Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet616/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   612   613   614   615   616   617   618   619   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

ХОСЛИГИ
 
Якубжанова Д.Б. – докторант, PhD, ТДПУ, Ўзбекистон. 
Аннотация: Ушбу мақолада ривожлантирувчи таълим тушунчаси, бошланғич синф 
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларга математикани ўқитишда ривожлантирувчи 
таълимнинг ўзига хослиги, ривожлантирувчи таълимнинг тақдим этадиган имкониятлари 
ёритилган.
Таянч сўзлар: ривожлантирувчи таълим, бошланғич синф, эшитишида нуқсони бўлган 
ўқувчилар, математика. 
Аннотация: В данной статье раскрыты значение развивающего обучения, особенности 
развивающего обучения при обучении математике учащимся с нарушениями слуха в начальной 
школе и возможности, которые предоставляет развивающее образование. 
 Ключевые слова: развивающее образование, начальная школа, учащиеся с нарушением 
слуха, математика. 
Annatation: In this state, the importance of developing learning, the features of developing 
learning when teaching mathematics to students with impaired knowledge in primary schools, the way 
they are made up, the visibility of which is a sport, is disclosed. 
Keywords: developing education, elementary school, students with hearing impairment
mathematics. 
Бугунги кунда ахборот оқими шу қадар кенг ва шиддатлики, уни мактаб таълими 
доирасида ўқувчиларга тўлиқ ҳажмда етказишнинг имкони йўқ. Шунинг учун бундай шароитда 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
556 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
мактаб таълимининг асосий мақсади ўқувчиларни у ёки бу соҳага оид керакли билимларни 
мустақил қидириб топиш ва қўллай олиш учун керакли восита ва методлар билан 
қуроллантиришдан иборат. 
Бу билан боғлиқ ҳолда ҳозирги замон мактаб таълимининг ривожлантирувчи вазифаси 
алоҳида аҳамият касб этади ва биринчи ўринга чиқади. Луғавий маъносига кўра, «ривожланиш» 
араб тилида бир ҳолатдан иккинчи юқори ҳолатга ўтиш, ўсиш, юксалиш, тараққиёт, равнақни 
англатади.
Маълумки, бошланғич таълим ўқувчиларнинг ақлий ривожланишлари, маънавий 
фазилатларини ривожлантириб боришга асос яратади. Бу даврда болага бериладиган билимлар 
воситасида шахснинг онги, тафаккури, дунёқараши ва маънавий дунёсини ўстириб 
ривожлантириб бориш-таълимда боланинг ривожланиш жараёнини ташкил этишнинг асосий 
кўринишларидан биридир. Бошланғич таълимда амалий фаолият ва турли қизиқарли воситалар 
асосида керакли билимлар сингдирилиб борилади. Бу фаолият жараёнида ўқувчи бирон бир 
натижага эришиши, образлар орқали тасаввур қилиши, ўз қўли билан бирон нарсаларни 
яратиши, ижод қилиши орқали ривожлантирилиб борилган бола ўз менини англай бошлайди. 
Математикани ўқитишга нисбатан қўлланилганда, таълимда ривожлантирувчи ёндошув 
деганда янги математик фактларни аниқлашда, янги қоида ва формулаларни келтириб 
чиқаришда, ўрганилаётган объектларнинг муҳим белгиларини аниқлашда ўқувчиларнинг фаол 
қатнашуви тушунилади. Бундай ёндошув эшитишида нуқсони бўлган болалар ҳам 
уддалайдиган умумлаштириш шаклларидан биридир. Бошланғич синфларда кўп математик 
фактлар аниқ вазиятлар воситасида намойиш қилинади. Бу даврда ўқувчилар умумлашмалар 
қила олмайдилар, шунинг учун формулаларни келтириб чиқаришни муаммоли вазифа сифатида 
уларга бериб бўлмайди. Бунда, жумладан, билвосита йўл билан ечиладиган вазифалар 
ривожлантирувчи бўлиб хизмат қилади. Мисоллар келтирамиз. 
1. Сенда 1000 сўм бор. Шу пулга ширинликлардан қайсиларини олишинг мумкин? 
Кўрсат. (Болага ширинликларнинг ҳар хил турларининг нархлари кўрсатилган ҳолда 
тасвирланган расм таклиф қилинади: 100 сўм, 200 сўм, 250 сўм, 300 сўм, 400 сўм). 
Бу ерда “билвосита” сўзи шуни билдирадики, ўқувчи аслида катталикларни – ўзида бор 
пул миқдори ва ширинликларнинг нархини таққослашга оид масалани ечиши керак. Бу масала 
тўғридан-тўғри эмас, балки “яширин” ҳолда, бола учун яқин бўлган ҳаётий вазият шаклида 
тақдим этилмоқда. 
2. Анвар аввал 4 та кубикдан уйча ясади, кейин 6 та кубикдан уйча ясади. Ўйлаб-ўйлаб 
иккинчи уйчани қайтадан қурди. Энди иккала уйча бир хил бўлиб қолди. Иккинчи уйчадаги 
кубиклар сони нечта? 
Бу ўринда биринчи ўнлик доирасида айирув амалига ва “бир хил” тушунчасини 
киритишга оид масала “яширинган”. 
Компьютерда бу мисолларнинг жуда таъсирчан ва ёрқин тақдимотини бериш мумкин. 
Ҳозирги замон мактабида интеллектуал ривожланиш масаласи биринчи ўринга чиқади. 
Шахснинг интеллектуал даражасини асосан икки кўрсаткич ёрдамида тавсифлаш мумкин: у 
эгаллаган ахборот ҳажми ва бу ахборотдан фойдаланиш қобилияти. Инсон мактаб таълими 
даврида ўзлаштириши мумкин бўлган билимлар ҳажми, табиийки, дастур билан белгиланган. 
Бугунги кунда ўрта ва ҳатто олий таълим даражасида кишининг бўлажак фаолияти учун етарли 
бўлган ахборот ҳажмини етаказиш бажариб бўлмайдиган масаладир.
Айрим математик педагогларнинг, масалан, Стэнфорд университетининг математика 
профессори Д.Пойанинг фикрича, математик таълим учун бирон предметни эгаллаган бўлиш 
бирон бир билимлар йиғиндисига эга бўлгандан кўра муҳимроқ, зеро билимларни махсус 
адабиётлар, маълумотномалар орқали ҳамма вақт тўлдириб бориш мумкин. Математикадан 
предметни эгаллаш деганда профессор “тафаккур мустақиллигини, оқилликни, оригиналликни, 
топқирликни талаб қиладиган масалаларни ечиш малакасини” тушунади [1]. Шундай қилиб, 
ҳозирги замон мактабида асосий урғу таълимнинг ривожлантирувчи жиҳатига қўйилади. Бу 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   612   613   614   615   616   617   618   619   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish