О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet50/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ


Кириш. Феодализм шароитида шакллана бошлаган капиталистик муносабатлар Ғарбий Европада Ренессанс (Уйғониш) ҳаракатига асос бўлди. Маданият тарихида Ренессанс номи билан юритиладиган бу ҳаракат дастлаб Италияда (XИВ аср) ва кўп ўтмай Европанинг қолган мамлакатларида ҳам юзага келади.
Ишлаб чиқариш шаклларининг янги куртаклари – мануфактурага ўтиш, буюк географик кашфиётлар (Американинг топилиши, Ҳиндистонга денгиз йўлининг очилиши) ва дунё миқёсида савдо-сотиқнинг ривожланиши, абсолютизмнинг ғалабаси натижасида феодал тарқоқлигига чек қўйилиб, миллий давлатларнинг пайдо бўлиши, буюк деҳқонлар уруши ва халқ қўзғолонлари – булар ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий тушунчада қатор янгиликларни туғдирди. Шахс эркинлиги ва инсоннинг табиий интилишларини ҳимоя этувчи гуманистик ҳаракат юзага келди. Диний ақидалардан холи, реалистик мазмундаги антик маданиятга қизиқиш кучаяди. Моҳияти билан ўрта асрчилик идеологиясига зид ва антифеодал характердаги бу ҳодисалар «энг буюк прогрессив ўзгариш» даври – Уйғониш даврининг муҳим белгиларидир.
Бу даврни Ф.Энгельс қуйидагича характерлаган эди: «...бу даврни биз, немислар... реформация деб атаймиз, французлар – ренессанс деб, итальянлар эса чинквеченто деб атайдилар, аммо унинг мазмунини бу номларнинг биронтаси ҳам тўла ифода қила олмайди... Византия йиқилган пайтда сақланиб қолган қўл ёзмалар, Рим харобаларидан қазиб олинган антик ҳайкаллар ҳайратда қолган Ғарбнинг кўзи олдида янги дунёни – қадимги грек дунёсини гавдалантирди; унинг порлоқ образлари олдида ўрта асрнинг шарпалари кўринмай кетди; Италияда санъат мислсиз даражада юксалди, бу юксалиш гўё классик қадим замоннинг шуъласи бўлди ва кейинчалик унга эришиш асло мумкин бўлмади. Италия, Франция ва Германияда янги, илк ҳозирги замон адабиёти вужудга келди. Шундан сўнг кўп вақт ўтмай Англия ва Испания ўз классик адабиёти даврини кечирди...
Бу – ўша даврга қадар инсоният бошидан кечирган кескин ўзгаришлар ичида энг буюк прогрессив ўзгариш эди, титанларга муҳтож бўлган ҳамда тафаккур кучи, завқу эҳтироси, характери, ҳар тарафлама маълумотлилиги ва билимдонлиги жиҳатидан титанларни вужудга келтирган давр эди».
Уйғониш даври маданиятининг аҳамияти унинг феодал тузуми ва черковга қарши ғоявий кураш олиб бориши билан белгиланади. Илғор зиёлилар христиан таълимоти, схоластика, мистика, аскетизм ва жаҳолатга қарши кескин курашадилар. Шахс эркинлиги ва уни дин сиртмоғидан озод этиш ҳамда дунёвий маданият яратиш учун ўз билим ва кучларини сарф этган бу «титанлар» ўзларини гуманистлар деб атадилар. Бу сўз латинча ҳуманус – инсонийлик деган сўздан келиб чиққандир.
Ғарбий Европада Уйғониш даври буржуа маданиятининг пайдо бўла бошлаши билан ҳам тавсифланади. Емирилиб бораётган феодализм тартиблари ўрнига буржуа муносабатлари юзага кела бошлади. Бироқ Уйғониш даврида ҳали буржуа жамиятининг зиддиятлари заиф эди. Ўша замоннинг илғор кишилари меҳнат тақсимоти ва капиталистик тартибларнинг ҳалокатли таъсирига дучор бўлмаган эдилар. Шунинг учун Уйғониш даври гуманистлари кўтарилиб бораётган шаҳар буржуазияси манфаатлари доирасида ўралиб колмасдан, черков ва феодал тузуми исканжасида эзилган кенг меҳнаткаш омманинг истак-орзуларини ҳам ифода қиладилар. Улар янги туғилиб келаётган капиталистик эксплуатацияни ҳам қоралайдилар. «Ҳозирги замон буржуазия ҳукмронлигига асос солган кишилар, ким бўлишларидан қатъи назар, буржуа манфаатлари билангина чекланиб қолган кишилар эмас эдилар. Аксинча, улар ўша замон учун характерли бўлган руҳ билан, яъни саргузаштлар изловчи жасур кишилар руҳи билан озми-кўпми суғорилган эдилар... У замоннинг қаҳрамонлари учун айниқса характерли бўлган нарса шуки, уларнинг деярли ҳаммаси ўз замонасининг манфаатлари гирдобида яшайдилар, амалий курашда қизғин иштирок этадилар, бирор партия томонида туриб, баъзилари сўз ва қалам билан, баъзилари қидич билан, баъзилари эса ҳам униси, ҳам буниси билан қуролланган ҳолда кураш олиб борадилар. Уларни баркамол кишилар даражасига кўтарадиган мукаммал ва кучли характер ана шундан келиб чиқади».
Реакцион буржуа олимларининг Уйғониш даври яратган маданиятнинг феодализм ва черковга қарши моҳиятини рад этиши, ўша замон етиштирган улуғ мутафаккирлар – титан ёзувчиларни жаҳолатпарастлар қилиб кўрсатишга уриниши эришилган «энг буюк прогрессив ўзгариш»лар даврини инкор қилишидир. Феодал тартиблари ва зулмга қарши халқ қўзғолонлари, миллий-озодлик ҳаракатлари Уйғониш даври гуманизмининг демократик асосида ривожланишига катта таъсир кўрсатади.
Уйғониш даврининг муҳим хусусиятлари инсон шахсини улуғлаш, киши онгини дин сарқитларидан тозалаш, табиат ва жамиятни эса инсон манфаатларига хизмат эттиришда акс этади. Черков инсон қадр-қиммати, ҳис-туйғуларини рад этиб, унинг дунё лаззатларидан баҳраманд бўлиш истагини ёмонлик, ақл-идрок ҳукмронлигини эса кишини ҳалокатли мағрурликка олиб борувчи қўпол ҳирс деб қоралаб, одамни пассивликка ундаган бир пайтда Уйғониш ҳаракати, аксинча, инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан озод бўлиши ғоясини ҳимоя қилади, унинг қадр-қиммати, ақли ва қобилиятини тўла тан олади. Уйғониш даври гуманизми одамга янгича муносабатда бўлиш билан бирга, инсоннинг руҳий эркинлигига халақит берадиган барча тўсиқларни, шунингдек, догматизм, схоластикани кескин рад этади. Киши шахсини идеаллаштириш, уни табиатнинг жонли, ижодкор маҳсули сифатида кўрсатиш қаҳрамонларга муҳтож бўлган ва паҳлавонлар яратган бу даврнинг руҳи ва талабларига мос тушади.
Уйғониш даврининг хусусиятларидан яна бири антик маданиятга муносабат масаласида намоён бўлади. Гуманистлар антик даврга қайтиш мақсадида эмас, балки ўзларининг илғор фикрларини асослаш ва келажакка ишонч билан қадам ташлаш учун узоқ ўтмишнинг улуғ сиймолари ижодига мурожаат қиладилар. Ўрта аср жаҳолатпарастлиги, феодал-черков идеологиясига қарши курашда қадимги даврнинг дунёвий характердаги адабиёти ва санъати катта мадад бўлади. Гуманистлар умуман антикликни эмас, балки унинг ривож топган классик даври, Рим республикасининг охири ва императорлик тартибларининг майдонга келиши давридаги маданий меросни ҳар томонлама ўрганадилар. Улар Рим ва грек адабиёти жанрларининг турли услуб ва шаклларигагина эмас, балки уларнинг тарихий мансаблари, ғоявий мазмунига ҳам диққат этадилар. Итальян олим ва ёзувчилари, шу жумладан, биринчи гуманист Боккаччо унутиб юборилган қадимги қўл ёзмаларни қидириб топишга киришадилар. Христиан дини маъносини атайин бузиб кўрсатган асарларнинг асл текстини тиклаб, уларнинг мазмунини изоҳлайдилар. Константинопол емирилганидан (XВ аср) сўнг, у ердан қочган грек олимлари Италияга жуда кўп ноёб антик қўл ёзмаларини келтирганлар. XВ асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан қадимги грек ва Рим шоирлари Вергилий ва Гомер поэмалари, Аристотель ва Платоннинг асарларини нашр эта бошлайдилар. Ғарбий Европа шаҳарларида очилган университетларда қадимги тиллар (латин, грек, яҳудий тиллари) билан шуғулланувчи махсус кафедралар ташкил этилади. Антик маданият ва санъатни ўрганиш феодал тартиблари, христиан дини ва идеологиясига қарши курашда ижобий роль ўйнади.
Уйғониш даврининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири гуманистик адабиётнинг ривож топиши ва унинг реалистик мазмунда эканлигидир. Илғор ёзувчилар теран ғоявий изчиллик, мукаммал ва ихчам шаклга эътибор берадилар, ўтмиш меросга қизиқадилар. Ўрта асрлар халқ поэзияси ва антик адабиёт анъаналари бу даврнинг турли бадиий ёдгорликларига ўз таъсирини кўрсатди. Йирик гуманистлар антик адабиёт намуналарида ифода этишнинг халқ усулларини кўрадилар. Ўша манбалардан тенглик ва адолат учун кураш ғояларини оладилар. Антик адабиётнинг бундай хусусиятларидан таъсирланиш Рабленинг «Гаргантюа ва Пантагрюэль», Сервантесиинг «Дон Кихот» романлари, Шекспир ва Марлонинг трагедияларида яққол гавдаланган. Халқ турмушидан олинган тематика, образ ва ситуациялар, фольклор мотивлари Ж.Боккаччо, Саккетти (Италия), М.Новарская, Б.Деперье (Франция) ҳикояларида ҳам кўзга ташланиб туради.
Уйғониш даври реализми дин ва черков аскетизмидан холи бўлган фантастикадан ҳам ижодий фойдаланади. Бинобарин, воқеалар қандай бўлса, шундай тасвирланмай, балки реал образлар фантастик бўёқларда акс эттирилади. Халқ ҳажвияси, фольклор мотивларидан самарали фойдаланиш йирик ғуманистлар ижодининг камол топишига кучли таъсир этади. Роберт Грин драмаларида халқ вакиллари ижобий қаҳрамонлар сифатида кўрсатилади. Шекспир трагедияларида ҳам айрим персонажлар орқали меҳнаткаш омманинг фожиали аҳволи акс эттирилади.
Уйғониш даври гуманизмининг синфий чекланганлиги унинг инқирозини тезлаштиради. Феодал-католик реакцияси ва қорагу-руҳчилар тазйиқи остида кўп ёзувчилар революцион ҳаракатдан йироқлашиб, тор доирада ўралиб қоладилар ва бир гуруҳ «сараланган» кишилар манфаатини ифодаловчиларга айланиб кетадилар. Улар яратган асарларида миллий мазмун йўқолади, гуманистик ғоя мавҳумлашади, антик адабиёт намуналарига кўр-кўрона тақлид қилиш эса уларни формализмга олиб боради. Буларнинг барчаси гуманистик ҳаракатда юз берган инқирозни кўрсатувчи аломатлардир.



Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish