6 - §. Машъала хўжалиги
Техник қурилмаларнинг тузилиши, бутланиши, қурилиши ва ГҚИЗ ва К машъала тизимини ишлатишдаги хавфсизлик талаблари, ўрнатилган тартибда тасдиқланган нефт ва газ саноатида хавфсизлик қоидаларига жавоб бериши лозим.
Таркибида катта миқдорда водород сулфиди (8 % дан ортиқ ҳажм бўйича) ва бошқа зарарли, агрессив моддалар бўлган газ ва буғларни, умумий машъала тизими билан боғлиқ бўлмаган, махсус тизимга ташланиши назарда тутилиши даркор.
Машъала тизимининг назорат ва автоматлаштириш воситалари, машъалани масофадан ёқиш, навбатчи ёндиргичларга бериладиган ёқилғи газ босимини тартиблаш, шунингдек, масофадан назорат қилиш ва машъала тизимини бошқаришни технологик қурилма (объект) нинг операторларлар хонасидан туриб амалга оширишни таъминлаши керак.
Машъала тизимини бошқариш, назорат қилиш ва автоматлаштириш техник воситалари электр таъминланиши ишончлилиги бўйича I - категориядаги истеъмолчилар туркумига киради.
Машъала танаси (ствол)нинг баландлиги, унинг жойланиши, машъала танаси ва ёндош бино ва иншоотлар орасидаги масофа лойиҳа ҳужжатида келтирилиши ва атмосферани рухсат этилган ифлосланиш меъёри, иссиқ оқимнинг рухсат этилган зичлиги ва ёнғинга қарши меъёрлардан келиб чиқиб асосланиши керак.
Машъала танаси тортқи (кашак)лари қотирмалар миқдори, тузилиши ва усуллари уларни шикастланиш эҳтимолидан, шу жумладан транспорт воситалари билан ҳимоялинишини таъминлаши зарур.
Машъала танаси атрофи, лойиҳавий ҳужжатда асосланган радиусдаги, ҳудуди режага киритилган, тўсилган ва ўсимликлардан тозаланган бўлиши лозим. Тўсиқлар орасида одамлар ва транспорт учун ўтиш йўллари қурилиши ва “Бегоналар кириши тақиқланади” деган лавҳаларни осиб қўйиш керак. Тўсилган ҳудуд ичида қудуқлар, ўралар ва бошқа чуқурликлар қуриш мумкин эмас.
Нарвон ва майдончаларнинг қурилиши машъала танаси ускуналарига хизмат кўрсатувчи ишчилар учун хавфсиз ва қулай бўлиши даркор.
Машъала тизимини ишлатувчи ГҚИЗ ва Книнг объектларида, техник раҳбар томонидан тасдиқланган ва ўрнатилган тартибда амалга киритилган мазкур тизимни хавфсиз ишлатиш бўйича йўриқномалар мавжуд бўлиши керак.
Машъала тизими сақланишини ва ишлатишдаги хавфсизликни назорат қилиш учун ГҚИЗ ва Книнг буйруғи (фармойиши) билан машъала тизими тузилиши ва хавфсиз ишлатилиши бўйича билимлари текширувдан ўтган мутахассислардан жавобгар шахслар тайинланиши керак.
Таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал машъала тизими стандарт тиқинлар билан тўсилиши ва инерт газ билан пуфланиб, сўнгра пуфлаш ўтказганлик сифати текширилиши лозим.
Ҳар гал машъала тизимини ишга туширишдан олдин у буғ, инерт гази ёки углеводородли газ билан, кислород миқдори портлашнинг пастки чегарасининг 25 % ошмагунча, ҳавони сиқиб чиқариб пуфланиши зарур.
Машъала қувурўтказгичларини ишлатиш жараёнида тартибланган назорат йўли билан ҳаво сўрилиб, кириш эҳтимоли ва уларда портлашдан хавфли аралашма вужудга келишини, шунингдек, муз тиқилиб беркилиб қолиш эҳтимолига барҳам бериш учун газни машъала тизимига узлуксиз берилишини (агар технологик жараёнида етарли ҳажмда доимий ташлаш назарда тутилмаган бўлса), шунингдек,лойиҳавий ечимларга кўра конденсатни тутиш ва йиғишга мўлжалланган техник мосламани ўз вақтида бўшатилишини таъминлаш лозим.
Ишчиларни, машъала танаси ўрнатилган, тўсилган зонага тизимни ишлатиш бўйича жавобгар шахснинг рухсатисиз киритиш, ҳамда қайд этилган зонада машъала тизимига хизмат қўрсатиш билан банд бўлмаган бегона кишиларни бўлиши тақиқланади.
Машъала қурилмалари, очиқ қурилмалар учун амалдаги меъёрларга кўра, бирламчи ўт ўчириш воситалари ва ёнғиндан ҳимоя инвентарлари билан жиҳозланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |