Антисфен ҳаёти: ( милоддан аввалги 444 – 366 йиллар)
Антисфен - милоддан аввалги 5 – 4 асрларда яшаб ўтган Юнон файласуфидир. У аввалига файласуф Хоргийнинг шогирди бўлган. Кейинчалик Суқротдан илм ўрганган. Антисфен чека Пирея шаҳрида яшасада, ҳар куни 40 стадия (1 стадия – 184,75 газ) йўл босиб, Суқротининг ҳузурига қатнаган. Кейинчалик Антисфен кинниклар мактабига асос солган. Файласуф Диоҳен Антисфеннинг энг иқтидорли шогирдларидан эди. Антисфен ўлимга ҳукм этилган устози Суқрот билан қатл олдидан ҳамсуҳбат бўлган. Антисфен биринчилардан бўлиб қуллар ва озод қашшоқларга хос буюмлар ҳамда либосларни ўзига раво кўрди. Шу йўл билан ўзи асос солган киник мактабининг бошқалардан ажралиб туришини таъминлади. Киниклар эгниларига калта жомакор камзул кийиб, қўлларида гадойларнинг тўрваси ва дарбадарларнинг таёғини кўтариб юрганлар. Эҳтиёжларни ҳар томонлама чегараламоқ Антисфен ҳаётини мазмуни саналган. У ўзини «зотсиз кўппак» деб атаган. 77 ёшида ўпка силига чалиниб, вафот этган.
Антисфеннинг қуйидаги асарлари маълум: «Хақиқат», «Фикр ва билим ҳақида», «Савол ва жавоб ҳақида», «Севги, никоҳ ва фарзандларнинг дунёга келиши ҳақида», «Геракл».
Аристипп ҳаёти: ( милоддан аввалги 430 – 355 йиллар)
«Фалсафанинг фойдаси шундаки, у ҳар қандай одам билан сўзлаша олиш имконини беради», - деган эди файласуф Аристипп. Юнонистоннинг Кирена шаҳрида туғилиб ўсган бу файласуфни невараси билан чалкаштириб юбормаслик учун Катта Аристипп, деб аташган. Аристипп аввал Протагор, кейинчалик Суқрот қўлида тахсил олган. У роҳату ҳаловат инсон учун энг олий бахт, деб ҳисобловчи киреналиклар ёҳуд гедонистлар мактабини яратган. Аристиппни энг садоқатли издошлари орасида унинг қизи Арета алоҳида ажралиб турарди. Арета отасини ишини давом эттириб, муаллималик қилган ва ўғли Кичик Аристиппга ҳам фалсафа илмини ўргатган.
Аристипп Суқротнинг шогирдлари орасида биринчилардан бўлиб, тингловчилардан пул олиб устозига жўнатиб турган.
Ҳашамдорлик ва башанг кийинишни хуш кўрган нозиктаъб Аристипп олам кезиб, киборларча ҳаёт кечирган. Афсуски, унинг бирорта ҳам асари бизгача етиб келмаган.
Шарқда Афлотун номи билан машҳур бўлган Платоннинг фикрича руҳни қанотли от арава ва извошчига ўхшатиш мумкин, Извошчи ва отлар ўртасидаги муносабат, тана ва руҳ ўртасидаги муносабат кабидир. Платонга кўра инсон руҳининг 3 та асоси бор: 1. Ҳайвонлар ва ўсимликларга хос ақлсиз асос. У туфайли тирик мавжудот ўзининг тана эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади. Руҳнинг мана шу қисми билан одам сезади, очлик ва ташналикни сезади. Бу асос инсон руҳининг катта қисмини ташкил этади. 1. Асоснинг интилишларига қарши чиқади. 2. Асос азоб ва қийинчиликлар асосидир. Бу қисм билан "одамнинг жаҳли чиқади, ғолиб чиқиш учун қийинчиликларга тайёр бўлади». Платон фикрига кўра, доим мана шу асослар ўртасида кураш кечиб, унинг оқибатлари тушларда намоён бўлади. Платоннинг тушларни тушунтириш кўп жиҳатдан замонавий фикрлардан бири фрейдизмга ўхшаб кетади. Чунки Платон ҳам уларнинг асосида майллар шу жумладан ҳақиқий майллар ётишини таъкидлаган. Платон руҳ тана ўлгандан кейин ҳам ҳаёт бўлади деб фикр юритади. Унинг ёзишича: "Агар руҳ абадий бўлса, унда руҳ ҳақида нафақат бу дунёда балки кейинги унинг ҳаёти хақида ҳам қайғуриш керак. Платон руҳ хақидаги ғоясининг етакчи қисми хиссиётлардир. Унда Платон биринчи ўринда одамлар учун роҳатланиш хисси турмаслигини айтади. Қорамол, от ва бошқа ҳайвонлар учун шундайдир, лекин одам учун I-ўрин у ёқда турсин, II-ўринда ҳам турмайди, хатто III-ўриндан ҳам анча узоқдадир. Платон ўзининг «Филеб» диалогида. Роҳатланиш, азобланиш ва ҳар иккисининг бўлмаслиги руҳнинг 3 хил ҳолатидир деб айтиб ўтади.
Афлотун келгуси авлодларга ҳеч қачон эскирмайдиган манна бу ўгитни мерос қолдирган: «Ҳақиқий ва тўғри фикрлай олувчи файласуфлар давлат тепасига келмагунча ёҳуд ҳукмдорлар илоҳий иқтидорлари ила том маънодаги файласуфлик мақомига кўтарилмагунларига қадар инсоният ёвузликдан қутулолмайди».
Do'stlaringiz bilan baham: |