Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

қизариб
аранг сўзлади Сабо 
(У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар).
АНОР ДОНАСИДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Сочилмоқ,
ҳар томонга тартибсиз таркалмок.
Аммо, у ноёб кашфиёти лаззатидан завкланиб, анор донаси- 
дай 
сочилган
хаёлларини ҳадеганда жамлай олмади (А. Абдул- 
лаев. Дард). Пастликда, тоғ ёнбагирларида ястанган боғ-роғлар, 
шудгорланган бўрсилдок ер, адирликда анор донасидек 
сочил-
ган
кўй-эчкилар кичрайиб-кичрайиб кўринади (И. Зойир. Қисмат 
ўчи). У минора тепасига етай деганида ғиштлар анор доналари- 
дай 
тўкилди
(Т. Малик. Шайтанат). Кўнгли бўш отаю шафкатли 
онадан таркалган фарзандларнинг бари узокда, турли жойларга 
анор доналари каби сочилиб кетишган, у доналардан бошка 
анор буталари ўсиб чикиб, мева ҳам солиб улгуришган (И. Сул- 
тон. Озод).
27
www.ziyouz.com kutubxonasi


А Р В О Ҳ
Жуда 
озгин, ориқ; сассиз
ҳаракат қилмок. Одамнинг жисми 
ва унинг ҳаракати ҳакида.
Зинадагилар орасидан арвохдек 
озгин,
заҳил юзли чол аж- 
ралиб чиқди. Бошида кора шляиа, эгнида кора плаш, оёғида яп- 
янги, ялтирок туфли (Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Арвоҳ 
сингари 
ориқ,
Боши ҳам сарак-сарак (Миртемир. Шумгия). 
Оч арвохдай 
озгин
ва новча бу одам тоғларнинг тошларигача 
кўрикларди (Н. Норкобилов. Тог одами). У изимдан арвохдай 
сассиз-иларпасиз
эргашиб келарди. Мен ишхонага кириб кетгач
у муюлишда бир оз айланиб юрди, сўнг қайрилиб хиёбонга ки- 
риб кетди (Н. Эшонкул. Хаёл тузоғи). Хотиним ўладиган кунла- 
ри арвохдай бўлиб колганди (Н. Эшонкул. Қора китоб).
А Р И
АРИДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)
Ғувулламоқ, гингилпамоқ,
ғовур-ғувур шовкин чикармок, та- 
савнурда шундай овоз эшитилмоқ, ёкимсиз минғирламок.
Букрининг важоҳати шундай кўркинчли эдики, ғала-ғовур 
бирдан сўниб, аридай 
гувуллаган
оломон сув қуйгандай жим 
бўлиб колди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). Йўл-йўлакай Хайри- 
нисонинг бошини хаёллар аридай 
гувуллаб
талай бошлади 
(Мирмуҳсин. Сурат). Директор «Арига ўхшаб 
гингилламай
ўл» 
деб кўйди ичида (Н. Аминов. Тарбиявий соат). Самолёт хий- 
ла баланд кўтарилгани учун салондаги бояги иссиқцан энди 
асар ҳам колмаган, одамлар ўзларини елпишдан кутулиб, бир- 
бирлари билан ковокка камалган арилардек гўнғир-ғўнғир 
килиб кетишяпти (Т. Пўлат. Ичкуёв).
(ХУДДИ) (ЧЎП СУКИЛГАН) АРИ УЯСИ (//ИНИ)ДАЙ (КАБИ)
1. 
Ғувуллаган
овоз чикармок, ғала-говур, шовқин-сурон сол- 
моқ.
Ари уясидек 
гувуллаб турган
аудитория бирдан сув куй- 
гандек жимжит бўлиб колди (О. Ёқубов. Мукаддас). Бошкарма 
тонгданок арининг инидай 
гувуллаб қолган
эди (А. Мухтор. 
Давр менинг такдиримда). Аҳолиси курд, форс, озарбайжон 
ва туркманлардан иборат бўлган бу шаҳар арининг инидек 
гувуллар эди
(М. Осим. Аждодларимиз қиссаси). Сафаркул ўз 
дастаси билан кишлокнинг шимол томонидан кирди. Эгри-бугри
АРВОҲДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
28
www.ziyouz.com kutubxonasi


тор кўчалар ёнига курилган кичкина-кичкина қовлилар чўп 
суқилган ари уясидай 
гувуллашмоқда зди
(С. Айний. Куллар). 
Окара бошлаган даштда от чоптириб юрган одамлар кўринди, 
қароргоҳ чўп суқилган ари уясидай 
гувулпаб қолди
(О. Екубов. 
Улугбек хазинаси).
2, 
Тасаввурда 
гувуллаган
каби овозни туймок. Инсоннинг 
боши, миясига нисбатан.
Боши худди ари уясидай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish