О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet52/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ДАНТЕ АЛИГЬЕРИ (1265-1321)
Данте яшаган дав рва адабий муҳит. Уйғониш даари Италия адабиётини ўрганиш ўрта асрларнинг сўнгги йирик вакили ва Ренессанснинг жарчиси Данте Алигьери адабий фаолиятини ўрганишдан бошланади. Икки катта тарихий давр чегарасида яшаб ижод этган бу улуғ сиймо ҳақида Ф.Энгельс 1893 йилда «Коммунистик партия манифести»нинг итальянча нашрига ёзган сўз бошида «феодал ўрта асрнинг охири ва ҳозирги замон капиталистик даврнинг бошланиши буюк бир зотнинг номи билан боғлиқ. Бу зот – италиялик Дантедир. У ўрта асрнинг энг охирги ва шу билан бирга янги замоннинг энг аввалги шоири эди», деб ёзган эди.
Ўрта ер денгизи соҳилларида жойлашган ва ўша даврда илғор мамлакат ҳисобланган Италия Шарқ билан Ғарб ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли Италия шаҳарлари тез ўсиб, феодал ҳукмронлар зулмидан ҳам озод бўла бошлайди. Мустақилликка эришган шаҳар-давлатларда республикачилик тартиблари ҳукмрон эди. Эркин шаҳарлар савдо-сотиқ хўжалигининг марказига айланадилар. Лекин буржуа муносабатлар эрта юзага келган шаҳарларнинг ҳаммаси бир текисда эмас эди. Папага бўйсунган баъзи вилоятларда феодал тартиблари мутлақ устунлик қилар ва улар мамлакатнинг капиталистик заминда ўсишига катта тўсиқ бўлиб қолган эди.
Марказлашган ҳокимиятни юзага келтириш учун курашган дворянлар партияси – гибеллинлар герман императорига таянадилар. Савдо-ҳунар партияси гвельфлар эса папа бошчилигида миллий давлат тузишга уринадилар. Папа билан император ўртасидаги кўп асрлардан бери давом этиб келган низолар XИИИ асрга келганда гибеллинлар билан гвельфлар партияси ўртасидаги тўқнашувларда яна очиқ кўринади. Бу тўқнашувлар ўз моҳияти билан ҳунар-савдо доираларининг феодал-дворянларга қарши кураши эди.
Сиёсий кураш Дантенинг ватани – савдо-саноат маркази бўлган Флоренцияда кескин тус олади. XИИИ асрда Флоренция коммуналари гвельфлар қўлида эди, лекин гибеллинларнинг ҳам маълум таъсири сезилар эди. Шунинг учун улар гвельфларнинг бошлиқларини шаҳардан ҳайдаб чиқариб, ҳокимиятни бир неча бор қўлга киритган эдилар. Лекин гвельфлар папа ёрдамида дворян – гибеллинларни давлат тепасидан узил-кесил тушириб юборадилар.
Дантенинг ижоди ва ижтимоий-фалсафий қарашлари мана шундаи сиёсий курашлар жараёнида шаклланди ва ривож топди.
Данте Алигьери Флоренцияда эски дворян уруғига мансуб оилада туғилади. Лекин оиласи аристократик имтиёзларни йўқотганлиги сабабли унинг отаси гвельфлар партияси сафида эди. 1283 йилда Данте аптекачи ва врачлар касабасига ёзилади. Бу касаба китоб сотувчи ва рассомларни ҳам бирлаштирган эди. Ёш Данте ўрта аср мактабида ўқийди. Билимини такомиллаштириш учун француз ва прованс тилларини ўрганади. Бошқалар каби у ҳам антик адабиётга қизиқади, хусусан Вергилийнинг ижодини катта қизиқиш билан ўрганади. Данте поэзияга жуда эрта берилиб, лирик шеърлар ёзишга киришади.
Данте Флоренция коммунаси томонида туриб, дворянлар партияси гибеллинларга қарши курашади. 1301 йилда у шаҳар идорасига сайланади. Оқ гвельфлар қаторида туриб, ўз шаҳрини мансабпараст папа Бонифаций ВИИИ нинг сиртмоғидан озод қилиш учун бутун кучини сарф этади. Бироқ папа партияси ғалаба қилгач, 1302 йилнинг бошида Флоренциядан қувилган Данте дарбадарликда яшайди. У Веронада, Мантуя ва Парижда бўлади. Умрининг сўнгги йилларини Лукка ва Равеннада ўтказади.
Дарбадарлик Дантенинг сиёсий қарашларига кучли таъсир этади. У фақат император ҳокимиятигина папа ҳокимиятига зарба бериб, Италияда тинчлик ва бирлик ўрната олади, деган фикрга келади.
Данте 1310 йилда Италияда «тартиб» ўрнатмоқчи бўлиб келган геркан императори Генрих ВИИ га катта умид боғлайди. Бироқ Генрих Флоренцияни ишғол қилишга улгурмасданоқ, касал бўлиб, 1313 йилда вафот этади. Дантенинг ватани Флоренциянинг озод этилиши ва унга қайтиб бориш ҳақидаги сўнгги орзулари рўёбга чиқмайди.
Данте ўз адабий фаолиятини лирик шоир сифатида бошлади.
Ўша вақтларда Флоренцияда Аверроэс ва материализмга яқин шаккоклик руҳидаги араб фалсафаси кенг тарқалган эди. Дантенинг яқин дўсти флоренциялик шоир Гвидо Кавальканти (1259-1300) араб файласуфи Аверроэс (Ибн Рошд)нинг издошларидан эди, Гвидо жоннинг ўлмаслиги ҳақидаги диний қарашларига ишонмайди. Данте ҳам жамият ҳақидаги фикрларини баён этишда Аверроэс таълимотига асосланади.
XИИИ аср итальян лирикаси ва Данте поэзияси ривожига фақат латин адабиётигина эмас, балки араб шеърий тузилиши ҳам таъсир этади. Шарқ адабиёти мотивлари Флоренцияга Сицилия ва Прованс трубадурлари асарлари орқали ўтган эди.
Данте поэзиясининг энг яхши намуналари унинг «Янги ҳаёт» тўпламига киритилган.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish