О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet64/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Петр Хельчицкий ижоди. Гуситлар ҳаракати юзага келган даврда яшаган йирик мутафаккирлардан бири Петр Хельчицский (1390-1443 йил ўрталарида) бўлиб, у деҳқон оиласида дунёга келади. Хельчицкий ўз даври кайфиятлари ва зиддиятларини акс эттирган ёзувчи сифатида Ян Гус билан алоқа боғлаб, замонасининг диний реформация ҳаракатига бевосита қатнашган. У ҳаракат ичидаги ўнг, шунингдек, сўл оқимлар билан ҳам очиқ мунозара олиб борган; қуролли кураш тарафдори бўлган таборитларга қарши чиққан. Асарлари диний мавзуда ёзилган бўлса-да, лекин уни турмушга боғлаб баён этади. У кишилар ўртасидаги ўзаро муносабат қандай бўлиши кераклигини кўрсатишга интилиб, гуситлар уруши вақтида бутун оғирлик оддий кишилар – деҳқон ва косиблар зиммасига тушганини тасвирлайди.
Хельчицкийнинг сақланиб қолган йирик асари «Эътиқод тўри» дир. Асарнинг воқеаси Инжилдаги бир афсонадан олинган. Бунда Исонинг буйруғи билан сувга тўр ташлаган апостол (ҳаворий) Петрнинг жуда кўп балиқ илинтиргани ҳикоя қилинади. Ёзувчи бу ривоятдан киноявий маънода фойдаланади. Тўр образида Исо таълимотининг хусусиятлари символлашган. Хельчицкий тўрга тушиб қолган ва унинг бир қанча ерларини йиртнб юборган икки кит ҳақида гапиради. Булар Рим императорлари билан Рим папаларини эслатади. Черковни эгаллаб олган бу гуруҳ ўз атрофига диний ва дунёвий кишилар, ҳар қандай «йиғинди» бўлмиш монах, схоласт-олим ва бошқаларни тўплаган. «Эътиқод тўри»га шу икки кит илингандан бери христиан черкови уч қисмга бўлиниб кетган. Булардан биринчиси черковда ҳукмронликни талашаётган қирол ва князлар, иккинчиси ибодатини канда қилмайдиган руҳонийлар ва, ниҳоят, учинчиси, юқоридаги ҳукмрон гуруҳларни нози неъмат билан таъминлаб турувчи эзилган меҳнаткаш оммадир. Кишиларнинг бундай бўлиниши Исо таълимотига зиддир, деб ёзувчи эксплуататорлар синфининг текинхўрларча яшашини қоралайди; черков ва мавжуд ҳокимиятнинг синфий қиёфасини фош этади. Хельчицкий кўтарилиб келаётган ва бойлик орттириш пайига тушиб кетган янги синф – буржуазиянинг кирдикорларини очишдан ҳам қайтмайди. Диний ва дунёвий феодал князларга қарши кураш диний пардага ўраб баён этилган бу асарида ёзувчи мўътадил ижтимоий ва черков реформалари қилиш билан чекланмайди. У, христиан жамиятидаги бутун ҳаётни тездан реформа қилиш, Исо замонида бўлган ибтидоий турмуш шаклларига қайтиш ва ҳамма одамларни тенг қилиш керак, деган фикрни илгари суради. Лекин Хельчицкий халқни душманга қарши қуролли курашга чақирмайди. Бу нарса қисман таборитлар революцион ҳаракатининг мағлубиятидан сўнг мамлакатда юз берган кайфиятни акс эттирар эди.
Тор-мор этилган таборитларнинг бир қисми Богемиянинг шимоли-шарқидаги тоғ ён бағрида «чех биродарлари» номи билан яшай бошлаганлар. Бу уюшма чех демократи ва реформатори Ян Гуснинг прогрессив ғояларини амалга оширишни асосий мақсад қилиб олган. Бу жамоадагилар Хельчицкий таълимотини қабул қилиб, феодал қарамликни рад этганлар, дўстлик, биродарлик ғояларини ҳимоя қилганлар, ўзаро ёрдам асосида иш кўрганлар, лекин улар синфий курашни инкор этиб, кишиларни ахлоқий такомиллаштириш, маърифат воситаси билан уларнинг аҳволини яхшилаш мумкин, деб ўйлаганлар. Улар жамоада ўқув-тарбия ишларига ҳам қизиққанлар, она тилида умумий бошланғич таълимни амалга оширишга киришганлар. Кичик бир жамоа илгари сурган бу муҳим тадбирлар миллий бирликка, чех тили ва адабиётининг юксалишига катта таъсир кўрсатган. Таборитларнинг прогрессив традициялари узоқ вақтгача ўзининг ижобий таъсирини ўтказиб келган. Бу нарсалар улуғ чех мутафаккири Коменскийнинг асарларида жуда равшан ифодаланган.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish