Низом ий номидаги тош кент давлат педагог ика


имоий онг, унинг асосий ш акллари



Download 9,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/107
Sana07.03.2022
Hajmi9,08 Mb.
#485362
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   107
Bog'liq
Фалсафанинг умумназарий масалалари copy

имоий онг, унинг асосий ш акллари.
Илмий фалсафа таълимотига мувофик, онг 
юксак даражада ташкил топган материянинг, яъни 
инсон миясининг махсули булиб, унинг хусусияти 
вокеликни инъикос эттиришдан иборатдир.
Онг—инсон миясининг функцияси булиб, унинг мохияти эса ташки реал 
дунёни инъикос эттиришдан иборат. Онгнинг мохиятини тугри очиб бериш 
учун унга онтологик, гносеологик ва ижтимоий жихатдан ёндашмок лозим.
138
3.3. Онг, ижт
О н г — м атер н и н н н г ю к с а к
ш а к л и булган м и яи н н г 
м ах су л и , б о р л и кн и н г 
и н ъ и ко си сиф атида


Унга онтологик жихатдан ёндошиш, онг — бу, табиат узок тарихий 
тараккиётининг махсули, материя эволюцияси жараёнида вужудга келган рухий 
ходисаларнинг хоееаси демакдир. Одам онги юксак даражада тузилган материя
- миянинг хоссаси, ташки олам вокелигининг инъикосидир. Бу хосса 
материянинг оддийдан мураккабликка, куйи дан юкорига караб ривожланиши 
ж араёнида пайдо булган, онг факат инсон миясига хос булган инъикос 
жараёнидир.
Илмий фалсафадаги онг масаласига дойр карашлар унинг инъикос 
назариясига асосланади. Инсон мияси ва уни ташки олам билан боглаб турувчи 
сезги каналлари булмаса, хеч кандай идроклар, тасаввурлар, тушунчалар хосил 
булиши мумкин эмас.
Онг муайян шаклларда, яъни фикр, шубха, эътикод, билим ва ишонч 
шаклларида мавжуд булиб, булар «онгнинг эпистимик шакллари (грекча 
episteme - билим) » номини олган.
Одамнинг ёки ижтимоий гурухининг фикри уларнинг у ёки бу масала 
буйича нуктаи-назарларини билдиради ва субъектнинг хаёт йулига, дунёни хис 
килиш га, дунёкарашига асосланган, у айрим шахсларнинг индивидуал 
тажрибаси ва бутун социумнинг коллектив тажрибаси билан, шунингдек, 
инсоннинг ва инсониятнинг хотираси билан узвий богликдир. Одамлар, катта 
гурухлар, бутун ижтимоий катламларнинг оммавий онгида ижтимоий фикр 
мавжуд булиб, у жамият эхтиёжларига ва манфаатларига оид жамият хаётининг 
далиллари, вокеалари ва ходисаларига нисбатан ижтимоий муносабатни 
билдиради.
Онгнинг 
бош ка 
бир 
эпистимик 
шакли 
шубхадир. 
У 
шундай 
маълумотларни, ахборотларни 
у
3
ичига оладики, уларнинг хакикийлиги, 
ишончлилиги ва фаоллигига субъект охиригача ишонмайди, унда шу 
маълумотлар тугрисида катьий фикр ва билим булмайди. Ш убха эски билимдан 
янгисига утишда мухим ахамиятга эга. Фалсафий фикр тарихида шубхд бир 
неча бор онгли методологик усул сифатида курол килиб олинган (антик 
скептицизм, 
Декартнинг 
универсал 
шубха 
принципи, 
хозирги 
замон 
релятивизми).
Ш убхага карама-карши уларок, эътикод онгнинг шундай шаклики, уни 
субъект тугри, хакикий, ишончли ва мантикан зиддиятли эмасб деб билади. 
Индивиднинг субъектив эътикоди 
(ихлоси) негизида куйидагилар ётади: 
муайян маълумотлар, ахборотлар ва фактларни исботсиз, аксиоматик тарзда 
кабул килиш хамда барча томонидан эътироф этилган фикрларни ва обрули, 
хурматли шахсларнинг фикрларини танкид ва тахдилсиз кабул килиш. Фактлар, 
кузатув ва турмуш тажрибасининг маълумотлари, илмий назариялар ва 
конунлар, мантикий далиллар, амалда ва фанда синаб курилган коидалар
139


объектив зьтикоднинг асоси хисобланади. Факат субъектнинг узи томонидан 
чукур англаб олинган, ботинан кайта ишланган, узлаштириб олинган 
билимгина унинг хакикий ва мустахкам гьтикодига айланади.
Онгнинг фикр, эътикод ва шубхани узида бирлаштирувчи, синтез килувчи 
шакли билимдир. Билим — дунёнинг субъектга маълум булган, унинг 
томонидан урганилган ва билиб олинган объектив хоссалари ва алокаларининг 
идеал ифодасидир. Янги замон фани ва фалсафасидан олдиндан дарак берган 
урта аср инглиз мутафаккири Роджер Бекон «Билим—кучдир», деган фикрни 
билдирган. Дар хаки кат, хакикий, аник билим — бу, инсон амалиётининг 
квинтэссенцияси, магзидир, инсониятнинг кун асрлик тараккиёт тарихи 
давомида туплаган коллектив тажрибасидир. Билимнинг мутлак ва нисбий 
томонлари булади. Билимнинг нисбий то.мони хакида Бертран Рассел бундай 
деб ёзган эди: «Хар кандай билим муайян даражада шубхалидир ва биз 
шубхалиликнинг кандай даражасида унинг билим булмай колишини айта 
олмаймиз»19.
Ишонч онгнинг билимга карама-карши томонидир. Билим одамга ишонч 
багишлайди, уни 
у ь т и к о д л и
килади. Ишонч эса, гарчи чин маънодаги билим 
булмаса-да, эътикоднинг олий даражаси сифатида намоён булади. Ишонч 
инсон учун чукур шахсий ахамиятга эга булиб, у объектив далилларга 
асосланмаган мулохаза тугрилигига хам ишониб муносабат билдиради.
Ишонч билан билим уртасида чукур принципиал фарк бор. Агар ишончда 
одамнинг субьектив эътикоди намоён булса, билимда объективлик, хакикийлик 
ва ишончлилик биринчи уринга чикади. Шу билан бирга билимда хам ишонч 
элементи бор: хозирги замондаги постиндусгриал жамиятда илмий билимлар 
обруси шу кадар каттаки, уларга амалда бутун инсоният шак-шубхасиз 
ишонади. Фаннинг юксак обруси, унинг 
к у п д а н -к у п
натижаларининг кундалик 
хаётга жорий этилиши ана шундай ишонч негизи булиб хизмат килади. Айни 
вактда ишонч даражасидаги билимлар оммалаштирилиб куйилади ва шунда 
ишончга таяниш консерватив асосга, индивид ижоди ва билишнинг тусигига 
айланади.
Индивиднинг 
асосий 
тузилмавий 
унсури 
рухиятдир. 
Онгнинг 
у зи 
эса 
рухиятнинг 
ривожланган куринишидир, чунки олий турдаги 
хайвонларда материя тузилишининг биологик даражасида вужудга келган 
рухиятнинг у зи мураккаб тузилишга эгадир ва тадрижий — эволюция 
натижасида борлик тузилишининг сифат жихатидан бошкача, ижтимоий 
даражасица онгни келтириб чикаради.
14 
: М и р ф и л о с о ф и и б -М ., 199 1 .Ч 1. 6 4 3 -6 5 6 -6
О н г ва р у х ият. О нг ва ти л . 
О н г в а у ч— у ш н и aiii .iam
140


Олий хайвонлар психикаси даражасида жуда мураккаб хатги-харакат, 
ташки 
шароитга 
мослашув, 
муайян 
максадга 
йуналтирилган 
фаолият 
ифодаланади, тахминий-тадкикий фаолият унсурлари шаклланади, акл - идрок 
элементлари ва бой, ривожланган хотира пайдо булади. Агар мураккаб 
психикали ривожланган хайвонларда атрофдаги мухит билан узаро таъсир 
усули, асосан, уларнинг тана тузилиши, физиологияси ва анатомияси билан 
аникданса, одамнинг онги - психика куринишининг олий шакли - факат 
одамнинг узига 
у х ш а г а н л а р
билан алокаси натижасида, яъни бевосита инсон 
борлигининг ижтимоий ташкилоти таъсири остида ривожланади. Одамнинг 
психикаси шахснинг рухий тузилишини, унинг характери, темпераменти, 
кобилиятлари, кадрият мулжаллари, узини-узи тахдил килиш ва бахолашини, 
индивидуал фикрлаш услуби ва турмуш тарзини белгилаб беради. Инсон 
психикаси онгни хам, инсон ички дунёсининг онг назоратидан ташкарида 
булган катламини, яъни онгости ходисасини хам уз ичига олади.
Инъикос — бу, кенг маънода моддий система алохида хусусиятларининг 
акс эттиришдан иборатдир. Инъикос материянинг хамма тузилиш даражасига 
хосдир. М атериянинг тараккиёт даражасига караб инъикос хам узгариб боради. 
Инъикоснинг юкори шакллари тирик материя билан богликдир.
Акс эттиришнинг муайян шакли булган сезгилар хайвонот дунёси 
тараккиётининг ил к боскичларида келиб чикиши билан бирга одамда купрок 
тараккий топди ва такомиллашди. Сезги объектив оламнинг субъектив 
образидир. Материя бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этиб, сезги хосил 
килади. Сезги мияга, нервларга, куз тур пардасига, яъни муайян суратда 
тузилган материяга боглик. М атериянинг мавжудлиги эса сезгига боглик эмас.
Одам мияси эса индивидларнинг ижтимоий табиатига кура купрок 
тараккий топган, асаб тизими хайвонларнинг сезгиларига карама-карши уларок, 
одам сезгиларининг янги сифат хусусиятларини келтириб чикаради. Одамнинг 
сезги аъзолари акс эттира оладиган хамма нарсани хайвонларнинг сезги 
аъзолари акс эттириш га кодир эмас. М асалан, бургут одамга Караганда анча 
узокни куради, лекин одамнинг кузи буюмларда бургутнинг кузига Караганда 
анча куп нарсани ажратади. Одамга нисбатан ит бирмунча нозикрок хид билиш 
кувватига эга, лекин у одам учун турли нарсаларнинг муайян белгиларидан 
иборат булган хидларнинг юздан бир хиссасини хам фарк кила олмайди.
Фан одам билан хайвонот дунёси уртасида биологик-физиологик маънода 
утиб булмайдиган чегара йуклигини исботлайди. Энг юксак даражада тузилган 
мавжудот — одам 
гирик табиат тараккиётининг энг юксак махсули 
хисобланади.
Одамнинг келиб чикиши хакида Марказий Осиё мутафаккирларининг 
фикрлари алохида эътиборга сазовордир. М асалан, Абу Али ибн Синонинг
141


фикрича, аввап тог-тошлар, сунг усимлик, хайвонот ва тараккиётнинг якуни 
сифатида инсон вужудга келг ан. Инсон бошка барча хдйвонот оламидан нутки 
ва акди, тафаккур килиши билан фарк килади.
«Тил ва тушунча сохиби булган тирик зотдан ортикрок мукам мал булган 
бирор зот йукдир», — дейди Фаробий.
Онгнннг вужудга келиши ва ривожланишида онгли мехнат хал килувчи 
омилдир. Инсоният узининг маьлум максадга каратилган онгли мехнати 
туфайлигина табиатни узига мос узлаштириш имкониятига эга булди. Инсон 
узининг онгли мехнати натижасида борликнинг янги шакли - ижтимоий хаётни 
вужудга келтирди. Шунинг учун хам мехнат одамнинг бебахо бойлиги, унинг 
яшаши ва хаётининг асосий замини хисобланади. Инсоният кундалик эхтиёжи 
учун зарур булган нарсаларни топиш жараёнида табиат предметларига дуч 
келиб, уларнинг хоссаларини билиб борган, уларни бир-бири билан таккослаб 
ажрата бошлаган.
Ишлаб чикариш учун зарур булган мехнат куролларини тайёрлаш ва 
такомиллаштириш 
жараёни 
онгнинг 
ривожланишига 
катта 
таъсир 
курсатганлиги шубхасиздир. Мехнат куролларининг авлоддан-авлодга утиб 
келиши. уз навбатида олдинги авлоднинг ишлаб чикариш тажрибасини, билими 
ва онгини кейинги авлодларга хам олиб утган. Кейинги авлод эса уз 
аждодларининг мехнат куролларини тайёрлаш ва у л ар дан фойдаланиш 
усулларини билиб олиб, уларда янада такомиллаштирган, Онг ана шу тарика 
мехнат билан тафаккурнинг бирлиги асосида такомиллашиб борган.
Инсоннинг энг асосий вазифаси ва урни, —деб ёзган эди Беруний, — мехнат 
билан белгиланади, инсон уз хохишига мехнат туфайли эришади.
Мехнат инсон онгини шакллантирган ва камолга етказган асосий омил 
хисобланади. Одамларнинг мехнат фаолияти тафаккур органи булган миянинг 
ривожланишига хам хал килувчи таъсир курсатади.
Онгга гносеологик жихатдан ёндошиш унинг фаолиятини, оламни билиш 
воситаси эканлигини эътироф этиш демакдир. Онгнинг мухим белгиларидан 
бири шуки, у тушуниб етилган билимдир. Инсон мияси ёрдамида фикр килади. 
Онгнинг маъноси — предметни билиш, узлаштириш, унинг мохиятини очиб 
беришдан иборат. Онг факат объектив олам инъикосини эмас, балки инсоннинг 
уч рухий фаолиятини англашни хам уз ичига олади. Онг вокеликнинг хам 
окилона, хам хиссий инъикосини камраб олади. Шунингдек, у инсон 
хиссиётларини, иродасини хам гавдалантиради.
ИРОДА—инсоннинг уз хатти-харакатларини онгли равишда гартибга 
солиш ва кузланган максадни амалга оширишда учрайдиган жами гусиклар 
(куркинч. журъатсизлик, шубха)ларни енгишга булган кобилиятидир. Ирода 
амалий фаолият жараёнида шаклланади хамда инсоннинг хам ташки олам
142


предметларини, хам уз шахсий имкониятларини билишига асосланади. 
И роданинг шаклланиши ва мустахкамланишида одамларнинг амалий фаолияти, 
мехнати асосий урин тутади. Ироданинг онгдаги фаолияти харакат максадини 
белгилаш да, бу максадга эришиш воситалари ва йул-йурикларини олдиндан 
аниклаб маълум карорга келишда намоён булади. Узини тута билиш, дадиллик, 
катьийлик, чидам ва токат, мустакиллик ва шу каби хусусиятлар ироданинг 
мухим белгиларидир. Ироданинг кучи шу сифатларнинг кай дараж ада намоён 
булиш ига караб белгиланади.
Барча рухий жараёнлар сингари хиссий-эмоционап холатлар хам мия 
фаолиятнииг натижасидир. Х,иссий холатларнинг пайдо булишига ташки 
оламда юз берадиган узгаришлар сабаб булади. Инсоний хис-туйгулар хаётнинг 
ижтимоий шароитлари билан узгаради. Бошкача айтганда, у ижтимоий шароит 
билан боглик холда намоён булади.
Эмоционал жараёнлар ва холатлар эмоционал хиссий кечинмаларнинг 
одатдаги асосий шаклидан иборатдир. Эмоция кандайдир бир хиссиётнинг 
бевосита намоён булишидир. Баъзи холларда эмоциялар таъсирчанлиги билан 
аж ралиб туради. Бундай эмоциялар одам ни харакатларга, мулохазаларга 
ундовчи кучга айланади.
Эмоциялар килинаётган харакатларнинг мавзуси булиши билан бирга, 
баъзан 
фаолиятни ташкил 
килувчи жихатларга айланади. 
Одамланинг 
хакикатни излаши хеч вакт инсоний хиссиётларсиз булмаган ва булиши 
мумкин хам эмас. Бошка томондан олганда, ортикча эмоционаллик жуда куп 
холларда объекгларни нотугри акс эттиришга, хулоса чикариш ва бахолашда 
мантиксиз холатга хам олиб келади.
ТАФАККУР—алохида тарзда тузилган материя — миянинг олий махсули, 
объектив оламнинг тушунчалар, мухокамалар, назариялар ва хоказолардаги 
инъикосининг фаол жараёнидир. Бошкача айтганда, тафаккур объектив 
оламнинг 
инсон 
миясида 
мавхумлашган, 
умумлашган, 
тил 
билан 
ифодаланадиган инъикосидир
Тафаккур аввало ижтимоий тараккиёт билан боглик, у узининг пайдо 
булиш хусусиятлари жихатидан хам, фаолият усули жихатидан хам, уз 
натижалари 
жихатидан 
хам 
ижтимоий 
борлик 
махсулидир. 
Тафаккур 
одамларнинг ижтимоий ишлаб чикариш фаолияти жараёнида пайдо булади ва 
вокеликнинг воситали инъикосини, унинг конуниятли алокаларини очиб 
беришни таъминлайди. Абстракция (мавхумлаш)б муайян вазифаларни уртага 
ташлаш ва уларни хал этиш йулларини топиш, гипотезаларни, гояларни илгари 
суриш 
каби жараёнлар тафаккурга хос хусусиятлар дир. Тафаккурнинг 
вокеликни умумлаштириб акс этгириши инсоннинг умумий тушунчалар тузиш 
кобилиятида намоён булади.
143


Инсон онги тараккиётида нутк, тил гоят мухим ахамиятга эга. Тилнинг 
пайдо булиши бевосита мехнат билан узвий равишда боглик. Одамзотнинг 
тарихий такомили хам, тили хам онгли мехнат натижасидир.
Тил - - тафаккур билан чамбарчас боглик. Инсон нутки булмаса, тил 
воситалари булмаса фикрлаш хам булмайди. Нутк фикрлаш куролидир, 
тафаккур булмаса тил ва нутк хам такомиллашмаган буларди. Тил ва тафаккур 
бир-бири билан мустахкам боглик булса-да, аммо уларни айнанлаштирмаслик 
лозим. Тафаккур — объектив реалликнинг инъикоси, тил эса фикрни ифода 
этиш усули, уни кайд килиш ва бошкаларга етказиш, билдириш воситасидир. 
Тил факат тафаккурнинг ифодаси эмас, балки унинг таянчи ва тараккиёти 
куроли хамдир. Инсоният жамияти томонидан яратилган ва кашф этилган барча 
нарсалар, 
ходисалар, 
тушунчаларни 
узида 
акс 
эттирувчи 
тил 
буюк 
умумлаштирувчанлик ролини бажаради. Жамиятнинг тараккий этиши билан 
тафаккур сингари тил хам тараккий килиб боради. Тил хам онг каби 
кадимийдир. Тил — амалиёт, онг махсули 
ва тафаккур тарзининг узгартириш 
воситасидир, бинобарин, тил онг сингари бошкалар билан мулокот килиш 
эхтиёжи туфайли пайдо булган.
Демак, онг ва тафаккур инсон миясининг махсулидир. Онгни, тафаккурни 
фикрлаш органи булган миядан ажратиб булмайди. Аммо бу муносабатга 
асосланиб онгни моддий деб хисоблаш мумкин эмас. Онгни моддий деб 
хисоблаш, тафаккурни материянинг куринишида ёки унинг бир булаги деб 
уйлаш мутлако нотугридир. Онгни моддийлаштиришга уринувчи вульгар 
материалистлар, фикрни хам моддийдир, деб даъво киладилар. Унинг 
намоёнд&гари — Молешотт, Бюхнер, Фогтлар эса жигар зардоб айиргани каби 
мия хам фикрни ажратади, деб хисоблайдилар. Улар онгни материядан иборат 
этиб куйиб, уни материя билан тенглаштириб, фикрни борликнинг моддий 
куриниши деб хисоблайдилар ва шу тарика материя билан онг уртасидаги, 
моддий ходиса билан идеал ходиса уртасидаги фаркни инкор киладилар.
Илмий фалсафа онгни вульгар материалистик тушунишни рад этиш билан 
бирга онг, тафаккур бутун материя га табиатдаги барча нарса ва ходисалар да 
сезувчанлик, тафаккур ва бошка хаётий функциялар бор, деган гилозоизм 
таълимотига хам карши чикади. Бу гоянинг хатолиги шундаки, у нотирик 
материя билан тирик материя уртасидаги фаркни хисобга олмайди.
Аник 
ифодаланган 
шаклда 
сезги 
материянинг 
юкори 
органик 
шаклларигагина хосдир, холбуки, бутун материя инъикос эттириш хусусиятига, 
яъни ташки мухит таъсирига муайян жавоб бериш кобилиятига эгадир. Бу 
хусусият маълум даражада сезги билан ухшашдир, лекин у билан бирдай эмас, 
шу гуфайли тафаккур, онгни бутун материяга хос булган хусусият деб 
булмайди.
144


Хозирги 
даврда 
фаннинг 
янги 
сохаси 
булган 
кибернетиканинг 
муваффакиятлари муносабати билан нотирик табиат предметларида хам 
фикрлаш 
кобилияти 
бор, деб курсатишга уриниш кучаймокда. Турли 
бошкарувчи системаларни ва бошкарув жараёнларини урганувчи кибернетика 
фани асосида ажойиб машинапар яратилади. Улардан айримлари сайёраларни, 
поездларни ёки мураккаб ишлаб чикариш жараёнларни бошкара олса, 
бошкалари матнни аник ва тез бир тилдан бошка тилга таржима килади, энг 
кийин математик топширикларни бажаради ва хоказо. 
Бу машинапар 
ташкаридан турли маълумотлар олишга, уларни «эсда саклаб колишга» 
лаёкатлидир. Бу эса айрим олимларнинг «аклли» машиналар сезиш ва хатго 
фикрлаш кобилиятига эгадир, деб айтишларига бахона булди.
Фан ва техниканинг хар кандай тараккиёти, шу жумладан, кибернетик 
м аш иналар 
тараккиёти хам инсонлар амалий фаолиятининг натижаси булиб, 
улар 
объектив дунё конунлари туфайли содир булади. Фикр ва сезги, ирода ва 
феъл-атвор, умуман инсон фаолиятини ташкил этган хамма нарса табиат 
махсули, юксак ташкил топган материя — инсон миясининг хоссасидан иборат. 
Кибернетик курилма билан инсон мияси уртасида катта гафовут бор. Инсон 
мияси кимё, физик конуниятлар билан бир каторда биологик конуниятларга, 
шунингдек, ижтимоий конуниятларга буйсунади. Инсон жамиятдан ажралган 
холда яшай олмаганидек, хар кандай кибернетик машина хам уз-узига мавжуд 
була олмайди ва уз «кобилиятларини» намоён эта олмайди. 
Инсон онги 
биологик асосларга эга, аммо у ижтимоий муносабатлар билан чамбарчас 
боглий холда ривожланади. Шундай экан, онг факат инсон мияси фаолиятининг 
махсули булиб, бундай нарса кибернетик курилманинг «электрон мия»сида хеч 
качон булмаган ва булиши хам мумкин эмас. Машинанинг имкониятлари 
канчалик кенг ва чексиз булмасин, уларга ижтимоий конуниятлар мансуб эмас. 
Кибернетик машиналар билан инсон миясида содир буладиган айрим 
жараёнлар ухшаш булса-да, лекин улар уртасида жуда катта фарк бор. Инсон 
табиатнинг 
энг 
нодир, 
ажойиб 
кудратли 
ижодидир. 
Ш ундай 
килиб, 
пировардида одам акли кибернетик машиналарни анча такомиллашган холда 
куришга имкон берди. Бундан инсон яратган машиналар инсондан устун 
туради, деган хулоса чикармаслик керак, чунки инсоннинг узи «аклли» 
машиналарни яратади ва уни бошкаради.
Одам биологик мавжудот сифатида хайвонларга хос барча хусусиятларга 
эга. Бирок, у и ж ти м ои й мухит (жамият)да яшаши туфайли узида муайян бир 
ижтимоий м охиягни хам гавдалантиради. Ш унинг учун «одам» ва «инсон» 
ту ш у н ч ал ар и д а 
умумийлик билан бирга айримлик (мухим тафовут) хам 
борлигини 
эътиборга олиш керак. Одам биосоциал мавжудот сифатида муайян 
в азиятларда 
хайвонлардаги каби икки нафс овораси сифатида узини намоён
145


этади. Агар одамда ижтимоий мохият биринчи уринга чикса, у уз нафсларини 
чегаралаш кобилиятига эга булади ва у социобиологик мавжудот - инсонга 
айланади. Муайян жамоа, жамият, маданият томонидан тарихан эътироф 
этилган одоб-ахлок маром (норма)лари, конун-коидалари, тартиб - интизомлари 
доирасида фаолият курсатадиган, шу нуктаи назардан уз-узини назорат эта 
оладигаи, яъни том маънода жамиятлашган индивидларнигина инсон дейиш 
мумкин. Бинобарин, одамнинг инсонга айланиши учун олий бир ибтидо ёки 
олий бир ижтимоий максадга комил ишонч, маънавий таянч зарур. Инсон шу 
ишонч доирасида харакат килиб, уз-узини назорат этиш имкониятига эга 
булади ва шу жараёнда у маънавий пок. ахлокий баркамол инсон булиб 
етишади. Муайян дунёкарашни гавдалантирадиган имон (ишонч ва эътикод 
туйгуси) туфайли одамда инсоф-диёнат, виждон, саховат, мурувват каби 
олижаноб ахлокий сифатлар шаклланади.
Одамнинг инсонга айланишида яна бир мухим омил — бу, уз-узини 
англашдир. Чунки ижтимоий хаёт инсондан факат объектив борликни, яъни 
табиат ва жамиятни билишнигина эмас, балки уз-узини англашни хам такоза 
килади. Бинобарин, инсон борликни, уз онги оркали уз-узини акс эттирар экан, 
у факат объектив реалликни, субъектив инъикосини хосил килибгина колмай, 
балки уз-узини хам, узининг максад ва манфаатларини хуллас, уз маънавий 
оламини 
хам яратади. Бунда у маълум даражада, теварак-атрофидаги 
нарсаларга узига хос дунёкараш га мувофик муносабатини, нимани инъикос 
эттираётганини, кандай манфаат ёки максад йулида харакат килаётгани хакида 
узига хисоб беради. Одамнинг инсонга айланишда, унинг хайвондан тубдан 
фарки айни шу уз-узини англашидан, узининг кимлиги ёки нималиги, 
нималарга ва кандай ишларга кодирлигини била олишидан бошланади. Бу эса 
узининг эхтиёжлари, максад ва манфаатларини, фаолиятининг йуналишини, 
жамиятх^а кандай роль уйнашини англай олишидан бошланади. Лекин бу 
узликни англаш инсонда уз-узидан, априор20 шаклларда юзага келмайди, балки 
у онг билан бирга, инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятлари асосида, унинг 
ижтимоий турмуш тарзи таъсирида шакллана боради. Бунда унинг уз-узини 
англаши уз фаолиятларини назорат килишда, узининг килаётган ишлари ва 
фаолиятлари учун масъулликни хис килишда намоён булади. Уз-узини англаш, 
шу билан бирга, одамларнинг узлари килган ишлари юзасидан узларига хисоб 
беришларида, уз фаолиятларини тугри ёки нотугри, деб топишида, уларни 
маъкуллаши, тасдиклаши ёки коралаши, рад килишларида хам ифодаланади. Уз
- узини англаш натижасида инсонда уз-узига ишонч пайдо булади, характери 
шаклланади.
20 А п р и о р - (л о т и н ч а: apriori - т а ж р и б а га ч а , д е г а н м аъ н о н и б и л д и р ад и ) и н с о н т а ж р и б а си д а н о л д и н у н и н г 
м и я с и д а м ав ж у д б у л у в ч и б и ли м .
146


Одам учун энг кийин, энг азиягли муаммо — уз-узини, яъни хайвондан 
фарк киладиган мавжудот эканлигини англашидир. Одамнинг инсонга 
айланиш ининг куйидаги шартлари бор: а) уз-узини хис этиш (сезиш); б) уз- 
узини идрок этиш (фахмлаш); в) муайян маънавият ва ижтимоий гурухга 
мансублигини англаш; г) одам уз «М ен»ига эга булиши, яъни мустахкам гоявий 
нуктаи-назарда туриб фаолият белгилаши, у 3 кадр-кимматини билиши ва 
бошкалардир.
Одамзотнинг узини англаши учун юксак ижтимоий максадлар ифодаси 
булган катъий ишонч, ички ахднома (имон) хамда идеал керак. Одамнинг 
инсонга айланишида аждодларнинг панд-насихатлари, угитлари, даъватлари 
хам, катта тажрибалари хам мухим урин тутади. Одамда чин инсоний сифатлар 
ёки гайриинсоний кусурлар шаклланишида мафкура хал килувчи ролъ уйнайди. 
Илгор гоялар асосида шаклланган 
ижтимоий институтлар, таъсир утказиш 
воситалари одамдаги инсоний сифатларни руёбга чикарса, тескари, ё тубан 
гоялар асосида карор топган ижтимоий институтлар, таъсир утказиш 
воситалари индивидларда тошбагирлик, локайдлик, одам зотига беписанд 
карашдан иборат кусурлар шаклланишига сабаб булиши тарихдан маълум.
Онгга ижтимоий жихатдан ёндашиш унинг 
ижтимоий хусусиягларини, мохиятини очиб 
беришни такоза этади. Одамзотнинг узида 
биологик асослар бор, албатта. Бирок, одамзот жамиятда яшагани учун 
ижтимоий онг оркали фаолият белгилайди. Ижтимоий онгнинг мохиятини, 
унинг ривожланишини ижтимоий борлик белгилайди ва шу жихатдан у 
бирламчидир. Ижтимоий борлик — бу, жамиятнинг моддий ишлаб чиыариш 
муносабатлари йигиндисиб тизимидир.
Бирок, марксча моддийлик монизмидан келиб чикиб, моддий борликни 
идеаллаштирмаслик зарур. Чунки, маънавий борликни унинг соясида колдириш 
одамзотдаги хайвоний хирсларни кузгатиб юборади.
Ижтимоий борлик — бу, индивидларнинг ишлаб чикариш системасида 
тутган урни, ишлаб чикариш воситаларига булган муносабатлари, жамиятдаги 
мавкеидир.
Ижтимоий онг - ишлаб чикариш муносабатларини узида акс эттирувчи, 
жамиятнинг умумий маънавий хаёт даражасини ифодаловчи хис-туйгу, гоя ва 
карашларнинг мажмуи. У жамиятдаги сиёсий, хукукий, ахлокий, фалсафий, 
диний, эстетик карашлар, кечинмалар шаклида намоён булади. Ижтимоий 
борликни ижтимоий онгга нисбатан бирламчи, деб караш жамият аъзоларида 
маънавий кашшокдик, ахлокий нопоклик иллагларини кузгаб, унинг дахшатли 
хайвон киёфасида узини намоён этиш ига олиб келади. Буни моддий жихатдан
147

Download 9,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish