О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet102/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Шекспирнинг авторлик масаласи. Шекспирнинг таржимаи ҳолига оид маълумотларнинг етарли эмаслиги натижасида унинг авторлигига шубҳа соладиган сохта фаразлар келиб чиқади. Улуғ ёзувчининг ижодини ўз замонаси ва ундан кейинги йилларда яшаган кишилар инкор қилмайдилар. Масалан, драматург ва шоир Бен Жонсон Шекспир хотирасига бағишланган шеърида уни «ўз асрининг юраги» деб баҳолайди. Гамлет ролини ижро этган, XВИИ асрнинг охирларида ёзувчининг таржимаи ҳолига доир материаллар тўплаган машҳур актёр Томас Беттертон, шунингдек, Шекспирнинг биринчи биографи Николас Роу ҳам унинг авторлигига шубҳа қилмайдилар. Фақат XВИИИ аср охиридагина Ғарбда «Шекспирчилик масаласи» деб аталган масала келиб чиқади. 1772 йилда Герберт Лоренс Шекспир номидаги пьесаларни философ Френсис Бэкон ёзган деган фикрни айтади. 1857 йилда америкалик Делия Бэкон Шекспир ҳақида китоб ёзиб, унда Шекспир қаламига мансуб бўлган асарларни философ Френсис Бэкон бошлиқ махфий тўгарак аъзолари ижод қилган, чунки Шекспир пьесаларида гўё аниқ индивидуал услуб йўқ, деб исботлашга уринади.
Карл Блейбтрей (1907) улуғ драматургнинг пьесаларини граф Ретлендики деб атайди. Бельгиялик журналист Дамблен (1918) «Ретленд назарияси»ни қувватлаб чиқади. Шекспир асарларини феодал зодагонларнинг турли вакиллари (файласуф Бэкон, граф Ретленд, граф Дерби) томонидан яратилган, деган фикрлар мутлақ асоссиздир. Шекспирни қуйи табақадан келиб чиққан, университет таълимини олмаган, шунинг учун унинг шундай асарлар ёзиши мумкин эмас, деб қараш оддий кишилар орасидан етишган улуғ кишиларнинг ижодий кучига ишонмаслик ва титанлар яратган Уйғониш даврининг ҳақиқий моҳиятини тушунмаслик оқибатидир. Шекспир Лондонда антик санъат ва адабиёт билан танишади, замонаси адабий муҳитига кириб, чуқур мутолаа қилиш йўли билан ўз билим доирасини кенгайтиради. Турмушнинг ўзи унинг учун билим манбаи бўлади.
Шекспир ижодининг даврларга бўлиниши. Шекспирнинг адабий фаолияти уч даврга бўлинади. Ҳаммаси бўлиб у икки поэма, 154 сонет
ва 37 пьеса яратди. Ижодининг биринчи даврида (1590–1601) Шекспир поэма ва сонетлардан ташқари, Уйғониш даврининг характерини акс эттирган хушчақчақ комедиялар: «Адашишлар комедияси», «Қийиқ қизнинг қуюлиши», «Вероналик икки йигит», «Севгининг беҳуда кучайиши», «Ёз кечасидаги туш», «Виндзорлик масхарабоз аёллар», «Йўқ нарсадан бир талай ғавғо», «Бу сизга ёқадими?», «Ўн иккинчи кеча»; Англиянинг ўтмишидан олинган хроникалар деб номланган тарихий драмалар: «Генрих ВИ», «Ричард ИИИ», «Қирол Иоанн», «Ричард ИИ», «Генрих ИВ», «Генрих В»; ниҳоят, «Ромео ва Жульетта» ҳамда «Юлий Цезарь» номли икки машҳур трагедиясини ёзди.
Ижодининг иккинчи даври (1601–1608) Шекспир драматик фаолиятининг яна ҳам ривожланиши билан ажралиб туради. Ўрта аср феодал зулмига ва бошқа ҳар қандай ёвузликларга қарши кураш руҳи билан ёнган ёзувчи ривожланиб бораётган капиталистик шароит ҳам кишиларнинг эзгу умид–орзуларини рўёбга чиқармаётганини кўради ва туғилиб келаётган буржуа муносабатларга танқидий қарай бошлайди. Бу даврда ёзувчи буюк гуманистик ғоялар ва давр фожиаларини акс эттирган «Гамлет», «Отелло», «Қирол Лир», «Макбет», «Антоний ва Клеопатра», «Кориолан», «Афиналик Тимон» трагедияларини яратди.
Ижодининг учинчи даврида (1608–1612) драматург трагикомедиялар – «Цимбелин», «Қишки эртак», «Бўрон» асарларини ижод этади. Бу даврдаги ижодининг муҳим хусусияти шундаки, Шекспир турмуш зиддиятларини оптимистик руҳда ечишга интилиб кўпроқ романтик эртак сюжетларига мурожаат қилади. Масалан, «Бўрон» асари инсоннинг келажак тақдирига ишонч билан қараган ёзувчининг ажойиб хаёллари мевасидир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish