О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet56/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Лирик шеърлари. Петрарка ўз ўтмишдошлари – Прованс қўшиқчилари ва итальян шоирлари каби севги лирикаси билан ҳам шуғулланади. У 1327 йилда черковда гўзал ёш аёлни учратиб севиб қолади. Ўз шеърларида ўша севган кишисини Лаура номи билан куйлай бошлайди. 1348 йилда бу аёл вафот этади, шундан сўнг ҳам шоир унга бағишланган шеърлар ёзишни қўймайди. Шоирнинг севгилиси ҳақидаги шеърлари «Канцоньере» («Қўшиқлар китоби») деб аталади. Кейинчалик Петрарка бу китобни «Мадонна Лауранинг ҳаёти» ва «Мадонна Лауранинг вафоти» деб икки қисмга бўлган. Гарчи асарнинг номи «Канцоньере» деб юритилса ҳам, лекин тўпламдаги сонет (317) концон (29 шеър)га нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Китобда севги темасидан ташқари, сиёсий ва фалсафий мазмундаги шеърлар ҳам бор. Уларнинг баъзиларида («Менинг Италиям», «Олий руҳ») ватанпарварлик ғояси куйланса, бошқаларида папа ҳокимияти нуқсонлари, маиший бузғунчиликлар фош этилади.
Бизгача етиб келган Лаурага бағишланган биринчи шеъри 1330 йилларда яратилган бўлиб, у Прованс трубадурлари услубида ёзилган ва севгини мурувват символи, илоҳиётнинг хайр-саҳоватига айлантирувчи итальян «Завқли янги услуби» шоирларидан йироқ туради. Аллегорик приёмлар шоирнинг ўз ҳис-туйғуларини фалсафий-абстракциясиз оддий фикрлар билан баён қилишига халақит бермайди. Данте таъсири остида у севганини саҳоватли, атрофидаги ҳамма нарсаларга ижобий таъсир этувчи қилиб кўрсатса ҳам, Петрарка гўзалликни саҳоват билан тенг деб билмайди. Унинг севгилиси – Лауранинг хусусиятлари реал. Лаура кишини ўзига мафтун қиладиган гўзал бўлса ҳам, у ошиққа беилтифот аёл. Шунинг учун шоирнинг севгиси хаёлий бўлиб қолади ва унинг қайғули ҳиссий кечинмалари тўпламда турли шаклда ўз ифодасини топади. Асарда шоир қалбидаги икки хил севги – кўтаринки руҳий муҳаббат билан реал ҳиссий муҳаббат ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам ўз ифодасини топади. Реал ҳаёт иштиёқи шоирнинг руҳий мухаббатга берилишига йўл қўймайди.
Тўпламнинг Лауранинг вафотига бағишланган қисмида энди у севгилисининг раҳмсизлигидан зорланмайди, балки бу оғир жудоликдан кейин юз берган қайғу-изтиробини акс эттиради. Лаура рицарь лирикасида гавдаланган шафқатсиз хонимга ўхшамайди, аксинча, юзидаги ниқобини олиб ташлаб шоир дардини тинглайди, унга тасалли беради, унинг кўзларидан оққан ёшларини артиб қўяди. Данте каби Петрарка ҳам вафот этган севгилисини жаннатда деб кўрсатади. Лауранинг ўлимидан кейин шоир қалбида туғилган ҳиссий кураш ҳам тугайди. Шундай бўлса ҳам, Петрарка Лаурага бўлган севгисидан қайтмайди. Тўплам охирида шоир биби Марямдан «гуноҳ»ларини кечиришини сўраши бунга ёрқин далил бўла олади.
Петрарка лирикасининг тарихий аҳамияти катта, чунки у Италия поэзиясини мистика ва аллегоризмдан тозалади, «гуноҳ» деб ҳисобланган севги ва дунёвий эҳтиросни куйлашга йўл очди.
Петрарка поэтик шаклга ҳам эътибор билан қараб, унга мустақил маъно берди ва у шеърларининг бежирим ва нафис бўлишига эришди. Данте эса шаклни фикр этиш воситаси, деб билар эди. Петрарка Европа поэзиясини янги бадиий образлар, янги иборалар билан бойитади, айниқса, сонет жанрини яна ҳам такомиллаштиради. Фақат севги лирикасигина эмас, балки асарлар тўпламига кирган жанговарлик руҳи билан суғорилган сиёсий шеърлари ҳам мамлакат бирлигини юзага келтириш учун кураш олиб борган ватанпарварлар қўлида ғоявий қурол бўлиб хизмат қилди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish