Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

кўршшоқ.
Энди «қизингни каттакон киламан» деса, кўзингга балодай 
кўриняптими?
(И. Зойир. Қисмат ўчи). Плаш кўзимга бало- 
дай 
кўринди-ю,
дарров комиссион магазинга топшириб келдим 
(К. Қаҳҳорова. Чорак аср ҳамнафас). Кечагина кўзига балодай 
кўринган
қизнинг ҳар бир хатти-ҳаракати, ҳар бир сўзи йигит- 
чага жозибали бўлиб кўрина бошлади. (М. Абдураҳмонова. 
Қизил олма). Атрофдаги уни ўраб турган борлиқ кўзига бало- 
дай 
кўринди
(С. Вафо. Телефон). Билдимки, кўзига ҳамма нар- 
са балодай бўлиб 
кўринади.
Хуллас, бу ёруғ оламдан кўнгли 
узилган (Н. Раҳмат. Ҳазордан Ллламагача). У ерни ўзи топиб, 
ўзи гаплашиб, бечора аммамни ташлаб келди-ку! Ўшандан бери 
кўзимга балодек 
кўринади
у. Тошбагир! (Э. Аъзам. Жаннат ўзи 
кайдадир).
(ХУДДИ) СУВДАГИ БАЛИҚДАЙ
БАЛО-КАЭОДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Бостириб ке.шоқ, ёпирилмоқ,
кўркинч солиб, ваҳшат солиб 
келмоқ;
жуда ҳам ёмон.
Акбарнинг назарида, ёв филлари ер тагидан кайнаб 
чиқаётганга ўхшар, қанчаси замбарак ўкига учиб, чуқур 
хандақларга қулаб йиқилса, ундан ҳам кўпроғи оркадан бало- 
қазодай 
бостириб келарди
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). 
Бало-казодай 
ёпирилганда
, ҳўлу курук баравар ёнади (М. Али. 
Улуғ салтанат). Шу тун Ҳусайн бало-казодай 
ёпирилиб келган
қиргинлардан унсиз оҳ тортаётган Бухоро каби жудолик олови- 
да ёнаётган Сафармурод сингари ярадор охудек тўлганиб чиқди 
(А. Жўраев. Юлдузлар уйгонди). Мезон ойи бошланганда Аму- 
дарё томондан Абусаид ўттиз минг кўшин билан бало-казодай
34
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳиротга якинлашиб 
келаётгани
маълум бўлди (П. Қодиров. 
Шоҳрух ва Гавхаршод). Бечоранинг ичмаган куни йўк эди. Рас- 
сомни эслаб Матрасулнинг кўнгли бузилди. Арақ бало-казодай 
кўринди (А. Жўраев. Ваъда). Индамасанг, ука, онт ичаман, кеч- 
гача сени уришим, уриб ўлдиришим мумкин. Ишонасанми? 
Ҳали кўзимга бало-қазодай кўриндинг (Ш. Холмирзаев. Озод- 
лик).
К А Р Г
(МИСЛИ) БАРГДАЙ (КАБИ, ЯНГЛИҒ)
1. Енгил 
титрамоқ,
оҳиста 
қалтирамоқ; титроқ.
Инсоннинг 
рухий-ҳиссий холатлари ҳақида.
Бир баргдайин 
титрадим,
толдим (А. Орипов. Оилада 
туғилса гўдак...). Қора тарих конунлари ёнди, киз! Қора турмуш 
дўзахлари сўнди. Қиз! Юракларинг 
титрамасин
барг янглиғ, 
Ёз кушлари бутокларга кўнди, киз... (Миртемир. Ана, боғлар...). 
Сенинг остонангда баргдай 
қалтираб
, Йиқилдим окибат бехуш, 
бедармон (Ж. Камол. Бўронлар танимни отди ҳар тараф). Мак- 
тубингиз баргдай 
титроқ
кўксимга босиб...(Ҳ. Худойбердиева. 
Шукр, тағин мактубингиз...). Икки кошинг ўсма бирлан Бўлди 
жуфт наргисли барг, Икки баргинг қошида мен 
Титрагайман
мисли барг (Э. Воҳидов. Барг). Уруш деган сўзни эшитсалар, 
баргдай 
титрайдиган
бўлиб колганди боёкиш (А. Жўраев. 
Юлдузлар уйғонди).
2. Бирдан 
узилмоқ, учмоқ,
тамом узилиб тушмок. Одам ва 
унинг умри, бевакт ўлими ҳақида.
Ҳа, мен шохидайдим, агар силкинсам, Баргдай 
узилиилинг
аник эди, ха (Миртемир. Туткун киз). Баргдай 
узилиб
кетсам, 
Унутмас мени богим (У. Носир. Боғим). Йигирма уч гул фасли 
Баргдай умримдан 
учди
(У. Азим. Бойчечак). 0 , баргдек 
учди
йиллар, учиб кетди хар екка. Бўртиб чиккан куртаклар айланди 
гул-япрокка (А. Суюн. Ойдалада).
Б А Р З А Н Г И
БАРЗАНГИДАЙ
Бақувват;
гавдаси жуда хам катта, бесўнакай. Одам ҳакида.
Тоштемирга негадир, эҳтимол, мўридан чиккандай коп-кора 
ва 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish