Нутрицевтика Нутрицевтики. Что это такое? Их польза, назначение и применение


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ



Download 0,76 Mb.
bet12/36
Sana24.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#196606
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
Нутрицевтика

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий холатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи ва хаётини яхшилаш, миллий хавфсизлиги ва мамлакат мустаққилигини барқарор сақлашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.
Мазкур йўналишда Республикамизда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик жиҳатдан мақсадли ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳада қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан:
биринчидан, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бугунга қадар турли даражада тасдиқланган аграр соҳани ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилиб, ягона давлат дастури ишлаб чиқилмаган;
иккинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоқадор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш механизми ва ўзаро яхлит тизимда ишлаш тартиби тўлиқ шакллантирилмаган;
учинчидан, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш индекслари мавжуд эмас.
Аҳолининг фаол ва соғлом ҳаёти учун зарур бўлган етарли миқдордаги хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари учун жисмоний ва иқтисодий имкониятга эга бўлиши, маҳсулотларни сифатини яхшилаш, нархлар барқарорлигини таъминлаш, тўғри ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш орқали аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
1. Қуйидагилар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида меёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
асосий турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашёни ички ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш;
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик соҳасини барқарор ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;
аҳолини барча қатламларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши учун иқтисодий имкониятларини ошириш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш.
***
2. 2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури (кейинги ўринларда – Миллий дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
***
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Миллий дастурининг мақсадли кўрсаткичлар ва уларни таъминлаш учун масъулларни белгиловчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
***
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Миллий дастурни амалга ошириш доирасида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар вакиллари ва хорижий экспертлар иштирокида учрашувлар, семинарлар, “давра суҳбатлари” ва пресс-конференциялар ташкил қилсин.
***
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини, заруратга қараб, махсус телекўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш қилиш орқали ёритиб бориш тавсия этилсин.
***
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов
ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish