Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ф. И.Ҳайдаров Н. С. Жўраев психология тарихи



Download 6,03 Mb.
bet16/65
Sana17.07.2022
Hajmi6,03 Mb.
#815416
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65
Bog'liq
психология тарихи

Сократ ҳаёти: Сократ тахминан милоддан аввалги 470 йилда туғилган ва 399 йилда вафот этган. Унинг фаол фалсафий фаолияти натурфалсафа даврига ( милоддан аввалги 450-400 йиллар) тўғри келади. Софистларга замондош бўлган Сократ дастлабки Афиналик файласуф эди ва бутун умр бўйи она шаҳрида яшаган. Унинг отаси тоштарош, онаси эса доя бўлган. У аслзода ва бадавлат бўлмасада, ҳеч қачон ўзининг моддий аҳволинин яхшилашга уринмаган. Сократ Ксантиппага уйланган ва уч фарзандли бўлган.
У жуда кўримсиз қиёфага эга бўлган. У доимо эски либосларда, ялангоёқ юрган.
Аёллар борасида ҳам Суқротнинг омади юришмаган. Гарчи икки марта уйланган бўлса-да, оилавий бахтга эришаолмаган.
Сакрат асосий вақтини мунозар ва баҳсларда ўтказган. Баҳсларда доим унинг қули баланд келган. Шунинг учун кўпинча унинг сочидан тортиб калтаклашган, устидан кулиб ҳақоратлашган. Сакрат ҳаммасига дощ берган. Одамлар бундан ажабланишганда уларга қарата шундай деган: «Эшак тепса уни судга бераолмайман-ку!».
Сакрат моҳир раққос бўлган ва бундай машқни жисмнинг саломатлиги учун фойдали деб билган.
У талабаларга оғзаки сабоқ берган ва ҳеч қандай ёзма манба қолдирмаган. Тимей исмли шогирди: «Эй, устоз, нима сабабдан доно фикрларингизни қоғозга туширмайсиз?»- деб сўраганда, Сакрат: «Эй, Тимей ўлик ҳайвонларнинг терисига ишончинг ва тирик, барҳаёт фикрларга ишончсизлигинг жуда мустаҳкам экан», - деб жавоб берган.
399 йил Сакрат бир юртдошининг фитнаси туфайли фуқоролик меъёрларини бузганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган ва қатл этилган. Судда Сакратнинг оғзидан чиққан сўнгги сўзлар шундай бўлган: «Менга ўлиш учун, сизга эса яшаш учун бу ерни тарк этиш фурсати етди. Фақат бунинг қай бири афзаллиги Худодан ўзга ҳеч кимга аён эмас».
Судда 220 нафар одам Сакратнинг айбсизлигини ёқлаб, 280 нафар киши эса унга қарши овоз берган.
Сократ Платоннинг диалогларида тасвирланганидек, ғарбий дунё руҳига энг кўп таъсир кўрсатган кишилар сирасига киради. Сократ инсоний шахс сифатида у юксак маънавияти, камтарин ва оддий турмуш тарзи, зукколиги, самимийлиги, хушфеъллиги ва ҳазил-мутойибага мойиллиги каби хусусиятлари билан ажралиб турар эди. Бироқ Афиналик фуқоролар Сократ уларни кўчада ёки бозорда йўлдан тўхтатиб, суҳбатга солиб, қийин саволларга тутадиган ҳолатларда муайян даражада ноқулай вазиятга тушиб қолишарди. Бир қатор сабабларга кўра, Сократ ҳам софистлар каби ўзининг ёшлик даврини хазон қилиб, жамият учун хавфли одамга айланмоқда, деган қараш ҳам шаклланган эди.
Сократ ҳеч нарса ёзмаган. Унинг таълимоти (мабодо умуман унинг таълимоти хусусида гапириш мумкин бўлса) ҳақидаги бизнинг билимимиз у ҳақида бошқаларнинг ёзган асарларига асосланади. Асосан, булар Платон асарлари бўлиб, Сократ унинг диалогларида асосий роль ўйнайди. Шунинг учун Сократнинг аслида нималарни гапирганлигини ва Платоннинг диалогларида Сократ фикрлари билан Платон фикрлари ўртасидаги чегарани аниқлаш анча қийин вазифадир. Анна шу жиҳатни эътиборга олиб, Сократ фалсафасини Платоннинг баён қилгани тарзда талқин этишга ҳаракат қиламиз.
Сакрат ғояларини кенг тарғиб қилган ва унинг ишларини давом эттирган шогирдларидан бири Антисфен ва Аристипдир.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish