Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г


- §. Тиқинларни ўрнатиш ва уларни ечиб олиш



Download 0,84 Mb.
bet35/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

2 - §. Тиқинларни ўрнатиш ва уларни ечиб олиш



  1. Аппарат, ускуна ва қувурўтказгичларда тиқинлар ўрнатиш ишлари газдан хавфли ишларни ўтказишга рухсатнома-наряд ва унга илова қилинган, қурилма (объект) бошлиғи тузган ва цех (хизмат) бошлиғи томонидан имзоланган тиқинлар ўрнатиш схемасига асосан бажарилиши лозим.

Тиқинларни олиш ва ўрнатиш ишлари махсус журналда қайд этилади.

  1. Тиқинларни ўрнатишдан аввал аппарат (қувурўтказгич) газ ёки маҳсулотдан бўшатилиши керак, буғ ёки инерт газ билан пуфланиши, сурма зулфин ёрдамида тизимдан узиб қўйиш ва 30 0С гача (ёки атроф - муҳит ҳароратигача) совутилиши лозим.

  2. Тиқиннинг думчаси (хвостовик) мавжуд бўлиб, унга партия рақами, пўлат маркаси, шартли босим Рш ва шартли диаметрини Дш тамғалаб босиш керак, лойиҳага мос бўлмаган тиқинларни қўллаш мумкин эмас.

  3. Шип-паз” туридаги фланецли туташмага ўрнатиладиган думчасиз тиқинда рақам ва босим тиқин ўзининг юзасига тамғаланади.

  4. Тиқиннинг қалинлиги кутилган максимал босимга мўлжаллаб аниқланади, лекин 3 mm дан кам бўлмайди.

  5. Газ ёки маҳсулот келиш эҳтимоли бор жойдаги тиқинлар қистирмаларга ўрнатилиши лозим.

  6. Таъмирлаш ишлари якунидан сўнг барча вақтинча ўрнатилган тиқинлар олиниши керак.



IX - боб. Асбоб – ускунани таъмирлашдаги
саноат хавфсизлиги талаблари



  1. Ускунани таъмирлаш ишлари, мазкур қоидалар ва ГҚИЗ ва Кда амал қилинадиган меҳнат хавфсизлигига оид бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан меҳнат хавфсизлигини таъминловчи воситалар, ва регламентловчи усуллар ва талаблар баён этилган иш режасига асосан бажарилиши керак. Таъмирлаш ишлари режаси меҳнат муҳофазаси хизмати, газдан қутқариш хизмати ва функционал хизматлар билан келишилган ҳолда ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.

  2. Таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал, аппарат, резервуарлар ва ускуналар мазкур Қоидаларнинг VIII - бобидаги талабларга кўра тайёрланиши ва таъмирланиши лозим.

  3. Агар таъмирлашга тайёрланган аппаратдан олинган ҳаво намунасида буғ ва газлар концентрацияси рухсат этилган санитария меъёрлардан ошмаса, кислород миқдори эса, 20% (ҳажмий) дан кам бўлса, ҳамда ташқаридан аппарат ичига зарарли буғ ва газлар кириш эҳтимоли йўқ бўлса, аппарат ичидаги ишларни НАШҲВ қўлламай бажаришга рухсат этилади.

  4. Портлашдан хавфли хоналарда ускуналарни таъмирлаш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни бажариш пайтида хонада оқиб келувчи – сўрувчи вентиляция ишлаши керак.

  5. Таъмирланадиган ускуна қисмларини керосин билан ювиш даркор. Бошқа (енгилроқ) суюқлик ва эритгичларнинг қўлланиши фақат паспорт кўрсатмаси ёки мазкур қурилмани ясаган завод йўриқномасига асосан, қўшимча эҳтиёт чораларини таъминлаш шарти билан, (мунтазам шамоллатиш, олов манбалари йўқлиги, тегишли ҳимоя воситаларини қўлланиши ва ҳ.к) рухсат этилади.

  6. Таъмирлаш ишлари бажарилганда ишчилар ҳимоя каскалардан фойдаланишлари шарт.

  7. Колонкаларни таъмирлашда тарелкаларни тепадан пастга қараб ажратиш керак; тарелкалар қисмларини колоннадан ташқарида тахлаш лозим.

  8. Колонна ичида баландлиги бўйича бир неча жойда иш олиб борилса, ишлаётган бригадалар орасида пастда ишлаётганлар устига тепадан детал ва асбоблар тушиб кетмаслиги учун, битта ажратилмаган тарелка қолдириш шарт. Бу ҳолда колонканинг барча люклари очиқ бўлиши даркор.

  9. Иссиқлик алмашинув қурилмаси (теплообменник) ёки конденсаторни механик усулда тозаланганда, қарши тарафдан тўсиқ ўрнатиб “Хавфли зона” деган лавҳа осиб қўйиш лозим.

  10. Иссиқлик алмашинув қурилмаси, музлатгич гидравлик ёки кимёвий усулда тозаланса, ишчилар дастлаб меҳнат хавфсизлиги бўйича махсус йўл-йўриқ олишлари ва тегишли ҳимоя воситасидан фойдаланишлари лозим.

  11. Насосни очиш билан боғлиқ бўлган таъмирлаш ишларини, уни тўхтатиб, электр тармоқдан узиб, босимини тушириб, ёпиш арматурасини беркитиб, тиқин ўрнатилгандан сўнг амалга ошириш керак.

Насос электрюритгичи манбадан узилгандан сўнг, тақсимлаш мосламаси икки жойида токсизлантирилиши керак (рубилникни тармоқдан ўчириш ва сақлагичнинг эрувчан киргизмасини олиш йўли билан).
Электр юритгични ишга тушириш тугмасида ва тақсимлаш мосламасида “Уланмасин - одамлар ишлаяпти” деган лавҳалар осиб қўйилиши шарт. Огоҳлантирувчи лавҳаларни, фақат рухсатнома - нарядда қайд этилган таъмирлаш ишларига жавобгар шахснинг рухсати билангина ечиб олиш мумкин.

  1. Компрессор ва насос ускунасини таъмирлаш ишларини уларни ясаган завод йўриқномасига асосан амалга ошириш керак.

  2. Компрессорни қисмларга ажратиш ва очиш билан боғлиқ таъмирлаш ишларида, компрессорни барча технологик қувурўтказгичлардан, ёнилғи газ йўлларидан беркитиш ва машъалага пуфлаш зарур.

  3. Таъмирланувчи ускуна 30 0С гача совутилиши, совуқ шароитда ишлайдиган ускуна эса ҳаво муҳит ҳароратигача иситилиши даркор.

  4. Электрускуна ва ёритиш мосламаларни очиш, таъмирлаш, тизимдан узиш ва унга улаш ишларини фақат электртехник ходим бажариши керак.


Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish