ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
557
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тафаккурни, ўйлаш, мулоҳаза юритиш, мустақил қарорлар қабул қилиш малакасини
ривожлантиришни талаб қилади (ёд олиш, билимлар йиғиндисини тўплаш, тўғри жавобни
чиқариш каби талаблардан фарқли ўлароқ). Бу вазифа ҳаёлий эмасмикин? Ҳар қандай катта
одам ҳам мустақил ва самарали фикрлаш қобилиятига эга эмас. Шундай экан, боладан, яна
эшитмайдиган, сўз заҳираси чекланган боладан бу борада нимани кутиш мумкин? Бу масалани
ҳал қилиш учун, яхшилаб ўйлаб кўриш керак.
Ривожлантирувчи таълим ғояси янги эмас. Ўтган юз йиллик давомида олимлар –
файласуфлар, психологлар, педагоглар, - мактаб таълимининг ривожлантирувчи функциясини
кучайтириш тўғрисидаги масалага қайта-қайта мурожаат қилганлар (В.Л.Гончаров,
А.Я.Хинчин, А.Н.Колмогоров, А.А.Столяр, Э.В.Ильенков, В.В.Давидов ва б.). Л.В.Занков
ривожлантирувчи таълимнинг дидактик тамойиллари устида иш олиб борган. Л.С.Виготский:
“боланинг тўғри ташкил қилинган таълими бола ақлининг ривожланишига туртки бўлади,
таълимдан ташқарида фойдаланиш имкони мутлақо бўлмаган бир қатор ривожланиш
усулларини қўллаш имконини беради”, - деб таъкидлаган эди [2]. Н.М.Назарова ва
Г.Н.Батоваларнинг дефектологларга мўлжалланган “Математика с методикой преподавания”
китобида ривожлантирувчи таълим тамойили етакчилик қилади. Бироқ амалиётда махсус
мактабда эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг интеллектуал ривожланишига ҳақиқатдан
ҳам йўналган таълимни учратиш қийин.
Ўқувчилар томонидан ўқув материали мазмунининг ўзлаштириш жараёни тайёр
билимларни беришга йўналтирилган, ривожлантирувчи таълим талаб қилганидек, билиш
фаолиятига ўргатиш камдан-кам ҳолларда учрайди. Бу ўринда айрим атамаларга тўхталиб ўтиш
жоиз.
Болалар формула ёки қоидани билишлари мумкин, лекин улардан қачон, қаерда ва
қандай фойдаланишни билмасликлари мумкин. Ривожлантирувчи таълим концепциясини
амалга ошираётган математикани ўқитишга методик жиҳатдан тўғри ёндошиладиган бўлса,
унча катта бўлмаган ҳажмдаги ахборот ёд олиниши кўзда тутилади. Керак бўлган нарса ўзи
эсда қолади, эслаб қолинмаган нарсаларни болаларнинг ўзлари келтириб чиқара оладилар (агар
биз уларни шунга ўргатсак). Шунинг учун болаларни эсда қолган ахборотдан янги билимларни
олиш учун фойдаланишга ўргатишимиз керак.
Математикани ўқитишда масалаларни ечишни методик томонини кучайтириш муҳим
аҳамиятга эга [1].
Болаларнинг ўзлари бир марта келтириб чиқарган формула эсдан чиқмайди. Муҳими
бунда ҳам эмас: муҳими – келтириб чиқарилган натижани қайта айтиб бериш унча қийинчилик
туғдирмайди. Тайёр билимларни маълум қилишни эса ўқувчилар таниш бўлмаган масаланинг
жавобини уларга тақдим қилиш билан баробар. Файласуф-олим Э.В.Ильенковнинг образли
таърифига кўра, бундай ёндошувда “бола илмга “орқа томон”дан олиб кирилади” [3]. Бошқача
қилиб айтганда, математикани (умуман бошқа фанларни ҳам) нотўғри танланган методик
ёндошув тийрак ва ижодкор ақлни лоқайд ва тунд қилиб қўйиши мумкин. Бунда ҳатто
имтиҳонлардан олинган яхши баҳолар ҳам ҳаёт тақдим этган масалаларнинг муваффақиятли
ҳал қилинишини кафолатламайди. Масалани ечишнинг дастлабки босқичида энг муҳими –
саволни тўғри ва аниқ ифодалаш. Ўқитувчилар орасида қуйидаги ҳазилнамо гапнинг кенг
тарқалганлиги бежиз эмас: “Қачон саволлар берилмайди? Икки вазиятда: ё ҳамма нарса
тушунарли ёки ҳеч нарса тушунарсиз”. Дарҳақиқат, саволни тўғри ифодалаб бериш малакаси
билимларни ўзлаштириш даражаси юқори эканлигидан далолат беради.
“Ривожлантирувчи таълим” атамаси педагогика ва психологияда кенг қўлланилади, аммо
бу тушунчанинг мазмуни мавҳумлигича қолиб келади. Дарҳақиқат, умуман олганда
“ривожлантирмайдиган таълим”нинг ўзи борми? Ҳар қандай таълим ривожлантирувчи. Бироқ
биринчи ҳолатда таълим ривожланишга табиий таъсир кўрсатади, иккинчи ҳолатда мақсадга
йўналтирилган ҳолда ривожланиш сари етаклайди. Биринчи ҳолатда таълимда ахборот
функциясининг устуворлигига дуч келсак, иккинчи ҳолатда ривожлантирувчи функциянинг
Do'stlaringiz bilan baham: |