Нефтни қайта ишлашда каталитик жараёнлар фанида маърузалар матни



Download 498 Kb.
bet8/29
Sana03.06.2022
Hajmi498 Kb.
#631554
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
2 5192768262915494228

Тейлорнинг энергетик назарияси
Тейлорнинг энергетик назариясига кўра, катализатор юзасидаги атомлар, катализатор ичидаги атомлардан ўз энергияси жиҳатидан фарқ қилади. Шунинг учун бу назария энергетик назария деб аталади. Катализатор ичидаги атомларни бошқа атомлар бир текис қуршаб олади, шунга кўра валентлиги тўйинган, катализатор юзасига жойлашган атомлар фақат ўзидан пастроқда жойлашган атомлар билан ўралган бўлади ва улар билан таъсирлашади. Шу сабабли катализатор юзасида жойлашган атомларнинг валентликлари ва шу сабабдан юзада жойлашган атомларни энергияси ортиқча бўлади. Юзада жойлашган атомларнинг қаерда жойлашганлигига қараб, уларнинг энергияси турлича бўлади. Катализатор қирраларида жойлашган атомларнинг энергияси, юзада жойлашган атомларнинг энергиясига қараганда кўпроқ бўлади. Катализатор юзасида рқагентларни адсорбцияланиши бутун юза бўйлаб эмас, балки актив марказларда боришни Лэнгимюр кўрсатиб берди.
Катализатор юзасида бир неча хил кучли ва кучсизроқ марказлар бўлиши мумкун. Мисол тариқасида, темир катализатор устига адсорбцияланганида ажралиб чиққан иссиқлик, катализатор юзасига адсорбция қилинган газнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Юзанинг кўп қисми газ билан қопланганлиги сабабли кам иссиқлик ажралиб чиқа бошлайди. Олинган натижалар катализатор юзасида ҳар хил активликга эга бўлган марказлар борлигидан далолат беради.


Катализнинг электрон назарияси
Катализ ходисасини электрон тузилиш билан тушунтиришни С.З. Рагинский ва Ф.Ф. Волкенштейн металларни катализатор сифатида ишлатилиши электрон бериш хусусияти билан боғли!ушгига асос қилиб олган.
Металнинг электр ўтказувчанлиги унинг таркибида нейтрал ионлаштирилган атомлар ва эркин электронлар борлиги билан боғлиқдир. Металларнинг фазовий решоткасида мусбат ионлар электрон булути билан ўралган бўлади. Металл оксидлари кўпинча катализатор сифатида ишлатилади. Унинг тузилиши Ме+ ва О- ионларидан иборат бўлиб, нормал температурада токни кучсиз ўтказади. Температурани кўтарилиши билан электр ўтказувчанлик ошади. Температура таъсирида оксидлардаги ионларнинг таъсири тезлашади.
Металлардан тайёрланган катализаторларни электр ўтказувчанлик ҳодисаси, металларнинг ковалент ёки электровалентлик хусусиятлари адсорбцияланган молекулаларга таъсир этиб, унинг реакцияга киришиб кетишини ва янги модда ҳосил бўлишини тезлаштириши мумкун, деган хулосага келиши мумкин.
Л.В. Писаржевский томонидан металларни катализатор сифатида ишлатилиши, унинг эркин электронлари билан боғлиқлиги билан тушунтирилади.
Айрим муаллифлар ўзларининг илмий ишлари натижаларига қараб, катализаторнинг активлиги унинг электр ўтказувчанлигига боғлиқ деган хулосага келдилар.
Реал шароитда катализатор юзасида эркин электронлар бўлиб, уларнинг юзадаги ҳаракатидан электрон булути ҳосил бўлади. Ана шу озод электронлар реагент молекулаларига таъсир этиб, уни қўзғатади ва янги моддани ҳосил қилади. Электрон битта металл ионидан иккинчи металл ионига ўтиб, электр ўтказувчанлигини вужудга келтиради.
Манфий зарядланган иондан озод электронни кўчиши натижасида манфий электрон нейтрал атомга айланади. Озод электрон катализатор юзасида ҳаракатида бўлиб, мусбат ва манфий валентлик ҳосил қилади. Озод электрони юзада ҳаракатланиши натижасида ташқаридан берилган тўйинмаган валентликка эга бўлган атом ёки молекула билан тўқнашиб катализатор юзасида бирикма ҳосил қилади.
Ион тузилишга эга бўлган катализатор юзасида тўйинмаган эркин электронлар ҳисобига вужудга келади.



Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish