219
бошқарма ҳузуридаги Методика маркази + туман методика шуъбаси + туман
фан уюшмалари + илғор тажриба мактаби + ѐш мутахассислар мактаби +
мактаб метод кенгаши + мактаб методбирлашмаси ҳамкорликдаги узлуксиз
методик хизмат кўрсатиш тизими ишлашини такомиллаштиришни талаб
этилади.
Демак, малака оширишда мунтазамлик,
узлуксизлик, узвийлик
шакл-ланади, умуман, жаҳон малака ошириш тизимида ўзини-ўзи малакасини
ошириш – энг самарали йўл сифатида қабул қилинганлигини шу ўринда
алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадлидир.
Ушбу режалаштирилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун
қуйидаги компонентларни назарда тутиш мақсадли бўлади:
барча таълим муассасалардаги мониторинг (диагностика) хонасини
замонавий русимдаги компьютер билан таъминлаш
уни интернет тизимига
улаш;
барча педагогларни ва методистларни компьютер, шу жумладан
интернет тармоғи билан ишлай олиш саводхонлиги юқори даражада бўлиш;
таянч мактаблар ва туман методика шуъбасии сайтларини яратиш ва уни
РТМ ва ҳудудий ХТХҚТМОМларга маълум этиш. Худди шундай РТМ
(марказники ва ходимларники) ва ҳудудий ХТХҚТМОМ
сайтларини уларга
маълум этиши лозим;
таянч мактаб + методика кабинети + ҳудудий ХТХҚТМОМ (А.Авлоний
номидаги ХТРҚТМОИ) + Республика таълим маркази электрон почта (ѐки
Thebtt тизими) орқали ахборотларни олиш ва узатиш имкониятларини
ташкил этиш;
мазкур ташкил этилган сайтларга устоз ва шогирдлар учун тегишли
методик материаллар киритиб борилишини кўзда тутиш;
туман методика шуъбасиҳудудий ХТХҚТМОМ билан ҳамкорликда
таълим тарбия сифат самарадорлиги ва унинг мазмунини такомиллаштириш ва
педагогларга амалий-услубий ѐрдам бериш мақсадида мавзулар бўйича
семинар ва семинар-тренинглар ўтказишни олдиндан режалаштириш;
ҳудудий ХТХҚТМОМ профессор-ўқитувчилари ва илғор тажрибага эга
бўлган педагоглар томонидан яратилган ҳамда илмий кенгашдан ўтказилган
методик тавсиянома ва қўлланмаларни педагог кадрларга етказиб бориш.
Зарурият туғилганда, педагогларни талаб ва истакларини ҳисобга олиб, бу
методик тавсияномава қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти бўйича
жойларда
семинарлар ташкил этиш.
Навбатдаги вазифа эса мактаб маъмурияти ва методбирлашма раҳбари
томонидан педагогнинг ана шу юқорида таъкидланган мустақил малака
ошириши қай даражада самарали бўлгани диагностикасини аниқлашдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур диагностик таҳлил асосида ҳудудий
ХТХҚТМОМлар учун ишлаб чиқилган таянч ўқув режасининг 3та блокини
қайси блоклари бўйича малака оширишга муҳтож бўлган
педагогларни
ажратиб олиб, уларни буюртма асосида мақсадли равишда малакаларини
оширишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Муҳтожлик сезмаѐтган
педагоглар учун таянч мактабларда муаммоли, мақсадли ва муаллифлик ҳамда
илғор педагогик инновацион ва замонавий ахборот-коммуникацион
220
технологиялар бўйича семинар ва семинар-тренинглар ташкил этиб бориш
ҳамда малака ошириш турлари ва шаклларидан (мустақил
малака ошириш,
масофавий ўқиш) фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: