Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

авлиёдай
ўхшатиш эталони таркибида 
-дай
кўшимчаси эмас, 
каби, сингари, сифат
аналитик шакллари \ам нутк талабига 
кўра кўлланаверади, 
ангишвонадай, зигирдай
каби ўхшатиш эта- 
лонларида 
-дай
ўрнида аналитик шакллар айтарли қўлланмайди. 
Шунинг учун ўхшатиш эталонларида мазкур аналитик шакллар 
кўлланиши мумкин бўлган холатларда бу шакллар луғатда кавс 
ичида кўрсатилган, аксинча бўлса, мазкур шакллар эталонларда 
кўрсатилмаган. Айни пайтда ўхшатиш эталонлари олдидан ке- 
либ, ўхшатиш мазмунини янада кучайтирадиган 
худди, мисоли
каби унсурлар хам, айникса, улар далилловчи иллюстратив ми- 
солларда иштирок этган бўлса, ўхшатиш эталонлари таркибида 
қавс ичида келтирилган.
Айрим ўхшатиш эталонлари бир неча лексик-тузилмавий 
вариантга эга, луғатда бу вариантларнинг хар бири алохида- 
алоҳида эмас, балки бир луғат мақоласида изохланган. Маса- 
лан, 
боши кесилган илондай, калласи кесилган илондай, боши ян-
чилган илондай, боши эзилган илондай
каби ўхшатиш этапони 
вариантларидаги ўзгарувчи бирликлар кавс ичида кўрсатилиб, 
бир луғат маколаси сарлавҳаси шакллантирилган, яъни: 
боши
(калласи) кесилган (янчилган, эзилган) илондай.
Албатга, мазкур 
вариантларда сезиларли семантик-эстетик фарк бўлмагани са- 
бабли барчаси учун бир изох билан чегараланилган.
Луғатни тузиш билан боглик техник-амалий ишларни амал- 
га оширишда якиндан ёрдам берган ЎзФА Алишер Навоий 
номидаги Тил ва адабиёт институтининг илмий ходимлари 
Д. Рахматуллаева, Ё. Ҳайдаров ва Ф. Мусаеваларга муаплифлар 
самимий миннатдорчилик изхор этади.
20
www.ziyouz.com kutubxonasi


А
А В Л И Ё
(МИСОЛИ) АВЛИЁДАЙ <КАБИ, СИНГАРИ, -СИФАТ)
1. 
Бегуноҳ, азиз, табаррук
, имон-эътикодли.
Знди, айбга буюрмайсан, - деб кулди Яхшибоев. - Энди 
мен мисоли авлиёдай 
бегуноҳ
бўлиб колдим, ҳаддим сиғадики, 
сендан сўрайман (М. М. Дўст. Лолазор). Ойбек Миртемир дом- 
ла учун авлиёдек 
азиз ва табаррук
инсон эди (Н. Каримов. 
Тўрғай). Сақко жуда пок, авлиёсифат йигит эмиш, Ҳумоюн 
унинг яхшилигига жавобан шу ишни килиб, ўз гуноҳларидан 
покланмокчи (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Мен учун сиз 
поклик тимсоли эдингиз, соҳиб Низом!.. Ҳазратим ҳам сизни ав- 
лиёдек софдил йигит деб улуғлар эдилар (П. Қодиров. Ҳумоюн 
ва Акбар). Тоғ қоровули умрида биринчи марта ғалати тортиб 
кетди. Узини бу авлиёдек одамнинг олдида ҳакирдан-ҳақир 
туйиб, кимирлашга-да, йўл бошлашга-да ожиз сезди (М. Ман- 
сур. Жудолик диёри).
2. Диёнатли, азиз одам сифатида 
эъзозланмоқ,
хурмат кўрса- 
тилмок.
Мен уни авлиёдай 
эъзозлаб
юрдим-у, тўсатдан йўкотиб кўй- 
дим (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Китоб муаллифлари эса 
авлиёдай э
ъзозланарди.
Ҳозир китоб кам нусхада босилади ва 
жуда қиммат (С. Унар. Китоб ифори). Кўрганларимни гапириб 
тугатолмасман, эшитиб ҳамма ҳайратда ёкасини ушлар, мени 
авлиёдай билиб, келиб зиёрат килишар деб ўйлаган Холхўжани 
ҳеч ким тузукрок гапга ҳам солмади (А. Мухтор. Фано ва бако).
А В Т О М А Т
АВТОМАТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Тез ва бир маромда 
ишламоқ;
тез 
гапирмоқ.
Калла ишламаяпти, - деди у охири, - корин очқаб кетди- 
да, қорин. Бирор нарса еб олайлик, кейин автоматдай 
ишлаб
кетади
(А. Кўчимов. Баланд тоғлар остида). Ассалому алай- 
кум, Валижон ака, - деди кўшқўллаб сўрашиб. - Яхши кетиб 
қолмаган экансиз, - у автоматдай тариллаб 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish