О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet67/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Иван Гундулич. Дубровник адабиётининг йирик вакили хорват шоири Иван Гундулич (1588-1638) бир қанча поэма ва драматик асарларнинг авторидир. У сюжети миллий тарихдан олинган «Дубровка» драмасини (1628) яратиб, жамиятдаги реакцион кучларни, бойларга ён босган амалдорларни қаттиқ қоралади.
Дубровник адабиётида севги лирикаси ва католицизм тазйиқи остида диний характердаги дидактик асарлар кўплаб яратилаётган бир вақтда Гундуличнинг «Осман» номли йирик эпик поэмаси пайдо бўлиши адабиётда янги оқимнинг юзага келаётганлигидан дарак берар эди. Шоир бу асарида ўз халқининг оғир ўтмишига боғлаб туриб, замондошлари олдида турган муҳим масалалар ҳақида катта бадиий маҳорат билан гапиради.
Дубровник Уйғониш даври закиллари ҳам инсон тақдири тўғрисида қайғурдилар, лекин Гундулич бу тушунчани кенгайтириб, уни омма тақдири билан боғлади. Поэманинг ғояси халқни озодлик ва мустақиллик учун курашга ундаш, уни ватанпарварлик ва эрксеварлик руҳида тарбиялашдан иборат. Гундуличгача яшаган ёзувчилар ва унинг замондошлари ҳам озодликни куйлаб, халқнинг оғир аҳволидан зорланиш, кўз ёши тўкиш билан чекландилар. Лекин Гундулич улардан тубдан фарқ қилиб, умидсизликка тушмади, қандай қилиб зулмдан қутулиш йўлини кўрсатиб берди. Бу йўл славян халқларининг бирлашиб туриб душманга қарши курашиш ва унга узил-кесил зарба бериш йўлидир.
Гундуличнинг «Осман» поэмаси поляк-турк урушига бағишланган. Хотин яқинидаги жанг (1621)да туркларнинг мағлубиятга учраб, султон Османнинг ҳалок этилиши яқин келажакда славян халқларининг турк зулмидан озод бўлиб, ягона иттифоқ тузишларининг аломати сифатида берилади. Йигирма кўшиқдан иборат (14-15 қўшиқлари сақланмаган) бу поэмада тарихий воқеалар тасвири шоирнинг орзу-хаёллари, славян халқ афсоналари билан боғлиқ равишда ривожлантирилади.
Гундулич яшаган даврда мамлакатда адолатсизлик ҳукмронлик қилар, асарларини нашр эттириш учун имконият йўқ эди. Гундулич асарлари икки асрдан сўнггина босилиб чиқди. Лекин асар қўл ёзма ҳолида ҳам авлоддан авлодга ўтиб, ёш бўғинни ватанпарварлик ва сиёсий онглилик руҳида тарбиялаш ва чиниқтиришда муҳим роль ўйнади. Поэманинг хорват ва серб халқларининг миллий озодлик ҳаракати кучайиб кетган вақтда (1826) нашр этилиши сиёсий аҳамиятга молик катта воқеа эди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish