Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet34/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

5.2. МАЙДАЛАШНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНЛАРИ


Материал заррачаларининг ўзаро тортишув кучларини енгиш учун, майдалаш пайтида ташқи куч таъсир қилдирилади. Қаттиқ материал янчилганда унинг бўлаклари аввал ҳажмий деформацияга учрайди, сўнгра ҳосил бўлган катта ва кичик ёриқлар бўйлаб емирилиб кетади. Оқибатда янги юзалар ҳосил бўлади. Демак, материални янчиш учун бажарилган иш емирилаётган бўлакларнинг ҳажмий деформацияси ва янги юзаларни ҳосил қилиш учун сарфланади.


Материалнинг янчилиши пайтида ҳажмий деформация қилиш учун сарфланган иш АD емирилаётган бўлак ҳажмининг ўзгаришига ΔV га мутаносиб бўлиб, қуйидаги ифода билан аниқланади:
АD = КΔV , (5.5)
бу ерда К – мутаносиблик коэффициенти.
Янчиш пайтида янги юзаларни ҳосил қилиш учун сарфланган иш АЮ қуйидагича топилади:
АЮ = σΔF . (5.6)
бу ерда σ – мутаносиблик коэффициенти, қаттиқ жисмда янги юза бирлигини ҳосил қилиш учун сарфланган иш миқдори; ΔF – қайтадан ҳосил бўлган юза.
Янчиш учун сарф бўлган ташқи кучларнинг тўла иши Ребиндер тенгламаси орқали ифода қилинади:
А = АD + АЮ = КΔV + σΔF . (5.7)
Материалларни янчиш пайтида янги юза ҳосил қилишга сарфланган ишни ҳисобга олмаса ҳам бўлади, чунки унинг қиймати анча кичик бўлади. Бундай ҳолатда (5.7) – тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади:
А = КΔV = К1d3 , (5.8)
бу ерда К1 – мутаносиблик коэффициенти; d – бўлакнинг аниқловчи ўлчами.
(5.8) – тенглама Кик-Кирпичевнинг янчиш гипотезасини ифода қилади. Бу гипотезага кўра қаттиқ материални янчиш учун сарфланган иш янчилаётган бўлак ҳажмига (ёки массасига) мутаносибдир. Агар янчиш жараёни юқори майдаланиш даражаси билан олиб борилса, (5.7) – тенгламадаги ҳажмий деформация учун сарфланган ишни ҳисобга олмаса ҳам бўлади, чунки унинг қиймати янги юза ҳосил қилишга сарфланаётган ишга нисбатан анча камдир. Бундай ҳолатда (5.7) – тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин:
А = σΔF = σ1d2 , (5.9)
бу ерда σ1 – мутаносиблик коэффициенти.
(5.9) – тенглама Риттингер гипотезасини ифода қилади. Бу гипотезага кура қаттиқ жисмни янчиш учун сарфланган иш янги ҳосил бўлган юзага мутаносибдир.
(5.7) – тенгламанинг ўнг томондаги иккала ташкил этувчиларни ҳисобга олиш зарур бўлган пайтда (майдаланишнинг ўртача даражалари учун) Бонд куйидаги тенгламани таклиф этган:

А = К2 . (5.10)


Бонд тенгламасига асосан битта бўлакни янчиш учун сарфланган иш унинг ҳажми ва ҳосил бўлган янги юза ўртасидаги ўртача геометрик қийматга мутаносибдир.
(5.8) – (5.10) тенгламалар ёрдамида майдалаш жараёни учун сарфланган ишнинг абсолют миқдорини аниқлаш мумкин эмас, чунки мутаносиблик коэффициентлари (К1, σ1, К2) нинг қийматлари номаълумдир. Шу сабабдан ушбу тенгламалар майдалаш жараёнларини ўзаро солиштириш учун ишлатилади.
Янчиш машиналари (ёки тегирмонлар) нинг бирорта материални майдалаш учун сарф қиладиган қуввати тажриба йўли орқали аниқланади. Бунинг учун бошқа майдалаш машинасининг ана шу материални майдалаш пайтидаги олинган тажриба натижаларидан фойдаланилади.
Агар ишлаб турган тегирмоннинг иш унуми Q2, сарфланган куввати N2, материалнинг майдаланиш даражаси ва ишлаб чиқаришга жорий қилинаётган бошқа тегирмоннинг иш унуми Q1, майдаланиш даражаси бўлса, у ҳолатда охирги тегирмоннинг сарф қиладиган куввати N1 Риттингер гипотезасига асосан қуйидаги тенглама билан топилиши мумкин:

N1 = N2 . (5.11)


Юқорида баён қилинган гипотезалардан фойдаланиш майдалаш жараёнларини тўғри ташкил қилиш ва бу жараёнларга сарф қилинадиган энергияларни тахминан аниқлаш имкониятини беради.




5.3. МАЙДАЛАШ МАШИНАЛАРИНИНГ
ПРИНЦИПИАЛ СХЕМАЛАРИ

Саноатда қаттиқ жисмларни майдалаш мақсадида турли машиналар ва тегирмонлар ишлатилади. Майдалаш машиналарининг принципиал схемалари 5.2-расмда берилган. Ясси қисмли янчигичларнинг ишлаш принципи қуйидагича бўлади. Ясси қисмлар даврий равишда ўзаро яқинлашганда материал эзиш, ёриш ва қисман ейилиш принциплари асосида майдаланади. Конусли янчиш машиналари бир-бирига нисбатан эксцентрик ҳолатда айланадиган иккита конуслар оралиғида материални синиш, эзиш ва қисман ейилиш принциплари ёрдамида майдалашга асосланган. Валли янчигичларда материал бир-бирига қарама-қарши йўналган валлар оралиғида эзилади. Агар валлар бир хил тезликка эга бўлса материалнинг ейилиши ҳам юз беради. Шнекли янчиш машиналарида материал кесиш ва қисман ейилиш принциплари асосида майдаланишга учрайди. Болғали янчигичларда қаттиқ жисм болғаларнинг зарбаси ва ейилиш таъсирида майдаланади.


Шарли тегирмонлар материалларни асосан юпқа ва ўта юпқа майдалаш учун ишлатилади. Бундай машиналар айланувчи ёки вибрация қилинадиган барабандан иборат бўлиб, уларнинг ичига майдаланиши лозим бўлган материал юборилади; материал доналари бир-бири билан тўқнашиб,





5.2-расм. Майдалаш машиналарининг принципиал схемалари:
I-янчиш машиналари: а-ясси қисмли; б-конусли; в-валли; г-шнекли; д-болғали;
II-тегирмонлар: а-шарли; б-вибрацион шарли; в-дезинтегратор; г-аэродастали; е-ғилдиракли; I-материал; 2-ҳаво.

зарба ва ишқаланиш кучлари асосида майдаланиб кетади. Ғилдиракли тегирмонлар майда янчиш ёки айрим материаллар (шамот, кварц, лой-тупроқ ва ҳоказо) ни дағал янчиш учун ишлатилади. Дағал янчиш пайтида майдаланишдан ташқари зичланиш, ейилиш юз беради ҳамда материалларнинг биргаликдаги аралашмаси ҳосил бўлади. Деэинтеграторлар ва аэродастали тегирмонларнинг ишлаши материалга зарба бериш принципига асосланган. Пурковчи тегирмонлар эса материалларни ўта юпқа майдалаш учун мўлжалланган. Бундай машиналарнинг ишлаш принциплари катта тезлик билан ҳаракат қилаётган ҳаво оқимининг таркибидаги қаттиқ заррачаларнинг бир-бирига ва камера деворларига урилиши ва ишқаланиши оқибатида майдаланиши юз беради.





Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish