Атмосферага экологак омилларни таъсири.
Атмосфера ҳавосига Ерни ички ва ташқи кучларни ҳаракати
билан боғлиқ турли табиий ва суньий омиллар доимо таъсир
кўрсагади ва бу таъсирлар натижасида ҳавода турли ўзгаришлар
ва шу жумладан салбий ўзгаришлар юз бермоқца.
Атмосфера ҳавосига экологик омилларни таъсирида уни иф-
лосланиши, заҳарланиши, булғаланиши, ҳароратини ўзгариши,
С 0 2 газини мувозанатини бузилиши, азон қатламини сийракла-
шиши ва унда тешиклар пайдо бўлиши, «смог» ҳодисасини юз
бериши, шовқин-суронни таъсири юз беради. Бундай таъсирлар
натижасида ҳавони таркибини ўзгариши ва нафас олиш учун
хавфли ҳолатни юзга келиши, кислотали ва ишқорли ёмғирларни
ёғиши, қуёш радиациясини пасайиши, ёз ҳароратини кўтарилиши
ва бошқа ҳодисалар бўлади. Бу ўзгаришлар биосферада салбий
жараёнларни келтириб чиқаради, ўсимликларга, ҳайвонларга ва
инсонларга салбий таъсир кўрсатади.
Атмосферанинг сунъий ифлосланишда автомобиль транс-
порти биринчи ўринни (40%) энергетика саноати (20%) иккинчи
ўринни, корхона ва ташкилот ишлаб чиқариши, маиший - ком-
www.ziyouz.com kutubxonasi
мунал хўжалиги ва бошқалар зиммасига эса атмосферани сунъий
ифлосланишининг 26% тўғри келади.
Атмосфера нфлосланиши ва унннг оқнбатлари.
Атроф-муҳит компонентлари бир-бирига диалектик боғлан-
ганлиги туфайли инсоннинг хўжаликфаолияти натижасида ифлос-
ланган атмосфера ўз навбатда табиатнинг бошқа компонентлари-
га ҳам таъсир этиб киши, ҳайвонлар ва ўсимлик организмда сал-
бий ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Ш у сабабли биз атмос-
феранинг ифлосланиши киш и организмига,
ҳайвонлар ва
ўсимликларга салбий таъсирини кўриб чиқамиз.
1.
Ҳавонинг ифлосланиши киши организмига салбий таъсир
этиб, улар саломатлигини ёмонлашишига сабаб бўлмоқца. Айниқ-
са, олтингугурт оксиди, углерод оксиди, углерод сульфид, водо-
род сульфид, фтор бирикмалари, азот оксидлари, ҳар хил саноат
чиқиндилари, радиоактив моддалар ва қишлоқ хўжалик пести-
цидлари киши организмида ҳар хил касалликларни вужудга
келтиради.
Олтингугурт оксиди ҳавода кўп тўпланиб қолса кишилардан
бронхит, гастрит ва ўпка касалликларини вужудга келтиради. Уг-
лерод оксидининг ҳавода ортиб кетиши туфайли киши организ-
мида гемоглобин сусаяди, юрак, қон-томир тизимларида бузи-
л -нилар содир бўлади, атеросклероз касаллиги ривожланади, бош
айланади, оғрийди, юрак тез уриб. уйқу бузилади, киши тажанг
бўлиб қолади.
Водород сульфид газининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши
натижасида одамнинг боши оғрийди, қайт қилади, дармонсиала-
нади ва ҳагго ҳид билиш қобилияти заифлашади.
Фтор бирикмалари таъсирида эса бурундан қон келади, тл'-
мов пайдо бўлади, киши йўталади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Азот оксидлари туфайли ўпка касалланади, қон босими пас-
аяди ва натижада бош айланиб, ҳушидан кетади, қайт қилади,
нафас бўғилади.
Чанг заррачалари киши терисини, хусусан шиллиқ пардала-
рини зарарлайди, кўз касаллигини тезлаштиради. Ундан ташқари
чанг заррачалари киш и организмга ҳаво билан бирга кириб, улар-
дан ҳар хил касалликларни вужудга келишини тезлаштиради.
Таркибида мишяк, симоб, кўрғошин, асбест ва бошқа мод-
далар бўлган чанг юшга асабини фалаж қилади, бош мия яллиға-
ланишига сабаб бўлади, жигар ва буйракни заифлаштиради, бол-
ларнинг жисмоний тараққиётини кечикгиради.
Асбест чанги ўпка касалликларига сабабчи бўлади. Киши
организмга атмосферада чангсимон ҳолда учрайдиган радиоактив
модцалар ҳам хавфлидир. Кам миқцордаги радиоактив моддалар
киши асаб фаолиятини, ошқозон ичак ўйларини, буйрак усти бе-
зи ишини, жинсий безлар фаолиятини, қалқонсимон без фаолия-
тини, нормал ишлашга таъсир этади; қонни шаклли элементлари
ва юрак-томир системаси фаолиятини ўзгартириб юборади, оқи-
батда киши умрини қисқартиради.
Атмосферани ифлосланиши туфайли қуёш радиацияси кам-
аяди, тўгри рациация 15%, ультра бинафша нурлари 30% га кам-
аяди. Натижада баъзи зарарли бактерияларнинг кўпайиши учун
шароит вужудга келади, ҳар хил касалликлар кўпаяди. Бунинг vc-
тига саноатлашган марказларда ва шаҳарлар устида ҳаво қишлоқ-
қа нисбатан 5-10 марта кўп ифлосланиши туфайли ўртача ҳарорат
қишлоқларга нисбатан 2°С га ошади, туман 2-5 мартага кўпаяди.
Ёз пайтларида катга шаҳарларда ҳаво ўта иссиқ бўлиб, ас-
фальт йўллар, ғиштли ва йиғма темир-бетонли уйлар қизиб кета-
ди, кўплаб машиналар қатнаб заҳарли газ, тутунлар чиқаради, бу-
ларнинг ҳаммаси киши организмни заифлаштириб, нафас олиш-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ни қийинлаштиради. Натижада иссиқ ҳаводан кишилар ҳалок бў-
лишлари ҳам мумкин.
Баъзан шаҳарларда шамол эсмаслиги, ифлос ҳавонинг бир
неча кун туриб қолиши туфайли «СМОГ», яъни зарарли ҳар хил
чанг ва газлардан иборат бўлган туман вужудга келади. Натижада
организмни заиф бўлган кишилар, болалар, қариялар, беморлар
бу туманли ифлос ҳавога бардош бераолмай ҳалок бўладилар.
2. Атмосфера ифлосланиши ўсимликларнинг ва қишлоқ хў-
жалик экинларини нормал ўсишига ҳам салбий таъсир этади. Са-
ноат марказларидан кўтарилган ҳар хил заҳарли чанг ва газлар
яна қайтиб қиш лоқ хўжалик экинларига тушади, улар модда ал-
машинишини бузади, натижада экинлар, ўсимликлар касалланиб
кам ҳосил беради ёки қурий бошлайди.
Ўзбек олимларининг кузатишларича карьерларда ўтказилган
портлатишлардан вужудга келган чанг ва газлар атрофдаги ўсим-
ликларнинг ўсишини 2 йил мобайнида сусайтиради. Шунингдек,
кон ағдармаларидан шамол ёрдамида тарқаладиган ва юк ортиш-
тушириш, транспортировка қилиш вақгида кўтариладиган чанг-
лар ҳам ўсимликларга ҳалокатли таъсир этади.
3. Атмосферани ифлосланиши ҳайвонларга ҳам салбий таъ-
сир этади. Ҳайвонлар атмосферадаги ҳаводан нафас олганда ҳам-
да ўсимликлар билан овқатланганда унинг организми заҳарли
чанг (фтор, кўрғошин, сурма ва бошқа) ва ҳар хил газлар билан
заҳарланади. Ҳозир ҳайвонлар орасида «саноат флюфоз» касали
кенг тарқалиб, ўсимлик сув ва ем-хашак тўпланиб қолган фтор
модцаси туфайли вужудга келган.
Атмосферанинг ифлосланиши тунука томлар занглашни,
бинолар ва бошқа иншоотларнинг нурашини, коррозияга учра-
шини ҳам тезлаштиради. Шу сабабли ҳаво купроқ ифлосланиши
www.ziyouz.com kutubxonasi
шаҳарларда коррозия жараёни қишлоқларга нисбатан 100 марта
ортиқдир.
А ҚШ нинг атроф-муҳитни муҳофазЗ қилиш агентлигининг
маълумотига кўра, ҳаво ифлосланиши туфайли кишиларни ўлиш-
дан ва касал бўлишидан йилига 6 млрд. доллар, коррозия, мате-
риалларнинг емирилиши, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги экинлари
заҳарланишидан 4.9 млрд. доллар, умуман атмосфера ифлосла-
нишдан эса йилига 16 млрд. доллар зарар кўради.
Атмосферанинг антропоген ифлосланиш туфайли иқлим-
нинг глобал ўзгаришидан ташқари унинг элементларининг (ҳаро-
рат, ёнғин, туман ва бошқалар) ҳолатида ҳам салбий ўзгаришлар
содир бўлмокда.
Б. Китанович маълумотига кўра, атмосферанинг антропоген
ифлосланиши натижасида АҚШ нинг марказий қисмидаги шаҳар-
ларда иқлим элементларидан фарқи бўлади. Масалан, шаҳарларда
атрофдагига нисбатан конденсация ядролари ва заррачалари 10
баробар, газ аралашмалари 5-25 баробар, булутлик миқдори 5-
10%, кишда туманлар 100%, ёзда 30%, ёғин миқцори 5-10%, ёғин
ёки кунлар сони 10% кўп, йиллик ўртача 0.5-1.0°С дан юқори,
ялпи қуёш радиацияси 15-20%, ёзда ультрабинафша нурлар 5%,
қишда эса 30%, қуёшли кунлар бўлади. Бу кўрсатхичлар дунёдаги
бошқа шаҳарлар учун ҳам харакатерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |