Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ф. И.Ҳайдаров Н. С. Жўраев психология тарихи



Download 6,03 Mb.
bet1/65
Sana17.07.2022
Hajmi6,03 Mb.
#815416
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
психология тарихи



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ


Ф.И.Ҳайдаров
Н.С.Жўраев


ПСИХОЛОГИЯ ТАРИХИ
(ўқув қўлланма)



Тошкент – 2008
Аннотация:

Психология тарихи узоқ ўтмишга эга бўлиб асрлар давомида ривожланиб келмоқда. Ушбу қўлланмада психологиянинг тарихий илдизларига эътибор қаратилган бўлиб унда антик давр психологиясига қадимги Шарқ мамлакатларидаги психологик ғояларга, Европада уй²ониш даври психологиясига, Марказий Осиёдаги психологик таълимотларга, Ўрта асрлар психологиясига, Психология оқимлари ва мактабларига, психологиянинг ҳозирги кундаги холати каби масалаларга мурожат қилинган. Ушбу қўлланма амалий психологлар, педагогика психология мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга ва таълим тизимида психолог бўлиб ишлаётган мутахассисларга мўлжалланган.


Тақризчилар: п.ф.н. доц. С.Х.Жалилова


п.ф.н. доц. Х.М.Алимов.
Маъсул муҳаррир: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, психология фанлари доктори, профессор М.Г.Давлетшин.
Низомий номли ТДПУ Илмий Кенгашининг 2008 йил сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.
© Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети
Психология тарихи фанига кириш

Психология тарихи бошқа фанлар сингари қизиқарли ва мазмундор билимлар соҳасидан иборат. Психология тарихи инсоният томонидан ҳайвонларга ва инсонларга хос бўлган психик ҳаёт ҳодисалари ҳақидаги билимларнинг аста-секин тўпланиб бориш тарихидир. Инсоннинг ўзи хақидаги билимларни тўплаб ҳамда чуқурлаштириб боришидир. Биз психология тарихи билан танишар эканмиз инсон ва ҳайвонлар психик ҳаётини ўрганишга бўлган интилиш кишилар ҳаётини ҳар-хил тарихий босқичларда уларнинг қандай назарий ва амалий эҳтиёжлар билан тоқазо қилинганлигини, баъзи қонуниятлари қандай очилганлигини билиб оламиз. Психология тарихи тарихий ҳаётнинг босқичларида, фан ва маданиятнинг умумий тараққиёти муносабати билан психологик билимлар соҳаси қандай кенгайиб борганлиги ҳамда дастлабки яккаю-ягона бўлган психология қай тарзда тараққий этиб, бутун бир психология фанлар системаси даражасига кўтарилганлиги ҳақида ҳам маълумот беради. Психология тарихи психиканинг янада чуқур ва аниқ билиш имкониятини беради. Психология фани тараққиётга кўмаклашадиган фойдали илмий текшириш методларини изланиш ва яратишда катта ўрин тутади.


Психологиянинг бутун тарихи давомида идеализм ва материализм ўртасида кураш кечган. Бу кураш психология моҳиятини турлича тушунади, инсондаги психик ва физиологик ходисаларни ўзаро муносабатларини тушунишда ҳамда психология предметини тушунишда ифодаланган. Албатта, психология тарихида турлича қарашлар ва йўналишлар бўлишига қарамасдан бу фаннинг предмети, яъни инсон ва ҳайвонга хос бўлган психика, психик ҳаёт бирдайлигича қолаверади.
Биз ўзимизни ўтмиш билан бирга кўришимиз керак, чунки биз унга таянамиз. Умумий психологиянинг предмет ва методларидан фарқли равишда, психология тарихи психик воқеликни эмас, унинг ривожланиш тарихи ҳақидаги фикрлар турли даврларда қандай бўлганлигини ўрганади. Психологик фикрлар ўз тарихига эга. Бу тарихнинг вазифаси психика ҳақидаги илмий билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини: анализ қилиш, психологик фикрлар тараққиёти давомида психология фаннинг предмети бўлиб, аввал руҳ, кейин онг, кейин хулқ-атвор ҳисобланишини ўрганишдир. Психология тарихининг ҳозирги босқичида, аввалги босқичларда ажратиб ташланган психика ва хулқ-атвор /фаолият/ бирлиги тамойили тикланди. Умуман психологияда фикрлар тараққиёти ҳеч қачон бир текисда кечмаган. Баъзи даврларда у зигзаклар билан характерланган бўлса, баъзида ортга қайтган ёки бир жойда туриб қолган. Ҳар бир босқич ўз ютуқ ва камчиликларига эга бўлган. Эбингауз айтганидек: «Психология узоқ ўтмишга ва қисқа тарихга эга».
Психологияга оид билимларни ривожланишини ҳар хил даврлаштириш мумкин. Даврлаштириш ишига хронологик жиҳатдан ёндошилса, XVII аср психологиясига ҳудудий территориал жиҳатдан ёндошилса, Мексика психологиясининг тарихи, Америка психологиясининг тарихи кабиларга ажратиш мумкин. Демак, ҳар қандай даврлаштириш нисбийдир. Шуни ҳисобга олиб қуйидаги даврлаштириш схемасини ҳам навбатдаги вариантлардан бири деб ҳисоблаш керак.
Психология тарихи 2 та даврга ажратилади. Улар ўз навбатида кичикроқ даврларга бўлиниш принципига асосан тузилган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish