Резервуар парклар ҳудудлари ва марза ичи майдончалари тоза бўлиши, маҳсулот шимдирилган тупроқдан ва қуруқ ўтлардан тозаланиши лозим.
Тунда резервуар парки ҳудудида фақат портлашдан ҳимояланган кўчма ёритгичлардан (аккумулаторли ва батареяли ) фойдаланиш даркор.
Ёритгичларни тармоққа улаш ва узиш резервуар парки марзасидан ташқарида бажарилиши керак.
Қабул қилиш қувурўтказгичини жойланиши “ўлиқ қолдиқ” сатҳини назарга олган ҳолда, нефт маҳсулотини суюқлик қатлами тагига берилишини таъминлаши керак. Резервуар ёки сиғимга буғлар таранглиги ҳисоблангандан ошиқроқ бўлган (рухсат этилган ишчи босим) маҳсулотни узатиш ва буни эркин оқим услубида бажариш тақиқланади.
Қувурўтказгичларни фақат босим ошиб кетишидан ҳимоялаш шароитида резервуар паркида сурма зулфинларни бир вақтда автоматик узиб улаш мумкин.
Жойидан ёки масофадан бошқариладиган электрузатмали сурма зулфинлар мавжуд бўлса, зулфиннинг беркитиш мосламаси ишлаб кетганлигини кўрсатувчи сигнал воситаси назарда тутилиши керак.
Эҳтиёт, ҳаво олувчи ва гидравлик клапанлар ишининг тўғрилиги ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари тасдиқлаган жадвалга асосан текширилиши лозим.
Ерга туташтирувчи қурилмалар ҳолатининг назоратини текшириш сиғимлар (резервуарлар)ни кўздан кечириш билан биргаликда бажарилиши лозим.
Сиғим (резервуар) ларни расмийлаштириш, тафтиш ва таъмирлаш ишлари бажарилгандан сўнг, улар тасарруфида резервуар парки бўлган жавобгар шахснинг ёзма рухсатномасига асосан ишга туширилади.
3- §. Суюлтирилган газлар ва нобарқарор конденсатни сақлашга мўлжалланган сиғимлар
Сиғимларни ишлатиш, белгиланган тартибда тасдиқланган, босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидаларига, шунингдек, босим остидаги суюлтирилган углеводородли газлар ва тезалангалувчан суюқликларнинг омборлари учун хавфсизлик қоидаларига асосан амалга оширилиши лозим.
Суюлтирилган газлар ва нобарқарор конденсатни сақлаш ва узатиш, сиғим ва резервуарларни тўлдириш ва бўшатиш жараёнлари, белгиланган тартибда тасдиқланган технологик регламент асосида бажарилади.
Сиғимни, 15 0С ва ундан юқори ҳароратдаги маҳсулот билан максимал тўлдириш миқдори сиғим ҳажмнинг 85 % дан ошмаслиги лозим.
Газ ҳарорати 15 0С дан паст бўлса, максимал тўлдириш миқдори қуйидаги ҳисобдан келиб чиқиб белгиланади:
пропан учун – сиғимнинг 1 m 3 га 425 kg;
бутан учун – сиғимнинг 1 m 3 га 488 kg.
Ишлатилаётган сиғимлардаги суюқлик сатҳи, ҳарорати ва босимини ҳар 2 соатда маҳсулот сақлагич (омбордаги) сиғимларида эса – сменада камида бир марта назорат қилиш, назорат натижаларини вахта журналида қайд этиш даркор.