ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
49
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
имплицитлик одатда кўпроқ илмий техникага оид атамаларни бошқа тилларга ўгиришда
кўзга ташланади ва улар эксплицит усулда таржима қилинади. Масалан: Француз тилида
“Сlear hotline” - ядро қуролининг бошқарув пулти маъносини; Инглиз тилида “Тhe keypads
have a group of zone and system status lights” - тизимнинг ҳолатини кўрсатувчи электр
лампалари маъносини англатади.
Шундай қилиб тилга когнитив ёндашув муайян маданий муҳитдаги, кишилар
томонидан тўпланган лисоний тушунчаларни оламни идрок этилишида шаклланган
концептуал тизимларни концепциялаш ва категорияларга ажратишга ёрдам беради.
Концептнинг
вербаллашуви
жараёнида
алоҳида
лисоний
воситаларнинг
қўлланилишининг ўзига хос хусусияти лингвомаданиятшунослик, психолингвистика,
жамиятшунослик, тарих маданиятшунослик фанлари томонидан тўпланган илмий
фактлардан фойдаланишни таққоза қилади. Чунки когнитив билимлар кўпинча имплицит
равишда экстралингвистик факторлар орқали ҳам ифодаланади.
Масалан: Французча “Le poisson d’avrile” - биринчи апрель -ҳазиллашиб алдаш куни
маъносини англатади.
Лингвомаданиятшунослик аспектида лисоний бирликларнинг миллий маданий
семантикаси шу тилда гапирувчи халқнинг бой имплицит ахборот манбайи ҳисобланади.
Тадқиқотларда такидланишича бундай лисоний бирликлар муайян бир тилда гапирувчи
кишиларнинг бой ҳаётий тажрибасини, кузатишларини, тарихини, маданиятини яшаш
жойининг географиясига оид имплицит билимларни ўзида акс эттиради.
Шундай қилиб лисоний бирликларнинг когнитив таҳлили нафақат у ёки бу ҳодисани,
предметни номлаш жараёнини, балки уларга билдирилган муносабатни, лисоний бирлик
ифодалаётган яширин (имплицит) ахборотнинг моҳияти ва мазмунини очиб беради.
Когнитив таҳлил шунингдек оламнинг алоҳида фрагментларини тасаввур қилишга, уларни
миллий нуқтаи назардан тадқиқ қилишга ҳам кенг имкониятлар очади.
Тилдаги имплицитлик муаммосини ва унинг бадиий матнни тушунишдаги ролини
тадқиқ қилиш ҳозирги замон прагмалингвистикаси, когнитив тилшунослиги билан
шуғулланаётган тадқиқотчилар учун энг мураккаб ва қизиқарли масалалардан биридир.
Ўзида имплицит ахборотни мужассам қилган, муаллиф томонидан вербал ифодаланмаган,
қитобхон ёки тингловчининг ўзи англаб етишни кўзда тутадиган бундай яширин маънолар
бадиий асарнинг эмоционал, прагматик таъсирини, муаллифнинг бадиий маҳоратини
белгилаши бугунги кунда сир эмас. Бадиий матнда имплицит ифодаланган фикр, унинг
ифодаланиш турлари ва воситалари бир асрдан бери нафақат тилшуносларни, балки
адабиётшуносларни, файласуфларни, руҳшунос олимларни ҳам қизиқтириб келмоқда. Бу
борада илгари сурилган ғоялар, концепциялар, йўналишлар шунчалик кўп бўлишига
қарамасдан ҳанузгача имплицит ахборотнинг моҳияти, унинг тингловчининг (ўқувчининг)
реакциясига боғлиқлиги, имплицит ахборотни тушуниш механизми борасида хилма-хил
баҳслар давом этиб келаяпти. Бу борада лингвистик, психологик, психолингвистик, когнитив
ва прагматик нуқтаи назардан амалга оширилган назарий ва экспериментал тадқиқотларнинг
ўзиёқ тил ва нутқдаги имплицитлик муаммоси кўп аспектли ва кўп қиррали эканлигидан
далолат беради.
Бу муаммо имплицитлик асосида лингвистик ёки нолингвистик омиллар ётишига кўра
ҳам турлича талқин қилинади ва бу тушунчани тилнинг қайси қатламида тадқиқ қилиш
лозим деган саволни кўндаланг қилади. Имплицитликнинг айнан мана шу жиҳатлари рус
олимлари Н.С.Власова, С.Е.Никитин, B.JI.Медынской, Г.Г.Инфантова, Т.А.Колосова,
И.Р.Гальперин,
В.А.Кухаренко,
Т.И.Сильман,
А.В.Бондарко,
Е.Г.Борисоваларнинг
тадқиқотларида атрофлича ўрганилган.
А.С.Пешкованинг фикрича бадиий матндаги имплицит ифодаланадиган фикр камида
учта когнитив ахборот ва прагматик мазмунидан ташкил топади: бу биринчидан матндаги
лисоний воситалар орқали ифодаланган ахборот; иккинчидан китобхонга аввалдан маълум
Do'stlaringiz bilan baham: |