Маъруза 2
Катализнинг умумий принциплари
Катализ ходисаси бир неча умумий принципга эга.
1. Катализаторлар сайлаш (селектив) хоссасига эга. Хамма кимёвий реакциялар учун умумий катализатор бўлмайди. Маълум катализатор айрим реакцияни ёки реакциялар грухини, агар реакция бир қанча йўналишлар билан борса, маълум йўналишни тезлаштиради.
2. Катализаторлар реакция мувозанат константа қийматини ўзгартирмайди. Катализаторлар назарий йўл билан хисоблаб топилган миқдорга қараганда, кўп махсулот хосил қилишга ёрдам бермайди. Фақат керакли махсулотни қисқа вақтда олишга имкон беради
3. Катализатор таъсирида тескари ва тўғри реакцияларнинг тезлиги бир хилда ошади.
Гомоген катализ
Гомоген катализни бориш механизми кимёвий назария билан тушунтирилади. Бу назарияга мувофиқ, гомоген катализда жараённинг тезланишига сабаб, фаолланиш энергиясини камайишидир. Жараён бирин кетин борадиган қатор жараёнлардан иборат бўлиб, бунда бир қанча оралиқ моддалар хосил бўлади. Бу оралиқ моддаларни хамма вақт ажратиб олиб бўлмайди. Уларнинг борлигини турли усуллар билан аниқлаш мумкин. Фараз қилайлик
А-В→ С
реакция катализатор иштирокида борадиган бўлсин. Бу реакция қуйидаги босқичлар билан боради.
А) Реагентлардан биттаси катализатор билан бирикади.
А+К АК
Б) бу АК оралиқ бирикма иккинчи компонент билан актив комплекс бирикма хосил қилади.
АК+В→(АВ)*К
Актив комплекс ажралиб (С) махсулотни беради.
(АВ)*К→ К+С
Агар катализатор иштрокисиз хосил бўлган актив комплекс, катализатор мавжудлигида хосил бўлган актив комплесга ўтганда, иссиқлик ажралса,
(АВ)*+К→ (АВ)* К-Q
Экзотермик бўлса, катализатор мавжудлигида активланиш энергияси Е камаяди.
Таянч ва иборали сўзлар
Катализ, катализатор, реакция, гомоген, фаолланиш, комплекс, эгзотермик.
Саволлар
1. Катализ ходисаси нечта принципларга эга?
2. Катализнинг биринчи принципин айтиб беринг?
3. Катализнинг иккинчи принципин айтиб беринг?
4. Катализнинг учунчи принципин айтиб беринг?
5. Гомоген катализни мисолда тушунтириб беринг?
Адабиётлар
1. И.Л. Гурьевич «Общие свойства и первичные методы переработки нефти и газа» М., Мир, 1973, 271 стр.
2. В. Смидович «Крекинг нефтяного сыря и переработка углеводородов», М., Химия, 1980, 327 стр.
3. Ч. Томас. «Промьшленные каталические процессы и эффективные катализаторы» М., Мир, 1973, 271 стр.
4. Е.Д. Радченко и др. «Промьшленные катализаторы. Гидрогенизации переработки нефти» Л., Химия 1985, 274.
5. Р.З. Магарил «Теорические основы химических процессов переработки нефти» Л., Химия, 1985, 274 стр.
6. Масагутов Р.М. «Алюмосиликатные катализаторы и
изменение их свойства при крекинге продуктов » Л., Химия 1985,274 стр.
7. Х.Р. Рустамов «Физик кимё » Т., Узбекистан, 2005, 486 бет.
8. Б.Н. Долгов «Катализ в органической химии» Л., 1959, 807 стр.
9. Семёнов Т.А. Лейтеса И.Л. «Очистка технологических газов» М., Химия, 1977, 487 стр.
Do'stlaringiz bilan baham: |