Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗНИНГ АДОЛАТПАРВАРЛИК ВА



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet651/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   647   648   649   650   651   652   653   654   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗНИНГ АДОЛАТПАРВАРЛИК ВА 
ИНСОНПАРВАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ 
 
Режнметова И.– п.ф.н., ТДПУ, Ўзбекистон
.
Азал-азалдан ҳаётнинг маъноси аввало икки нарсада – адолатнинг тантанаси ва 
зулмнинг заволида яққол намоён бўлган. Шулар бўлмаса ер юзидаги одамлар аллақачон 
жаҳолат ва ҳақсизликка кўникар, ҳақиқат ўз кучини йўқотар, инсоният илдизига болта 
урилар эди. 
Адолатли жамият, халқпарвар подшоҳ, сахий савдогарлар, инсофли амалдорлар
комил инсон тўғрисидаги буюк ватандошларимиз Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, 
Алишер Навоийнинг қарашлари бугунги кунда ҳам ўз мазмун-моҳиятини ўзгартирмаган.
Шогирдининг: - Барча сифатлар ичида энг асосийси қайсидир?- деб берган саволига 
улуғ ҳаким ибн Сино шундай жавоб берган: 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
590 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
- Барча сифатлар ичида энг асосийси адолатдир. У ҳиммат ва саховатнинг негизидир. 
Адолат барча руҳий кучларга алоқадор. Ҳиммат ва саховатга доир барча кучлар адолат билан 
боғлиқ.
Устозининг фикрларидан таъсирланган Aбу Убайд Жузжоний Ибн Синонинг барча 
айтганларини қоғозга туширади. Шу тариқа Шайх Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳнинг 
«Одоб ҳақида» номли рисоласи пайдо бўлади. Бу рисолада эзгулик, унинг жузвий 
томонлари: карам, ҳикмат сабр, хайр, сир сақлаш, тоқат, сўзамоллик, зийраклик, қатъият, 
жасорат, адолат, самимият вафо, шафқат, номус, тиришқоқлик, камтарлик каби ахлоқий 
сифатларга таъриф ва талқин берилган. 
Умрининг маълум бир даврида Ҳамадон подшоҳи Шамсуддавла Шайх Абу Алини ўз 
давлатининг вазири этиб тайинлайди. Вазир - Ибн Синонинг фармойиши билан порахўр 
амалдорлар, бозорларда тарози ва газдан уриб харидорларни алдашга одат қилган 
савдогарлар, азойимхонлик, куф-суф, дуохонлик ва бошқа алдамчилик, фирибгарлик йўли 
билан пул топувчи найрангбозлар жазоланадилар. 
Шайх Абу Али вазирлик хизматини сидқидилдан адо этиб, бутун халқни ўз оила 
аъзолари, фарзандлари сифатида кўради. Шу халққа ғамхўрлик, беморларни даволаш, 
соғларини ҳимоя қилиш, мамлакатни ободонликда, халқ ҳаётини фаровонликда асраш учун 
тинмай ишлайди. 
Атрофида қандай ёвуз муҳит мавжуд бўлмасин, Ибн Сино ўз хазматида 
халқпарварлик йўлидан қатъий борар экан ҳамиша мазлумлар додига етар, бева бечораларга 
кўмаклашар, золимлар ва ўғриларга қарши кескин кураш олиб боради. 
Ибн Сино ҳақиқий ахлоқий фазилатларга ва идеал жамоага шу мавжуд дунёда ҳам 
эришиш мумкин, жамият кишиларнинг ўзаро келишуви асосида қабул қилинадиган адолатли 
қонунлар ёрдамида бошқарилиши лозимлигини таъкидлайди. У жамият аъзоларининг 
ҳаммаси бу қонунларга итоат этишлари, қонунни бузиш ва адолатсизлик жазоланиши лозим, 
деб хулоса чиқаради. Шайх Абу Алининг ҳуқуқий қарашлари ўрта аср феодал тузуми учун 
анча илғор эди. Кейинчалик, подшоҳ Шамсуддавла вафот этгач, атрофини ёмон ниятли 
одамлар ўраган, уларнинг измидан чиқмайдиган ёш амир билан ишлаш самара бермаслигини 
билгани учун Шайх Абу Али вазирлик хизматидан воз кечади, илм билан шуғулланиб, 
табиблик фаолиятини давом эттиради. 
Буюк ватандошимиз Берунийнинг фикрича, ҳар бир халқ ва жамоа ўз эътиқодига эга 
бўлиш ҳуқуқига моликдир. Олимнинг вазифаси уларни чуқур ўрганиш, ҳақиқат қай бирига 
кўпроқ боғлиқ эканини аниқлаш бўлган. 
Ўз даврида Беруний «Ҳиндистон» асарини ёзганида қалтис вазиятга дуч келади. Шоҳ 
Маҳмуд Ғазнавий учун мағлуб халқнинг урф-одатлари, дини, турмуши тўғрисида ёзиш 
унинг таъбири билан айтганда -«Исломга ихтилофли эътиқодни баён этмоқ, уни тарғиб 
этмоқ демакдир»-эди. Устози Абу Саҳл Тифлисийнинг «Подшоҳлар олдида рост гапни 
гапиришда уларнинг савлатларидан қўрқманг, улар гавдангизга ҳукмронлик қила оладилар, 
аммо нафсингизга теголмайдилар…. Ҳамманинг табиатида адолат бевосита севикли ва 
ҳамма унинг яхшилигига қизиқади. Ростгўйлик ҳам ҳудди шундайдир»-деган сўзларини 
қулоғига қаттиқ қуйиб олган олим асарида ҳиндистонликлар тўғрисида энг ҳаққоний ва 
тўлиқ маълумотларни ёзиб қолдиради.
Беруний асарларида ҳукмрон кишилар илм аҳлини ҳурмат қилиши, кишиларнинг, 
дунёнинг (кундалик) зарур ишлари билан овора бўлиб қолган қалбларини турли илмлар 
билан шуғулланиш учун бўшатиб қўйишини, ҳукмроннинг илм аҳлини кўпроқ мақтаб 
улардан хурсанд бўлиши ҳам илмларнинг кўпайишига сабаб бўлишини таъкидлайди. 
Беруний жамиятни бошқаришда жамият подшоҳга хизмат қилмай, подшоҳ жамиятга 
хизмат қилиши кераклигини тушунган. У идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти балки 
бошлиқ золимлардан азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировларнинг 
тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдир. Бу уларнинг оиласини, уларнинг ҳаёти ва мол-



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   647   648   649   650   651   652   653   654   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish