Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet652/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   648   649   650   651   652   653   654   655   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
591 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
мулкини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш йўлида бадан чарчашидан иборат деб таъкидлайди. 
Олимнинг фикрича, одил ҳокимнинг асосий вазифаси олий ва паст табақалар, кучлилар ва 
кучсизлар орасида тенглик, адолат ўрнатишдир. 
Беруний ҳар қандай жамият, давлат маълум адолатни ҳимоя этувчи ҳуқуқий қонунлар 
асосида идора этиладиган адолатсизликка йўл қўйилмайдиган қонун устувор бўлган 
адолатли, инсонпарвар жамият таълимотини яратишга, уни ривожлантиришга ҳиссасини 
қўшган олимлардан ҳисобланади. 
Алишер Навоий тасаввуф таълимотидаги комил инсон ғоясини ривожлантиришга ўз 
ҳиссасини қўшган мутафаккирлардан биридир. Комил инсон Навоий наздида юксак илмли, 
маънавий баркамол, ахлоқий пок, ҳар ишнинг устаси, доно мутафаккир, моҳир жангчи, 
адолатпарвар, ростгўй, сахий, инсонпарвар, бағрикенг, маърифатпарвар инсондир.
Навоийнинг фикрича, комил инсон фақат яхши амаллар қилмоғи, ўзида ижобий 
хусусиятларни тинмай шакллантира бориши, халққа фойдаси тегишидан ўзини бахтиёр ҳис 
қилиши, руҳий-маънавий камолотга етиши лозимдир. Шоир демоқчи: 
Нафинг агар халққа бешакдурур, 
Билки, бу нафъ ўзунга кўпракдурур. 
Алишер Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида Фарҳоднинг халқ манфаати йўлида 
сув йўллари очиши, боғ-роғлар яратиши, бу билан эл юртнинг чексиз ҳурматию 
Ширинининг севгисига сазовор бўлишини гўзал мисраларда ифодалайди. Шоир барчанинг 
комилликка эришишини орзу қилади, бу йўлда тўхтамаслигини, доимо юксакликка 
интилишини ҳоҳлайди. Мутафаккир фикрича, инсон ҳеч қачон ўзини комил деб 
ҳисобламаслиги керак, ўзини баркамол санаган киши комилликка эришмагандир.
Мутафаккир ҳаёти давомида комил инсон ғоясини тараннум қилиш билан бирга, 
Султон Ҳусайн Бойқаро саройида муҳрдор, вазир, ҳоким лавозимларида ишлаганида ҳам 
амаллари билан барчага ўрнак бўлган. Шоҳ Ҳусайн давлат ишларини бошқаришда 
Навоийнинг маслаҳатларига таяниб иш кўрган. У дўстининг қаршилигига қарамай, 
Навоийни ўзига «амир» (вазир) этиб тайинлайди. Шоирга «Амири Кабир» (улуғ амир), 
«Амирул муқарраб» (шоҳнинг энг яқин амири) унвонларини беради. Навоий мансаб, 
ҳокимиятга табиатан эхтиёжсиз бўлса-да, дўстига ишонч ва садоқат билан хизмат қилади.
Салтанатнинг юқори лавозимларида фаолият юритаётган Навоий халқ манфаатини 
ҳамма нарсадан юқори қўяди. Мамлакат ободончилиги, илм-фан ривожи, давлатни адолат 
ила бошқарув унинг асосий ғояси эди. Алишер Навоий давлат арбоби сифатида турли 
соҳаларда ислоҳотларнинг олиб борилишига катта ҳисса қўшади.
Тиббиёт соҳасида «Шифоия» шифохонасини қурдиради, уни керакли жиҳозлар билан 
таъминлаб, Султон Ҳусайндан шифохоналарнинг ўз-ўзини таъминлашлари учун вақф 
ерларидан ажратиб беришни сўрайди. Мутафаккир фақат бу билан чегараланмай, шифохона 
ходимларини ойлик маош, турар жой, дори-дармон, керакли китоблар билан таъминлашни 
ҳам ташкил этади. Табиблар беморларни даволаш билан шуғулланишган, камбағал-
бечораларга бепул таом ва кийим-кечаклар улашилган. 
Навоий маориф соҳасида Ҳусайн Бойқаронинг хайриҳоҳлигида эса кўплаб мадрасалар 
(мас., «Ихлосия»), хонақоҳлар (мас.,«Халосия»), қорихоналар (мас., «Дорул Ҳуффоз»), 
мачитлар (мас., Масжиди жомеъ) қурдиради. Толибларни турар жой, кутубхона ва керакли 
шароит билан таъминлаб, тез-тез уларнинг аҳволидан хабар олиб туради. Бундан ташқари, 
аллома ҳар йили шоҳ хазинасига шахсий ҳисобидан тортиқлар қилиб туради, бу эса 
мамлакат аҳлини янгидан-янги солиқларга тортилишининг олдини олар эди.
Навоий мол-мулкнинг катта қисмини ўз қўлида тутиб турган амалдорларни ҳам халқ 
манфаати йўлида савоб ишлар қилишга чорлайди:
Одамий эрсанг демагил одамий 
Аниким йўқ халқ ғамидин ғами.



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   648   649   650   651   652   653   654   655   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish