Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г


- §. Вертикал, цилиндр шаклидаги резервуарлар



Download 0,84 Mb.
bet30/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

4 - §. Вертикал, цилиндр шаклидаги резервуарлар



  1. Резервуарларни тўлдириш ва бўшатиш ҳажмий тезлиги, резервуарларнинг технологик картасида белгиланган ҳаво олиш клапанларнинг ўтказиш қобилиятидан ошмаслиги шарт.

  2. Агарда резервуар ичида буғли змеевик жойлаштирилган бўлса, ундан конденсатни тушириш учун махсус қурилма назарда тутилиши лозим. Буғли змеевиклар таянчларга маҳкамланиши лозим. Змевиклар қувурларини фақат пайвандлаб бириктириш керак.

Резервуарларни техник диагностика қилиш, ўрнатилган тартибда тасдиқланган нефт ва нефт маҳсулотлари учун вертикал цилиндрик резервуарларнинг пайвандланган чокларини техник диагностика қилиш тизими тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.


5 - §. Қуйиш - тўкиш темир йўл эстакадалари



  1. Ёнувчан маҳсулотларни қуйиш – тўкиш учун темир йўл цистерналари ўрнатиш (келтириш) тартиби мазкур операцияларни хавфсиз ўтказилишини таъминлаши ва хавфли юкларни темир йўл транспортида ташишда хавфсизлик қоидаларига асосан ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари томонидан тасдиқланган, меъёрий – техникавий ҳужжатлар асосида тартибга солиниши керак.

  2. “Қуйиш - тўкиш” бажарилаётганда цистерна ғилдираклари релс йўлига ўрнатилган бошмоқлар билан силжимайдиган қилиб қўйилиши керак.

  3. Темир йўл цистерналари келтирилганда ва ёнувчан маҳсулотни қўйиш ва тўкишда, эстакададан 100 m яқинида оловли ишларни бажариш мумкин эмас.

  4. Темир йўл цистерналарига қуйиш - тўкиш ишлари, локомотивни эстакада ҳудудидан, камида 100 m нарига четлагандан сўнг бажариш мумкин.

  5. Темир йўлларида ва “қуйиш-тўкиш” участкаси йўлларида ”Тўхта”, “Транспортда ўтиш ман этилади”, “Цистерналар тўлдирилмоқда (ёки бўшатилмоқда)” деган лавҳаларни осиб қўйиш лозим. Бундан ташқари, қуйиш-тўкиш эстакадаларининг темир йўллари, куйиш-тўкиш операциялари бажарилаёткан йўллар локомотив ва вагонларнинг бевақт кириши эҳтимолини йўқ қилувчи мослама билан жиҳозланиши лозим.

  6. Суюлтирилган газлар ва паст ҳароратда қайнайдиган ёнувчан суюқликларни (қайнаш ҳарорати атроф - муҳит ҳароратидан паст) цистерналарга (цистерналардан) қуйиш операцияларини хавфсиз ўтказиш учун, “қуйиш-тўкиш” тизими элементларини механик бузулишига олиб келувчи, қувурўтказгичдаги буғланиш, кавитация, гидравлик зарбаланиш ва бошқа ҳодисалар вужудга келишининг олдини олувчи чоралар назарда тутилиши керак.

  7. Темир йўл цистерналарига суюлтирилган газлар, тезалангаланувчан ва ёнувчан суюқликларни қуйиш - тўкиш операцияларни бажариш учун техник асослаштирилган ҳолатларда ва сифатли ишлатиш шартларига мос шланглар (енглар) ни қўллашга рухсат этилади.

Дарз, кесилган, ишқаланиб ейилган жойлар ва ҳ.к.ларни аниқлаш учун енгли шлангларни ҳар куни текшириш зарур, уч ойда камида бир марта мустаҳкамлигини 1,25 ишчи босимига тенг босим остида гидравлик усулда синаш лозим.

  1. Эгилувчан шлангларни стационар қувурўтказгич сифатида ишлатишга рухсат этилмайди.

  2. Цистерна люклари қопқоқларини очганда, ишчи шамол келаётган тарафда туриши керак.

  3. Цистерна люклари қопқоқларини очиш ва ёпишни, шланглар, телескопик қувурлар ва бошқа асбобларни бириктиришни аста-секин зарбасиз бажариш лозим.

  4. Суюқликни цистернага бир маромда суюқлик сатҳи тагига қуйиш керак, бунинг учун солинган шлангнинг учи цистернанинг энг тубига ётиши зарур.

  5. Суюлтирилган газ ва нобарқарор маҳсулотнинг буғ фазасини атмосфера ёки машъалага чиқариш йўли билан қуйиш мумкин эмас.

  6. Агар маҳсулот буғларининг қолдиқ босими 0,05 МРа (0,5 атм.) дан паст бўлса, биринчи бор қуйилаётган ёки таъмирдан чиққан цистерналардан ташқари цистерналарга маҳсулот қуйиш мумкин эмас.

  7. Тунги пайтда цистернага қуйиш - тўкиш ишлари бригада бўйича бошлиқ раҳбарлиги остида бажарилиши керак.

  8. Қуйиш-тўкиш ишларини камида икки ишчи бажариши шарт. Цистернага қуйиш - тўкиш ишлари, ҳамда уларни сиздириш (дренаж) ишларини бажарувчи ишчилар қўлқоплардан ва тегишли НАШҲВ ларидан фойдаланишлари шарт.

  9. Ёнувчан газлар ва буғлар сизиб чиқиш эҳтимоли бор шароитда ишларни хавфсиз бажариш учун қуйиш - тўкиш темир йўл эстакадалари бронзадан ясалган гайка калитлари тўплами ва бошқа учқундан хавфсиз асбоблар (искана, болғалар) бўлиши шарт




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish