«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа



Download 0,59 Mb.
bet35/46
Sana13.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#785775
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)

Адабиётлар:
1.Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Т., 2008.
2.Ҳакимов М. Ўзбек тили прагматикасини ўрганиш. Фарғона, 2011
3 Искандарова Ш.М. Ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари: филол.фанлари номз. дисс. ...автореф. – Самарқанд, 1993.
4.Мўминов С. Сўзлашув одоби. – Фарғона, 1997.
5.Маслова А.Ю.Введение в прагмалингвистику .М. 2010
6.Сафаров Ш.,Тоирова Г.Нутқнинг этносоциопрагматик таҳлили асослари. Самарқанд,2007


7- маъруза: Дейктик воситалар


Таянч тушунчалар: дейксис, дейктик ибора, шифтерлар, замон дейксиси, макон дейксиси

Тил тизими ва контекст ўртасидаги боғлиқликнинг лисоний структураларда акс этишини яққол кўрсатувчи ягона ҳодиса – бу дейксис ҳодисасидир. Тил тизимининг ўзи нутқий фаолият натижасида мавжуддир, унинг табиати ва моҳияти нутқий мулоқот жараёнида намоён бўлади. Ҳар бир нутқ ижодкори (матн муаллифи) воқеликда кечаётган ҳодисани ўзича идрок этади, уни маълум макон, замон ҳудудида тасаввур қилиб, ҳосил бўлган мантиқий тасаввурга лисоний тус беради. Демак, нутқий фаолиятда доимо лисоний шаклни воқелик билан боғлаш ҳамда унга нисбатан шахсий муносабат билдириш эҳтиёжи туғилади. Худди шу вазифалар ижроси дейктик воситалар зиммасидадир. «Дейксис» сўзининг асл юнонча маъноси «кўрсатиш», «ишора» бўлиб, илмий қўлланишда лисон воситасида «воқеликка ишора, кўрсатиш» мазмунини олган. Кўрсатиш, ишора вазифасини адо этувчи бирликларни дейктик ибора деб аташади. Бу ибораларга нисбатан айрим файласуф ва тилшунослар «индексикаллар» (indexicаlls) атамасини ҳам қўллаб келишмоқда. Маълумки, дейктик белгиларнинг маъно хусусиятлари бошқа номинатив белгиларникидан тубдан фарқ қилади. Улар воқеликдаги предмет-ҳодисаларни бевосита атамасдан, балки предмет, ҳодиса, шахсларнинг нутқ вазиятига нисбатан «жойлашуви»ни кўрсатади. Бундай кўрсатиш мулоқот иштирокчилари (сўзловчи ва тингловчи) предмет ва шахсларнинг эгаллаган ўрни (бу ўрин нутқ субъектларига нисбатан белгиланади) ҳамда мулоқот кечаётган вақт кабиларни қамраб олади. Шу хусусиятларига биноан дейктик иборалар билвосита маънога эга лисоний белгилар сифатида қаралади. К.Бюллер кўрсатиш объектининг фарқланишига нисбатан дейксис ибораларнинг яна ўзгача уч турга ажратиш мумкинлигини ҳам қайд этади: 1) кўриниб турган объектга ишора (demonstratio ad oculus): сўзловчи ўз кўзи билан кўриб турган объектни кўрсатиш вазифасини бажарувчи лисоний белгилар; 2) контекст дейксиси яъни матнда олдинги ўринларда қўлланган сўзларга ишора; 3) тасаввур дейксиси (deixis an Pleantasma), яъни сўзловчи бевосита кўрмаётган ва матнда эслатилмаган, аммо сўзловчилар учун маълум бўлган предметга ишора. Дейктик воситалар қаторига кирувчи сўзларнинг лексик маъносида у ёки бу турдаги референтга ишора мавжудлигини исботлашга ҳаракат қилган Е.В. Падучеванинг таърифича, «олмошлар – маъносида нутқий ҳаракатга ҳавола ёки нутқий тузилманинг борлиқ билан муносабатига, турига ишора мавжуд бўлган сўзлардир». Ҳар бир лисоний бирлик, сўзсиз, луғавий маънога эга. Бундан дейктик белгилар, шу жумладан, олмошлар ҳам мустасно эмас.Олмошлар гуруҳи – маънони мавҳумлаштиришни таъминловчи воситадир. Тилшунос О. Есперсен дейксисни “ шифтерлар” деб номлайди.


Дейксис ҳодисасининг прагматик моҳиятини ва унинг мазмун ифодалаш имкониятининг бевосита мулоқот матни билан боғлиқ эканлигини С.Левинсон қуйидагича таърифлайди:«Аслини олганда, дейксис тилда нутқий ҳаракат контексти ёки нутқий ҳодиса хусусиятларининг акс топиши ва грамматикаллашувига (grammaticalization) тааллуқлидир. У (дейксис), худди шунингдек, мулоқот матни таҳлили билан боғлиқдир. Шунга нисбатан this («бу») олмоши бирор бир реал мавжуд объектни атамайди; тўғрироғи, у аниқ бир контекстда сўз юритилаётган воқелик объектининг ўриндошидир». Дейктик иборалар коммуникатив ҳодиса – узатилаётган ахборотнинг маълум қисмларини алоҳида таъкидлаш, аниқлаштириш учун хизмат қилишади. Дейктик марказни таркиб топтирувчи қисмлар қуйидагилардан иборат: 1. Марказий шахс – сўзловчи; 2. Марказий вақт (замон) – нутқий ҳаракат ижро этилаётган вақт; 3. Марказий макон – сўзловчининг нутқий ҳаракат бажарилаётган пайтдаги ўрни; 4. Ижтимоий марказ – сўзловчининг ижтимоий мавқеи.Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўрт ўлчовли майдон сифатида тасаввур қилинаётган дейктик майдоннинг марказида сўзловчи шахс туради. Кечаётган ҳодиса ҳақидаги ахборотни маълум қилаётган шахс замон ва маконни ўзи эгаллаган ўринга, вақтга нисбатан белгилайди. Суҳбатдошларнинг ижтимоий мавқеи ҳам сўзловчига нисбатан белгиланади. Воқеликни идрок этаётган, унинг ҳақида фикр юритиш истагидаги сўзловчи масофа ўлчовини ўзидан бошлайди ва воқеа маконлари жойлашувини аниқлайди
Нутқий тафаккур ва лисоний онг марказида идрок ШАХСи туради, унинг МЕНи ахборотнинг лисоний баёни учун бошланғич нуқтадир. Бу марказ воқелик баёнида КИМ саволи орқали тавсифланади. Шунинг учун ҳам воқелик баёнида замон – макон – ижтимоий мавқе марказлари мулоқот ШАХСи томонидан белгиланиб, ягона дейктик майдонни ташкил қилади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish