хизмат қилувчи ходимлар хамиша бўладиган жойларда, стационар газсигналлагич ўрнатиш зарурати бўлмаган жойларда – сменада камида бир марта;
даврий хизмат кўрсатиладиган жойларида – иш олдидан ва иш жараёнида;
резервуар паркида, ҳар бир резервуарлар марзаси ичининг марказида, шунингдек, марза атрофида ундан 5 - 10 m нарида резервуарнинг ўқ йўналишида шамол эсиш тарафдан;
газланган зонада аварияли ишлар олиб борилганда ҳар – 30 min да камида бир марта.
Авария ҳолати бартараф этилгандан сўнг, АҲБР асосан, зарарли моддаларни йиғилиш эҳтимоли бор жойларда ҳаво муҳитини қўшимча таҳлилини ўтказиш зарур.
Водород сулфидининг хавфли концентрацияси (РЭК дан зиёд) аниқланганда, хавфли зонадан одамларни зудлик билан олиб чиқиш чораларини қўллаб, ҳарбийлаштирилган газдан қутқариш хизмати ва ГҚИЗ ва К диспетчерини огоҳлантириб, хавфли жойга огоҳлантирувчи “Кирма, газланган” ёзувини осиб қўйиш зарур.
Таркибида водород сулфиди бўлган (нордон) газларни ташлаш, мустасно тариқасида (аварияларда), алоҳида машъал тизими бўйича амалга оширилиши даркор.
Водород сулфидли суюқликлар тўкилиш эҳтимоли бор хоналарда уларни ювиб ташлашга мўлжалланган мосламалар ишлатишга шай ҳолатда бўлиши керак.
Таркибида водород сулфиди ва бошқа зарарли моддалар бўлган суюқликларни дастлаб нейтраллаштирмай очиқ канализация тизимига тўкиш мумкин эмас.
Ишлаб чиқариш объектларида тўкилиш эҳтимоли бор заҳарли моддаларни нейтраллаш учун ҳар доим ишлатишга шай ҳолатда нейтралловчи эритма захираси ва уни тезкор ишлатиш учун техник воситалар мавжуд бўлиши керак. Нейтралловчи эритманинг миқдори ва таркиби тўкилиш эҳтимоли бор объектлар ва технологик суюқ муҳитларнинг заҳарли компонентлар хусусиятлари билан аниқланади.
Хонани ҳидсизлантиришни (дезодоризация, тўкилган маҳсулот тозалангандан сўнг ҳидсизлантириш) шамоллатиш ва калий перманганатнинг 1 % сувли эритмаси билан очиқ жойларга ишлов бериш йўли билан амалга оширилади.
Фланецли бирикмалар, арматура, аппарат люклари, ускуналар ажратма қисмларининг зичлиги вақт-вақти билан ҲГҚХ билан келишиб, ГҚИЗ ва К техник раҳбари томонидан тасдиқланган жадвалга биноан ишлаб чиқариш объекти ходимлари томонидан текшириб турилиши шарт.
Ишлаб чиқариш объекти хоналаридаги шамоллатиш тизими ишдан чиқса, ишчилар дархол НАШҲВ кийиб олишлари, хавфли зонани тарк этишлари ва носозликни бартараф этиш учун смена бўйича бошлиқни огоҳлантиришлари даркор.
Ишлаб чиқариш объектларида ускуна ва қувурўтказгичларни емирилишдан сақлаш тизими ва уларнинг емирилиш ҳолати устидан регламентлашган назорат ўрнатилиши зарур.
Ускуна ва қувурўтказгичларнинг емирилиш ҳолати устидан назоратни махсус ўқитилган, ишлаб чиқариш объектидаги ходимлар ичидан ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари буйруғи билан тайинланган ишчилар амалга оширишлари шарт.
Ускунани емирилиш ҳолатини назорат қилиш визуал кўздан кечиришдан ташқари қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
назорат намуналарини ўрнатиш билан;
емирилиш тезлигининг ёздиргичлари бўйича;
емирилиш назорати боғламалари бўйича;
водород зондлари бўйича;
ултратовуш ва магнитли қалинлик ўлчагич орқали.
Ускуна ва қувурўтказгичнинг ҳар бир тури учун емирилишнинг усуллари, даврий ва назорат қилиш нуқталари илмий-текшириш ва лойиҳалаш ташкилотлари тавсияларига асосан белгиланади ва ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Таркибида олтингугурт бўлган муҳитларнинг агрессив таъсирида ишлатиладиган ускуна ва қувурўтказгичларнинг техник назорати учун ГҚИЗ ва К техник раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқнома ва жадвалга асосан ишлатишни биринчи ярим йиллигида деворчалар қалинлигини, кейинчаликда эса, ускунанинг амалдаги емирилганлик ҳолатига қараб – ҳар чоракда камида бир марта текшириш назарда тутилиш керак.
Аппарат, резервуар ва ускуналар, ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари тасдиқлаган жадвалга асосан, даврий кўриб чиқилиши, тозаланиши, техник диагностикадан ўтиши ва таъмирланиши керак.
Ускунани нозичлаштиришга тайёрлаш билан боғлиқ режимли ишларни бошлашдан аввал раҳбар қуйидагиларни бажариши шарт:
пирофор ётқизиқ (чўкинди)лар ўз-ўзидан ёнишининг олдини олиш бўйича қўшимча тадбирлар, уларни йиғиш, белгиланган жойга кўмиш тартиби, ҳамда мазкур ишларни бажаришдаги хавфсизлик чоралари белгиланган ишларни бажариш режасини ишлаб чиқиш;
Ишларни бажариш режаси ҲГҚХ билан келишилган ҳолда ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари томонидан тасдиқланиши лозим;
ишчи бригаданинг барча аъзолари билан иш жойида махсус йўл-йўриқ ўтказилиши керак. Унда пирофор моддаларнинг ёнғин-портлашдан хавфли хусусиятлари, улар фаоллигини сусайтириш, йиғиш, кўмиш (нейтраллаш) усуллари ва мазкур ишларни бажаришдаги хавфсизлик чоралари ўрнатилиши керак;
газдан хавфли ишларни бажаришга рухсатнома-наряд расмийлаштириш.
Сиғим ва аппаратлар деворчаларидаги пирофор чўкмалар ёниб кетишининг олдини олиш мақсадида, уларни текшириш ва таъмирлашга тайёрлашдан аввал бўшатилган сари буғ ёки сув билан тўлдириб бориш зарур.
Буғ шундай жадаллик билан берилиши каракки, сиғим ва аппаратлардаги босим ҳар доим атмосфераникидан бир мунча юқорироқ ушлаб турилиши лозим. Буғ сарфланиши меъёрини сиғим ва аппарат тепасидан буғ чиқишига қараб аниқлаш лозим.
Аппарат, сиғим, резервуарларни буғлаш пайтида юзасининг ҳарорати 600С дан паст бўлмаслиги зарур.
Буғлаш давоми ҳар бир ускунанинг тури ва ўлчами бўйича индивидуал равишда тегишли йўриқномаларда белгиланади, лекин 24 h дан кам бўлмаслиги шарт. Аппаратларни буғлашни люкларни ёпиб, резервуаларни эса – ҳаво олиш клапанларини очиб амалга ошириш лозим.
Буғлаш даври охирида ускунага меъёрлагич (дозировка) қурилмаси ёрдамида (назорат сарфўлчагичлар) кислород 3 – 8 % ҳажмий (15-40% ҳажмида) тегишлича 3 – 6 соат мобайнида меъёрланган буғҳаво аралашмасини узатиш орқали пирофор чўкмалар фаоллигини сусайтиришни (уларни ҳаво кислороди билан оксидланиши) амалга ошириш керак.
Буғлаш тугагандан кейин ускуна тепа сатҳигача сув билан тўлдирилиши лозим.
Ускуна сув билан тўлдиргандан сўнг, пирофор ётқизиқларнинг оксидланишини сусайтириш учун, сув сатҳининг пасайиш тезлигини 0,5 m/s дан оширмаслик керак.
Атроф ҳаво ҳарорати паст бўлса, ускунани иситилган ёки буғли сув билан ювиш (тўлдириш) лозим.
Ускунани ювиш ва буғлаш учун, буғ ва сувни етказиб бериш мақсадида стационар ёки штатдаги кўчма қурилмалар ва коммуникациялар назарда тутилиши керак.
Ювгандан сўнг ускунани ҳаво билан шамоллатиш керак. (дастлаб буғ оз миқдорда берилиши керак).
Ускуна ичида атмосфера ҳавосининг жадал ҳаракатининг олдини олиш мақсадида, шамоллатишни биринчи навбатда энг тепа люкини очишдан бошлаш зарур.
Резервуар, аппарат, сиғимлар ичида ишларни, ҳавода водород сулфиди ва бошқа зарарли ва ёнувчан буғ ва газлар мавжудлигининг назорати ўтказилиб натижалари ижобий бўлганда НАШҲВ, эҳтиёт камарларида (ҳар бир ишчига) ва дублер иштирокида бажаришга рухсат этилади.
Намуна олиш жойлари, муддатлари ва ҳаво муҳитида заҳарли ва потрлашгача бўлган хавфли концентрацияни назорат қилиш усуллари рухсатнома-нарядда белгиланиши керак.
Бу шароитда сиғим ичидаги газларда зарарли моддаларнинг токсик концентрацияланишини соатига камида бир марта назорат қилиш керак.
Ускунани тозалаш пайтида, деворлар ва бошқа юзалардаги пирофор чўкиндиларни тозалаш якунигача нам ҳолатда ушлаш учун сув билан обдан ҳўллаш зарур.
Ускунани ичида ишчилар бўлишини талаб қилмайдиган механик усулда пирофор ётқизиқлардан тозалаш бўйича ишларни бажариш учун дастлаб ва ГҚИЗ ва К техник раҳбари тасдиқлаган махсус йўриқномага асосан буғламаслик ва газсизлантирмаслик ҳам мумкин. Бу ҳолда ускуна ёнувчан маҳсулотдан бўшатилиб барча қувурўтказгичлардан тиқин билан тўсилиб, ичини ўртача ёки бирнеча бор ҳаво-механик кўпик билан тўлдирилади ва тозалаш ишларини бажариш жараёнида ускунани кўпик билан доимий тўлиб туриши таъминланади. Ишларни бажарганда статик электр заряди вужудга келишини истисно қилувчи шароитлар билан таъминланиши керак.
Ускунадан чиқарилаётган чўкиндилар ёнувчан буғ ва газлар ажралиб чиқиш ва йиғилиш эҳтимоли бор жойлардан наридаги махсус сиғимларда сув қатлами остида ёки нам ҳолатда сақланиши керак.
Ускуна тозалангандан сўнг пирофор чўкмалар нам ҳолатда объект ҳудудидан махсус ажратилган жойга олиб кетилиши ёки ёнғиндан ҳимоялаш органи билан келишилган жойларда ерга кўмилиши зарур.
Агар тайёргарлик ва таъмирлаш ишларида аппарат, резервуар, сиғим ёки қувурўтказгич участкасини инерт (тутунли) газлар билан пуфлаш технологияси қўлланса, улардаги кислород миқдори 2 % (ҳажм бўйича) дан ошмаслиги керак.
Текшириш мақсадлари учун пирофор чўкмалардан намуна олиш фақат ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари рухсати бўйича, мазкур ишни ёнғиндан ҳимоялаш маҳаллий органи билан келишиб, ҳамда иш раҳбари иштирокида амалга оширилиши керак.
Намуна, махсус намунаолгичларда, ўргатилган ходим томонидан олиниши керак.