5-боб. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш холатининг индикаторлари
9. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш холатининг индикаторлари қўйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:
а) миқдорий кўрсаткичлар:
минимал истеъмол саватчаси;
вилоятлар бўйича ахоли ўртача кунлик рационларининг қувватлилик даражаси;
ўртача ойлик иш ҳақи;
аҳолининг жон бошига умумий даромадлари;
умр кўриш давомийлиги;
таълим даражаси;
асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳоли жон бошига истеъмоли;
б) сифат кўрсаткичлар:
уй-жой билан таъминланганлик даражаси;
иш билан бандлик ва ишсизлик;
молиявий таъминланганлик;
таълимнинг очиқлиги;
соғлиқни сақлаш йўналишидаги хизматлардан эркин фойдаланиш;
жамиятда тинчлик ва хавфсизлик;
соғлом экологик вазият.
10. Мазкур индикаторлар аҳолининг турли ижтимоий қатламларининг таъминланганлик даражалари, истеъмол қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича баҳоланади:
аҳолининг озиқ-овқат истеъмоли сифати - 1 одамнинг бир кундаги истеъмол қиладиган рационининг энергетик қиймати қабул қилинган истеъмол саватининг 80 фоизидан кам бўмаслиги, 1 йилда 1 киши учун махсулотлар истеъмоли (90-100% тиббий меъёри), ҳайвонот оқсили умумий оқсилнинг (50% кам бўлмаслиги);
аҳоли соғлигининг даражаси – табиий ўсиш, кутиладиган умрнинг давомийлиги, паст даражада овқатланишнинг касалликларни тарқалишига таъсири;
таълимнинг сифати – саводи бор аҳолининг нисбати ва бошқалар;
озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш қобилияти – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўсиш даражаси (бир йилда 5-7% кам бўлмаган ҳолда), рентабел фаолият кўрсатадиган корхоналарнинг улуши (60% кам бўлмаган ҳолда), дон ишлаб чиқаришнинг турғунлик кўрсаткичи (75% кам бўлмаган ҳолда), ташкилотларнинг дебитор ва кредитор қарздорлик нисбати (40% кам бўлмаган ҳолда), қишлоқ хўжалигига жалб этиладиган инвестицияларнинг умумий нисбати (10% кам бўлмаган ҳолда);
ижтимоий гуруҳлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотларини иқтисодий истеъмол имконияти шаҳар ва қишлоқ ҳудудлар кесимида – умумий харажатлардаги озиқ-овқат харажатларининг улуши (35% кўп бўлмаган ҳолда), аҳолининг реал даромадларини ҳособга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўсиши (1% кам бўлмаган ҳолда) кам таъминланган аҳолининг умумий улуши шаҳарда 8% кўп бўлмаган ва 10% қишлоқ ҳудудида), даромадларнинг фарқланиш даражаси (45% кўп бўлмаган ҳолда), ишсизликнинг улуши (4% кўп бўлмаган ҳолда), аҳолининг ички истеъмол даражасининг импортдаги улуши (20% кўп бўлмаган ҳолда) ва бошқалар;
Озиқ –овқат хавфсизлигини бахолашда қуйидагича Ўзбекистонда ишлаб чиқазилаётган маҳсулотларнинг умумий улуши четдан келтирилаётган махсулотларга нисбатан кўрсаткич сифатида қўлланилади:
дон -95% кам эмас;
шакар -80%;
ўсимлик мойлари-80%;
гўшт махсулотлари (гўштга хисобланганда) - 85%;
сут ва сут махсулотлари (сутга хисобланганда) -90%;
балиқ махсулотлари -80%;
картошка -95%; ош тузи- 85%.
11. Озиқ-овқат хавфсизлиги 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (дон, сут, гўшт, шакар, ўсимлик ёғи, картошка, сабзавот, мева, тухум ва балиқ) гуруҳи ва қуйидаги даражалар билан баҳоланади:
соғлом овқатланиш – илмий асосланган озиқланиш, ёши, жинси, соғломлик даражаси, фаолит йўналишидан қатъий назар ҳар бир одамнинг оптимал яшаши ва фаолияти учун зарур бўлган макро ва -микро элементларнинг оптимал нисбатидаги озуқавий қимматга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг хажми ва турлари билан таъминланганлигидир;
хавф – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизимига салбий таъсир этувчи холат ва жараёнлар бўлиб, озиқ-маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми ва сифати, унинг энергетик хусусиятларига зарар етишидир;
озиқ-овқат хавфсизлиги индикаторлари – озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш, режалаштириш ва мониторинг юритиш учун бахолаш кўрсаткичларидир;
йўл қўйиладиган индикатор кўрсаткичлари – белгиланган чегарадан (минимал ва (ёки) максимал) кескин фарқланиши натижасида аграр иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада салбий оқибатлар ва хавфнинг пайдо бўлиши.
12. Аҳолининг овқатланиш даражасини аниқлаш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг тавсиясига асосланади ва қуйидаги гуруҳларга ажратилади (1 кишига суткалик килокаллория):
биринчи (2300-2800 ккал) – аҳоли ўртасида очлик ва тўйиб овқат емаслик мавжуд эмас, аммо овқатланиш рациони етарли эмас;
иккинчи (2800-3600 ккал) – аҳолини эхтиёжини таъминлаш учун ресурслар етарли даражада, лекин овқатланиш рацион баланси ва микро-макро элементлар таркибига кўра мувозанатлаштирилмаган;
учинчи (3000-3500 ккал) – асосий компонентлар таркиби ва энергетик қиммати бўйича етарли даражадаги истеъмол;
тўртинчи (3000-3500 ккал) – экологик маҳсулотлар истеъмоли, барча қатламдаги аҳоли соғлигини яхшилаш ва сонини ошириш қаратилган мувозанатлаштирилган овқатланиш рациони;
бешинчи (3000-3500 ккал) – соғлом турмуш тарзини ва фаол хаётни узайтиришни таъминловчи овқатланиш таркиби.
***
Do'stlaringiz bilan baham: |