Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet42/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

6.5. ҚАТТИҚ МАТЕРИАЛЛАРНИ АРАЛАШТИРИШ


Қаттиқ фаза қатнашадиган баъзи гидромеханик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнларини мақбул режимлар билан сифатли олиб бориш ва жадаллаштириш учун материалларни махсус ускуналарда аралаштирилиб, сўнгра уларни тегишли технологик ускуналарга юбориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қаттиқ материалларни аралаштириш учун ҳар хил ускуналар – аралаштирувчи барабанлар, айланувчи парраклар, шнекли, лентали, мавҳум қайнаш қатламли ва марказдан қочма куч таъсирида ишлайдиган аралаштиргичлар ишлатилади. 6.8-расмда иккита парракли вали бўлган ва қарама-қарши оқимли аралаштиргичнинг схемаси берилган. Ушбу ускуна қобиқ 1 ва унинг ичида айланиб турадиган шнекли валлар 2 ва 3 дан иборат. Валлардаги парраклар шундай қилиб жойлаштирилганки, вал 2 материални аралаштиргичнинг тушириш тешиги томон силжитса, вал 3 материални тескари томонга ҳаракат килдириш учун хизмат қилади. Вал 2 нинг айланиш сони вал 3 нинг айланиш сонидан катта бўлганлиги сабабли, материал жадал суръатлар билан аралашган ҳолатда тушириш тешиги томон силжитилади.





6.8-расм. Иккита вали бўлган қарама-қарши оқимли аралаштиргичнинг схемаси:
1-қобиқ; 2,3-шнекли валлар; 4-тушириш тешиги.

Марказдан кочма куч майдонидан фойдаланилган аралаштиргичларда сочилувчан материалнинг жадал суъратлар билан аралашуви юз беради, натижада юқори самарадорликка эришилади. Марказдан кочма куч таъсирида ишлайдиган, айланучи конусли аралаштиргичнинг схемаси 6.9-расмда берилган. Ускуна қобиғи 1 ичидаги вал 2 га айланиб турувчи ичи бўш кесилган конус 3 ўрнатилган. Конуснинг икки томонидан симметрик жойлашган ойнаклар 4 бор. Конуснинг айланиши натижасида марказдан қочма куч таъсирида материалларнинг заррачалари конуснинг ички юзаси бўйича юкори томонга ҳаракат қилиб, конус ва қобиқ оралиғидаги бўшлиққа улоқтириб ташланади; ойнак орқали қайтадан конуснинг ичига киради. Конус билан бирга ҳаракат қиладиган парракли аралаштиргич 5 материалнинг ойнак орқали ўтишига ёрдам беради.


Ушбу ускунадаги аралашиш жараёни материалнинг конус бўйича кўтарилишида (заррачаларнинг турли тезликларга эга бўлганлиги сабабли), заррачаларнинг конус ва қобиқ оралиғидаги бўшлиқда пастга қараб







6.9-расм. Айланувчи конусли аралшатириш ускунасининг схемаси:
1-қобиқ; 2-вал; 3-конус; 4-ойнак; 5-парракли аралаштиргич; 6-рама;
7-тўхтатиш учун мослама.

тушишида ҳамда заррачаларни парракли аралаштиргич ёрдамида аралаштириш пайтида юз беради. Ёмон сочилувчан материалларни аралаштириш учун қобиқ ичига рама 6 ўрнатилади. Ҳаракатдаги материал таъсирида рама эркин ҳаракат қилади, ушбу ҳаракатнинг тезлиги лентали тўхтатиш механизми 7 орқали бошқарилади. Раманинг вазифаси ҳаракат қилаётган материал ичида уюрмалар ҳосил қилишдан иборат бўлиб, унинг яхши аралашишига хизмат қилади. Материални юклаш ва тушириш ускунанинг тепаси ва остидаги қопқоқли туйнуклар орқали амалга оширилади.


Қаттиқ материалларни синфлаш, саралаш, дозалаш ва аралаштириш учун мўлжалланган ускуналарни ҳисоблаш тартиби махсус адабиётларда берилган.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish