О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet65/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ЯН АМОС КОМЕНСКИЙ (1592-1670)
Ян Амос Коменский чех халқининг улуғ фарзанди, ёш авлодни тарбиялашга оид назариялар яратиб, уларни тажрибада асослаб берган гениал педагог ва улуғ гуманист олимдир.
Ян Амос Коменский 1592 йилнинг 28 мартида Чехиянинг Угерский Брод шаҳри яқинидаги Нивница қишлогида туғилган. Унинг оиласи «Чех биродарлари» жамоасига кирган эди. Коменский яшаган даврда Европада социал-сиёсий қарама-қаршиликлар кескинлашган, феодализм тузуми заминида капиталистик муносабатлар вужудга келаётган эди. Шунингдек, бу давр чех халқининг немис католик феодаллари ва немис императорининг Чехиядаги ҳукмронлигига қарши бошлаган 30 йиллик уруши даври (1618-1648) ҳам эди. Коменскийнинг сиёсий ва педагогик қарашлари, шубҳасиз, мамлакатда халқнинг антифеодал ва чет эл босқинчиларига қарши олиб борган миллий озодлик ҳаракати таъсири остида шаклланди. «Католик лигаси» номи билан аталган реакцион кучлар тантана қилган вақтда Коменский чет элларда дарбадар ҳаёт кечиришга мажбур бўлади, лекин у умидсизликка тушмайди, ҳақ ишнинг ғалабасига, жамиятни тузатиш мумкинлигига ишонади ва ўзининг таълим-тарбия ҳақидаги фаолиятини давом эттиради. Коменскийнинг сиёсий ва педагогик қарашларининг халқчил руҳи унинг шуҳратини оширади. Лекин улуғ мутафаккир зулмат ва адолатсизлик ҳукм сурган дунёни реформа қилиш, кишилар ўртасида маърифат ёйиш, уларни ўқитиб тарбиялаш йўли билан тузатиш мумкин, деган утопик ғояни ҳимоя қилди. Халқнинг душманга қарши олиб бораётган қуролли кураши бирдан-бнр тўғри йўл эканини тушуниб етмади. Идеология соҳасида илоҳиёт ақидачилиги ва католик реакциясининг ҳукмронлиги Коменскийнинг иродасини бука олмади. Ўз халқи ва ватанига муҳаббат унга куч ва ғайрат бағишлади. Студентлик чоғидаёқ у чех тилининг беқиёс бойлиги ва гўзаллигини намойиш этадиган материаллар тўплаб, «Чех тилининг хазинаси» асарини яратади, лекин бу қимматли қўл ёзма уруш вақтидаги ёнғинда куйиб кетади.
Коменскийнинг адабий-фалсафий характердаги «Дунё тилсимоти ва қалб жаннати» номли йирик асари ўттиз йиллик уруш келтирган вайроналиклар, очлик, касалликлар халқни қаҳшатган бир пайтда яратилади. «Дунё тилсимоти»да ёзувчи ўз замонасидаги турмуш, черковнинг ярамасликлари, феодалларнинг зулми ва нодонликларини очиқ кўрсатади. Кишилар диққатини реал воқеликдан чалғитадиган схоласт-олимларнинг ақидаларини масхара қилади. Бу асар ўз даврининг муҳим адабий-фалсафий трактатидир.
1627 йилда император фармони билан католицизмни қабул қилмаган кишилар мамлакатдан қувилганида, 30 минг чех-протесттант ичида Коменский ҳам Польшага кетади. Шу ерда у чех тилида ёзилган ва сўнгра ўзи латин тилига таржима қилган «Улуғ дидактика» асарини тугатади. Мактабгача тарбия масаласига бағишланган «Оналик мактаби» (1628) ҳам шу давр маҳсулидир.
«Тиллар ва фанлар учун очиқ эшик» номли латин тили дарслиги (1631) бутун дунёга тарқалади. 1632 йилда «Физика» китоби чиқади. XВИИ асрнинг 40-йилларида уни педагогика фанининг йирик мутахассиси сифатида Европанинг кўп давлатлари таклиф қилади. Коменский Англия, Швеция ва Трансильванияда бўлади. У тиллар методикасига доир китоб ва дарсликлар яратади. «Ҳақиқий методни мақтов», «Ахлоқ қоидалари», «Яхши ташкил этилган мактаб қонунлари»ни ёзади, айниқса «Сезиб билинадиган нарсалар дунёсига доир суратлар» дарслиги (1658) Коменскийнинг улуғ педагог сифатида шуҳратини яна оширади.
Коменский Польша, Англия, Швеция, Венгрия, Прусеия ва бошқа ерларда яшади. 40 йилдан ортиқ муҳожирликда яшайди. У қаерда бўлмасин ўзининг оғир тақдирини ватани ва халқининг тақдири билан боғлайди.
Коменский ҳаётининг охирги йиллари Амстердам (Голландия) да ўтади. Шу ерда «Улуғ дидактида» китоби (1657) босидиб чиқади.
Дидактикага оид барча асарларида Коменский эски мактабни танқид қилиб, уни қайта ташкил этиш, шунингдек, бола тарбиясини тубдан яхшилаш кераклигини таъкидлайди. Таълим-тарбияни табиатда мавжуд бўлган умумий қоидалар асосида қуриш кераклигини уқтиради. Қуруқ ёд олдириш ва жисмоний жазолашни қоралайди. Унинг бу таълимоти ўқитишдаги схоластика ва допматизмга қарши курашда муҳим қурол бўлиб хизмат қилади.
Улуғ педагог боланинг табиий хусусияти, имкониятини ҳисобга олган ҳолда, «тез», «енгил», «мустаҳкам» ва кўргазмали ўқитишга ундайди. Шу билан бирга, бу фикр ҳамма даврдаги педагогика учун «мутлақ» қоида сифатида талқин қилинадики, бу унинг хаёлий эканини ҳам кўрсатар эди.
Коменскийнинг таълим-тарбия ҳақидаги таълимоти прогрессив педагогика фанига қўшилган катта ҳиссадир. У янги педагогиканинг асосчисидир. Шунинг учун ҳам Коменскийнинг асарлари уч асрдан ортиқ вақтдан бери ўз қимматини йўқотмай келмоқда. Совет жамоатчилиги гитлерчи фашистларга қарши Улуғ Ватан уруши олиб бораётган бир вақтда (1942) Коменский туғилганининг 300 йиллигини муносиб равишда хотирлади. 1956-1958 йилларда эса Чехословакия, Совет Иттифоқи ва бошқа мамлакатларда Коменский дидактик асарлари нашрининг 300 йиллиги катта байрам тусини олди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish