Адабиётлар:
Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Т., 2008
Маслова А.Ю.Введение в прагмалингвистику .М. 2010
Ҳакимов М. Ўзбек тилида матннинг прагматик талқини. ДДА, Т.2001
Абдураҳмонова М. Чарлз Пирснинг семиотика ва прагматикага оид қарашлари.Тилшуносликнинг долзарб масалалари. // Т 2013,64- 67б
hоmepages.tversu.ru/~ips/pragmf.html
zpopova@phil.vsu.ru
4-маъруза: Нутқий акт назарияси
Таянч тушунчалар: НАН, пропозиция, локуция, иллокуция, перлокуция, вердиктив, экзерситив, комиссив, бехабитив, экспозитив, ассертив, директив, экспрессив, деклоратив.
Прагмалингвистика коммуникатив тилшуносликнинг мустақил бўлими ҳисобланади.. Прагмалингвистиканинг асосий бирлиги нутқий акт назарияси (НАН) ҳисобланади. Нутқий акт тушунчаси аввал ҳам В.Ҳумбольдт, Ш. Балли, К.Бюллер, Э.Бенвенист, М.Бахтин каби олимларнинг таълимотларида мавжуд бўлган, аммо нутқий акт назарияси тўлиқ бир таълимот сифатида инглиз мантиқшуноси Ж.Остин, америкалик психолог Ж.Сёрль ва бошқаларнинг ишларида шаклланди. Тилнинг мавжудлиги инсонларнинг сўзлаш ёки ёзиш ҳаракатларини бажариши билан боғлиқдир. Бу ҳаракатларнинг бажарилиши жараёнида лисоний бирликлар (биринчи ўринда - гап) асл маъносидан ташқари, тасдиқлаш, буюриш, огоҳлантириш, ваъда бериш каби мазмунни ифодалаш имкониятини намоён қиладилар. Бу маънолар сўзловчи шахс томонидан бажарилаётган нутқий фаолият натижасидир. Ҳар қандай нутқий фаолият марказида шахс туради. Илк бор нутқий фаолият назарияси А.Леонтьев, Л.Выготский А.Лурия каби олимлар томонидан тадқиқ этилган. Нутқий акт тушунчаси асосан психолингвистикада ўрганилган. Нутқий акт сўзловчининг маълум муҳитда, аниқ мақсадда тингловчига лисоний мурожаатидир.Нутқий акт мулоқотнинг энг кичик минимал бирлигидир.
Мулоқот жараёнида ҳосил бўладиган нутқий ҳаракатларни алоҳида лисоний бирлик сифатида талқин қилиш ва уларни мазмунан таснифлаш ғоясини илк бор тарғибот қилганлардан бири Оксфорд университети профессори Жон Остин эди. Ж.Остин ва унинг ҳамкабларининг фикрича, ҳар бир гап талаффуз қилинганда, ўз маъноси ифодасидан ташқари, маълум бир ҳаракат бажарилади, яъни бирор бир воқеа ҳақида дарак-хабар берилади, бу хабар тасдиқланади ёки инкор қилинади, бирор нарса илтимос қилинади, тақиқланади ва буйруқ, маслаҳат, ижозат берилади, ваъда ёки таклиф қилинади ҳамда такаллуф, миннатдорчилик изҳор қилинади ва ҳоказо. Демак, нутқий акт – маълум бир гапнинг аниқ мулоқот муҳитида талаффуз этилишидир.
Гап тузилиб талаффуз этилар экан уни гапиришдан, албатта қандайдир мақсад бўлиши табиий ва нутқ соҳибининг онгида ўзи эътибор бермаган ҳолда мақсад мавжуд. Бу ҳаракат иллокутив актдир. Бу мақсадга эришиш учун сўзловчининг нутқи. Тингловчига таъсир ўтказади, бу эса ўз-ўзидан перлокутив актни юзага келтиради. Нутқий акт марказида иллокуция ( мақсад) туради.Ж.Остин ва Ж.Серльнинг нутқий актлар таснифи.
Дж.Остин варианти
1.Вердиктивлар
|
2.Экзерситивлар
|
3.Комиссивлар
|
4.Бехабитивлар
|
5.Экспозитивлар
|
(“ҳакамларга” оид нутқий ҳаракатлар)
|
(ҳохиш, истак)
|
(ваъда)
|
(этикет (одоб-аҳлоқ)га оид нутқий ҳаракатлар)
|
(далиллар, сабаблар, хабарлар)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |