ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
51
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
моделига яқин туради. Ментал модел концептуал модел орқали формаллашуви мумкин,
аммо бунда унинг сенсо - мотор аспектдаги қиммати тушиб кетади.
Имплицит маъно ахборотни концептцал репрезентация қилинишида иштирок этади ва
инсон руҳиятининг перцептив, когнитив, аффектив доиралардаги фаолиятининг натижаси
сифатида ҳосил бўлиб бадиий матнларда ўз аксини топади. Айни пайтда бадиий матн
ўқувчининг қиёсловчи, фараз қилувчи интеллектуал фаолиятини ҳам назарда тутади.
Прагматик жиҳатдан шартланган бундай фаолият тилда ва ўқувчи онгида шаклланган
муайян қонун-қоидалар асосида рўй беради. Яъни ўқувчи бадиий матндаги имплицит
ифодаланган ахборотни тўғри англаб олишлиги учун ўз диққат - эътиборини доимиий
равишда баён планидан (муаллиф ниятидан) дискурс планига (персонажлар нутқи, муайян
эпизодлар баёни) ахборотнинг локал баён қилинишидан глобал баёнига мослаштириб
боришига тўғри келади. Бундан ташқари имплицитликнинг прагматик ифодаланиши бирор
бир нуқтаи назарни билвосита ифодаланиши билан ҳам боғлиқ: бундай ҳолда муаллиф айрим
ахборотларни англашни ўқувчи ихтиёрига қолдиради ва уни изоҳлаш маъсулиятидан
чекланади. Айни пайтда муаллиф мақсадидан фарқли улароқ бундай имплицитлик асар
персонажи тили орқали ҳам ифодаланиши мумкин.
Умуман бадиий матнда ифодаланадиган имплицитлик дейилганида матннинг ташқи
структурасида ўз ифодасини топмаган, аммо матннинг ички структурасида ўз аксини
топадиган мазмуний ва маъно ифодаловчи компонентлари кўзда тутилади.
Имплицит маъно дейилганида одатда алоҳида сўзлар, иборалар ифодалайдиган
имплицит, прагматик коннотатив образлилик тушунилса, имплицит мазмун дейилганида
матн ёки контекст орқали ифодаланадиган имплицит ахборот мазмуни тушунилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, фикрни имплицит ифодаланиши воситаларини
аниқлашга ёрдам берадиган воситалар муайян бир асар тилини, муаллиф услубини, уларнинг
таржима тилида қайта яратилиши таҳлили сифатида алоҳида тадқиқотлар объекти бўлиши
мумкин. Бундай тадқиқот қиёсий стилистик, прагматик, когнитив аспектларда олиб борилса,
бу борада ўзбек тилшунослиги ва таржимашунослиги равноғига муносиб ҳисса қўшиши
мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Алефиренко Н.Ф., Лингвокультурология ценностно-смысловое пространство языка. М.:
Издательство «ФЛИНТА», 2016, 94-ст.
2. Кубрякова Е.С., Текст и его понимание русский текст. 1994. - № 2., 8-27-ст.
3.Малычева Н.В., Имплицитные конструкции в художественном тексте Теоретические и
прикладные проблемы русской филологии: Научно-методический сборник. Вып. IX. Ч. 1. -
Славянск, 2001., 141-149 ст.
4. Малычева Н.В., Сложное синтаксическое целое с имплицитной семантикой язык и
коммуникации: межвузовский сборник научных трудов. Вып. 1. Ростов-на-Дону, 2002., 32-44
ст.
Do'stlaringiz bilan baham: |