Қаттиқ материал заррачаларининг оқим билан чиқиб кетиш режими сочилувчан майда донадор материалларни узатиш (пневмо – ва гидротранспорт) учун ишлатилади. Агар оқимнинг тезлиги заррачаларнинг муаллақ тезлигидан ортиб кетса, заррачалар оқим билан ҳаракат қила бошлайди, натижада пневмотранспорт режими юзага келади.
Пневмотраснпорт режимда қаттиқ заррачаларнинг тезлиги Wτ юк ташувчи оқим тезлиги Wn дан кам бўлади. Бундай ҳолатда юк ташувчи оқим ҳаракатланувчи заррачаларга нисбатан нисбий тезлик WС билан сирғанади (WC=Wn – Wτ). Бундай оқимда ташилаётган заррачаларнинг концентрацияси (1-ε) га тенг бўлади.
Вертикал пневмотранспортда ҳаракатланувчи заррачаларнинг нисбий тезлигини аниқлаш учун (4.16) тенгламадан фойдаланиш мумкин:
, (4.21)
бу ерда
.
Пневмотранспорт режими учун қаттиқ заррачаларнинг ҳаракатланувчи оқимдаги нисбий концентрацияси m муҳим аҳамиятга эга:
, (4.22)
бу ерда GT – узатилаётган қаттиқ заррачаларнинг массаси, кг; G – ҳаракат-лантирувчи агентнинг массаси, кг; VТ – заррачаларнинг ҳажми, м3; V – ҳара-катлантирувчи агентнинг ҳажми, м3; ρT ва ρ – қаттиқ заррачалар ва ҳара-катланувчи агентнинг зичликлари, кг/м3; =VT/V – узатиш коэффициенти.
Қаттиқ заррачаларнинг ҳаракатланувчи нисбий концентрацияси қиймати кенг чегараларда ўзгарган ҳолатларда ҳам пневмотранспорт ишлаши мумкин. Коэффициент m нинг қиймати ортиши билан ҳаракатланувчи агентнинг сарфи қисқаради, оқим ва заррачаларнинг ҳаракатланиш тезлиги камаяди, бироқ бундай шароитда оқимдаги қаттиқ заррачалар концентрацияси (1-ε) нинг ортиши туфайли напорнинг йўқолиши кўпаяди. Шу сабабдан ҳар бир аниқ шароит учун m нинг қиймати қуйидаги омилларга қараб аниқланилади: энергия сарфлари, пневмоқувурнинг диаметри, пневмоторанспорт пайтидаги заррачаларнинг ейилиши ва ҳоказо.
Пневмотранспорт пайтида напорнинг умумий йўқолиши ΔР ни қуйидаги тенглама орқали ифода қилиш мумкин:
ΔР = ΔРст + ΔР1 + ΔР2 + ΔР3 , (4.23)
бу ерда ΔРст – статик напор; ΔР1 – ҳаракатлантирувчи агентнинг пневмоузатгич девори юзасига бўлган ишқаланиш туфайли напорнинг йўқолиши; ΔР2 – узатилаётган материал заррачаларининг пневмоузатгич девори юзасига бўлган ишқаланиш туфайли напорнинг йўқолиши; ΔР3 – узатилаётган материалнинг тезлигини ошириш пайтида йўқолган напор.
Заррачалар оқимини баландлик Н га кўтариш пайтидаги статик напор қуйидаги тенглама орқали топилади:
ΔPст=Hg[(1-ε)ρт+ερ]. (4.24)
Агар ҳаракатлантирувчи агент сифатида нисбатан кичик босимли газ ёки буғ ишлатилганда ρ нинг қиймати ρт нинг қийматига нисбатан анча кичик бўлади, бундай шароитда (4.24) тенглама бироз соддалашади:
ΔPст=Hg(1-ε)ρт . (4.25)
Ҳаракатланувчи агентнинг пневмоузатгич деворига ишқаланиши туфайли йўқолган напорни қуйидаги тенглама орқали аниқлаш мумкин:
, (4.26)
бу ерда λ1 – гидравлик қаршилик коэффициенти, D – пневмоузатгичнинг ички диаметри; Н1 – пневмоузатгичнинг маҳаллий қаршиликларни ҳисобга олган ҳолатдаги келтирилган узунлиги.
Узатилаётган заррачаларнинг пневмоузатгич деворига ишқаланиш натижасида йўқолган напор қуйидаги ифода ёрдамида топилади:
, (4.27)
бу ерда λ2 – узатилаётган заррачаларнинг пневмоузатгич деворига ишқала-ниш коэффициенти (λ2≈0,5).
Пневмотранспорт орқали узатилаётган материалнинг тезлигини ошириш пайтида йўқолган напор қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади:
, (4.28)
бу ерда GТ – узатилаётган материалнинг миқдори, кг/с.
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
Донадор материаллар қатлами, зич қатлам, мавҳум қайнаш қатлами, пневмотранспорт режими, бир ўлчамли қатлам, кўп ўлчамли қатлам, гидравлик қаршилик, солиштирма юза, эквивалент диаметр, Дарси-Вейсбах тенгламаси, мавҳум тезлик, қатламдаги бўш ҳажмнинг улуши, ҳақиқий тезлик, поршенли қатлам, канал хосил қилувчи қатлам, фавворали қатлам, мавҳум қайнашнинг бошланиш тезлиги, заррачаларнинг муаллақ тезлиги, О.М. Тодес тенгламаси, Рейнольдс мезони, Архимед мезони, мавҳум қайнаш сони, заррачаларнинг қатламда ўртача бўлиш вақти, қаттиқ заррачаларнинг тезлиги, юк ташувчи оқим тезлиги, қаттиқ заррачаларнинг ҳаракатланувчи оқимдаги нисбий концентрацияси, узатиш коэффициенти, пневмотранспорт пайтида напорнинг йўқолиши.
МУСТАҚИЛ ИШЛАШ УЧУН САВОЛЛАР
Нефть ва газни қайта ишлашнинг қайси соҳаларида донадор материалларнинг қатламидан фойдаланилади?
Донадор материалларнинг қатлами неча турга бўлинади?
Зич қатламнинг гидравлик қаршилигини қайси тенглама ёрдамида аниқлаш мумкин?
Зич қатламнинг ҳолати қандай катталиклар орқали ифода қилинади?
4.5. Мавҳум қайнаш қатламининг моҳияти ва ўзига хос томонлари нималардан иборат?
Зич ва мавҳум қайнаш қатламлари ўртасидаги боғлиқликни қайси график орқали тушунтириш мумкин?
Мавҳум қайнаш қатлами неча турга бўлинади?
Мавҳум қайнаш қатламининг ҳолати қандай критик тезликлар орқали ифода қилинади?
Мавҳум қайнаш қатлами ҳосил бўлишининг критик тезлигини қайси тенглама билан аниқлаш мумкин?
Заррачаларнинг муаллақ ёки сузиб юрувчи тезлигини топишда қайси тенгламадан фойдаланса бўлади?
Мавҳум қайнаш сонининг моҳияти нимадан иборат?
Пневмотранспорт режимида ҳаракатланувчи заррачаларнинг нисбий тезлигини аниқлашда қайси тенгламадан фойдаланилади?
Пневмотранспорт пайтида қаттиқ заррачаларнинг оқимдаги нисбий концентрациясини қандай аниқлаш мумкин?
4.14. Пневмотранспортда босимнинг умумий йўқолиши қайси тенглама орқали ифода қилинади?
И ККИНЧИ ҚИСМ. МЕХАНИК ЖАРАЁНЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |