О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet58/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Фьезолан парилари». «Фьезолан парилари» поэмасида (1345–1346) Боккаччо яна чўпонлик темасига мурожаат қилади. Асар антик мифларга, айниқса, Овидийнинг «Метаморфозалари»га тақлид қилиб ёзилган. Асарда Фьезолан тепалиги ёнида туташган икки дарё – Африко ва Мензола қандай қилиб икки севишганнинг номи билан аталгани тасвирланади.
Ҳали Фьезолан шаҳри қад кўтармаган қадимги замонларда шу тепаликда маъбуда Диана паноҳида кўп парилар яшаган. Улар доирасига кириб борган чўпон Африко ёш пари Мензолани севиб қолган. йигит худо Венеранинг маслаҳати билан қизлар кийимини кийиб, у билан учрашган ва кўнглини сўраган. Париларнинг эрга тегмасликка қасам ичганлиги туфайли Мензола Африконинг муҳаббатига рад жавоб берган. Бироқ қиз қалбида туғилган муҳаббат ҳисси ундаги тортиниш ва уятчанликдан устун чиққан, шундай килиб, у йигитга мойил бўлган. Кўп ўтмай, қилмишидан афсусланиб, Африкодан йироқлашган. Йигит бунга чидай олмай ўзини ўлдирган. Унинг қони шу ерда оқадиган кичик дарё сувига қуйилгани учун, бу дарё Африко номи билан атала бошланган. Мензола фарзанд кўриб, маъбуда Дианадан яшириниб юрган. Лекин уни кўриб қолган Диана ғазаб билан Мензолани кичик дарёга айлантириб юборган. Дарё Фьезолан тепалиги олдида Африко дарёсига кўшилиб кетган ва шу вақтдан бошлаб дарё Мензола номи билан аталган.
Африконинг ота-онаси унинг боласини меҳр-муҳаббат билан тарбиялаганлар. Италияга келган титан Иапетнинг донишманд ўғли Атлант Фьезолан шаҳрини қурган, париларни эрга берган. Шундай қилиб, бу ерда янги маданий давр бошланган. Африко билан Мензоланинг ўғли катта бўлиб, ўша ерда истиқомат қилган.
Мензола Африкони севиб қолиб, бу севгини унутиш учун у ўзи ўзига қарши курашади, бу курашда инсоннинг табиий биологик талаби билан диний аскетик урф-одатлар ўртасидаги қарама-қаршилик очиб берилган. Лекин инсоннинг табиий истаклари устун чиқади. Севишганлар ўз истаклари учун қурбон бўладилар.
Уларнинг номи билан севги ва абадийлик рамзи – Африко ва Мензола дарёлари мангу яшайди. Бундай хотима автор гуманизми ва маҳорати шаклланганлигининг ёрқин ифодасидир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish