X - боб. Газдан хавфли ва оловли ишлар
ГҚИЗ ва К да газдан хавфли ишларни хавфсиз бажаришни ташкил қилиш учун мазкур ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва объектнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
Ҳар бир цех (ишлаб чиқариш) учун газдан хавфли ишлар рўйхати ишлаб чиқилиши лозим:
а) рухсатнома – наряд расмийлаштирилиб бажариладиган ишлар;
b) рухсатнома – наряд расмийлаштирмай, аммо бундай ишларни иш бошлашдан аввал махсус журналда албатта рўйхатдан ўтказиб бажариладиган ишлар;
с) эҳтимоли бор авария ҳолатлари ва аварияларни бартараф этиш ёки маҳаллайлаштириш зарурати билан боғлиқ бўлган ишлар.
Газдан хавфли ишлар рўйхати цех (қурилма, бўлинма) бошлиғи томонидан ишлаб чиқилиб, ишлаб – чиқариш бўлими, газдан қутқариш хизмати, хавфсизлик техникаси бўлимлари билан келишилади ва ГҚИЗ ва К техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Газдан хавфли ишлар олиб борилаётган жойларда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи хавфсизлик белгиларини ўрнатиш, зарурат бўлганда, хавфли зонада бегона одамлар бўлмаслиги учун, постлар қўйилиши шарт.
Газдан хавфли ишларни таркибида камида икки ишчи бўлган бригада бажариши лозим.
Бригада аъзолари тегишли шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим, пойабзал, асбоб, мосламалар ва ёрдамчи материаллар билан таъминланишлари даркор.
Очиқ оловни қўллаш, учқун пайдо бўлиш, материал ва маҳсулотни аланга олиш температурасигача иситиш (электр пайвандлаш, электр-газ- пайвандлаш, бензин билан қирқиш, кавшарлаш ишлари, учқун чиқариб металлга ишлов бериш ва ҳ.к) билан боғлиқ ишлаб чиқариш операциялар оловли ишларга тегишли, ҳисобланади.
Қисқа муддатта (вақтинча) бажариладиган оловли ишларни ГҚИЗ ва К техник раҳбари тасдиқлаган мазкур ишларни хавфсиз бажариш йўриқномаси талабларига амал қилган ҳолда ўтказиш лозим.
Ишлаб чиқариш хоналари ва ташқаридаги мосламаларда оловли ишларни бажаришга фақат йўриқномада белгиланган шакл ва тартиб бўйича ёзма рухсатнома расмийлаштирилгандан сўнггина рухсат этилади.
Оловли ишларни аппарат ва резервуар ичида бажариш заруратида, оловли ишларни бажаришга рухсатнома ва газдан хавфли ишларни бажариш учун рухсатнома-наряд расмийлаштирилади.
Сиғим ичида пайвандловчилар ишлаганда, ташқарида дублерлар (ҳар бир пайвандчига биттадан) туриши ва уларда аппарат ичида ишлаётганларникидек шахсий ҳимоя воситалари бўлиши лозим. Пайвандлаш ишлари олиб борилаётган жойда тўлиқ бутланган шлангли газниқоб бўлиши шарт.
Газ билан пайвандловчи ва электр пайвандловчини бир вақтда аппарат, идиш, сиғим, қудуқ ва ҳ.к. ичида ишлаши мумкин эмас.
Фақат тегишли малакага эга электр техник ходимгина пайвандлаш агрегатларини тармоққа улаш ҳуқуқига эга.
Юқори (баландлик)да ишловчи пайвандчилар эҳтиёт камарлари ва электрод, ҳамда электрод қолдиқлари учун сумкалар билан таъминланиши керак.
Нам жойларда ишлаганда (сиғим, аппаратлар ва бошқ.) электр токидан шикастланишдан ҳимояланиш учун электрпайвандловчилар резина гиламчалар, диэлектрик қўлқоп ва калишлардан фойдаланишлари шарт.
Суюлтирилган газли ва кислородли баллонлар оловли ишлар бажарилаётган жойлардан, очиқ олов манбаларидан ва қаттиқ қиздирилган предметлардан камида 10 m нарида жойланиши шарт, баллонлар орасидаги масофа камида 5 m бўлиши даркор.
Баллонлар маҳкам ўрнатилиши, шикастланишдан, офтоб нури таъсиридан, иссиқлик манбаларидан ҳимояланиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |